2026-йил 12-ноябрь куни 2-жуфтликда, Биокимё институти Виварий лабораторияси подвал-2 хонада Одам ва ҳайвонлар физиологияси ва биокимё кафедраси ассистенти Одилова Зайнаб Арзикуловнанинг Биология таълим йўналиши 4-курс талабалари учун "Ёш физиологияси ва гигиена" фанидан "Одамда тизза рефлексини аниқлаш" мавзусидаги очиқ лаборатория дарси бўлиб ўтади. Дарсга барча қизиқувчилар таклиф этилади.