ДИҚҚАТ: ЎҚИШГА ҚАБУЛ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги «Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги F–43-сон фармойиши билан ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат гранти ажратилган.
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 2025/2026 ўқув йили учун ажратилган грант ўринларининг бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти ҳамда грант ўринларига танлов ўтказиш бўйича муваққат тартибда Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг 2024 йил 16 августдаги 72-4-сон баёнига мувофиқ ўзбек тили ва адабиёти, тарих, маданият, санъат ва ҳунармандчилик йўналишларида ўқиш истагини билдирган хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун ажратилган давлат гранти (кундузги таълим шакли учун)га қабул эълон қилади.
Ватандошлар учун давлат грантларига ўтказиладиган танловларда иштирок этиш учун номзодларга қуйидаги талаблар белгиланади:
-
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзи ёки ота-онаси ёхуд бувиси:
-
этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбек ёки қорақалпоқ сифатида идентификация қилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши;
-
Ўзбекистон ҳудудида туғилиб, истиқомат қилган, бироқ ҳозирда хорижда доимий истиқомат қилаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши.
-
Хорижий фуқаро сифатида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги бакалавриат таълим йўналишларидан бирига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиб, суҳбат натижаларига кўра талабаликка тавсия этилган бўлиши.
-
30 ёшга тўлмаган бўлиши.
-
Ўзбек тилини яхши билиши шарт.
Аризалар 2025 йил 10 октябргача қабул қилинади.
Самарқанд давлат университети қабул комиссияси.