Самарқанд туман ҳокимлигида 2021 йил 14 январь куни Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессиясида иштирок этган, Самарқанд давлат университети ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Хaлмурaдов, депутатларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳақида батафсил маълумот берди.
-Мурожаатнома тарғиботи ва ижроси ҳар биримиздан фаолликни талаб этади,- деди Сенатор Рустам Хaлмурaдов.- Мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларни жойларда қандай бажарилаётганини назорат қилиш аввало, депутатлар зиммасига юклатилади...

Самарқанд давлат университетининг
матубот хизмати