Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедраси
Самарқанд давлат университети
ижтимоий иш кафедраси мудири
Шеров Маъруф Болтаевич
У 2002 йилдан буён Самарқанд давлат университетининг социология ва ижтимоий иш кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Фаолияти давомида республика илмий журналларида 50 га яқин илмий мақолалари, халқаро ва республика илмий анжуманларида 30 дан ортиқ мақола ва тезислари чоп этилган. Шунингдек, у 4 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ва 4 та электрон дарслик муаллифидир.
Жумладан, муаллифлар жамоаси билан ҳамкорликда 60920100 – Ижтимоий иш таълим йўналиши учун яратилган «Ижтимоий иш этикаси» дарслиги мазкур мутахассислик бўйича мамлакатимизда яратилган илк дарслик ҳисобланади.
Ўтган давр мобайнида доцент М.Б. Шеров раҳбарлигида таҳсил олган талабалар юқори натижаларга эришиб келмоқда. Хусусан, унинг илмий раҳбарлигида 4 нафар талаба Иброҳим Мўминов номидаги ҳамда Ботирхон Валиҳўжаев номидаги стипендиялар соҳиби бўлган, шунингдек, 2 нафар талаба Навоий номидаги давлат стипендиясини қўлга киритган.
Социология ва ижтимоий иш кафедраси аъзолари
![]() |
Негматов Исоқжон +99894 5353602 n-isoq@samdu.uz Исоқжон Негматов фалсафа фанлари номзоди, доцент. 1985 йилда “Тараққиётнинг тизимийлиги муаммоси” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Олимнинг “Иқтисодий маданият ва давр” монографияси, “Ҳаётим фалсафаси” рисоласи “Ижтимоий иш этикаси” номли дарслиги ва “Ижтимоий ишнинг этик-профессионал қадриятлари” номли ўқув қўлланмаси нашр этилган. Олим ўзининг илмий-педагогик фаолиятида фалсафа, миллий ғоя, маънавият асослари, социология ва ижтимоий иш соҳасида олиб борилаётган ишларнинг илмий- назарий жиҳатларини чуқур асослашга бағишланган 20 га яқин ўқув-услубий қўлланмалар, 1 дарслик, 1 ўқув қўлланма, 1 монография, 5 рисолалар муаллифи. 200 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган. 4 Scopus ва 15 халқаро илмий журналларда мақолалар нашр эттирган. |
|
Негматова Диловар Исоқжоновна
У ўз илмий фаолияти давомида «Янги Ўзбекистонда маҳаллабай ишлаш тизимининг социологик таҳлили» мавзусида тадқиқотлар олиб борган. Мазкур йўналиш бўйича хорижий ва республика илмий журналларида 20 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Ҳозирги кунга қадар 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. |
|
|
Нормаматова Махсуда Нурмаматовна
Ижтимоий иш кафедраси доценти. 2020 йилда "Виртуалистикада постноклассик эпистемология ғоялари" мавзусида фалсафа доктори (PhD) докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Махсуда Нормаматова 1 дарслик, 2 монография, 1 ўқув қўлланма, 2 ўқув услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, бугунга қадар 10 дан ортиқ илмий мақолалари хорижий илмий нашрларда эълон қилинган. |
|
|
Дилфуза Бахриева Ижтимоий иш кафедраси доценти. Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедрасида 2005 йилдан буён фаолият юритиб келади. "Гуманистическая сущност суфийских воззрений Абдурахмана Джами " мавзусида PhD докторлик диссертациясини ёқлаган. |
|
|
Мавжуда Тангирова tangirovamavjuda1976@gmail.com Ижтимоий иш кафедраси ўқитувчиси. Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедрасида 2005 йилдан буён фаолият юритиб келади. "Давлат ва нодавлат ташкилотларида аёллар фаолиятининг социологик таъсири" мавзуcида докторлик диссертацияси устида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
|
|
|
Тошпўлатов Достонжон Нодир ўғли dostont1995@gmail.com +998995491760
Самарқанд давлат университети ижтимоий иш кафедраси ўқитувчиси. 2023 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ёш оилаларнинг ички зиддиятларини бартараф этишда интервенциянинг аҳамият” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. Ўнга яқин халқаро ва республика журналларида илмий мақолалари эълон қилинган. |
|
![]() |
Ижтимоий иш кафедраси тарихи Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Ижтимоий иш кафедраси Университет кенгашининг 2025 йилдаги 371-иж буйруғига биноан “Социология ва ижтимоий иш” кафедраси негизида ташкил этилди. Кафедрада 7 нафар ўқитувчи фаолият олиб боради: улардан 1 нафари профессор, 3 нафари доцент ва 2 нафари ассистент ҳисобланади. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар таркибида 1 нафар фан доктори ҳамда 1 нафар фан номзоди (ассистент) мавжуд. Ижтимоий иш мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилгани боис, 2005 йилда Самарқанд давлат университети тарих факультети қошида ижтимоий иш йўналиши бўйича талабалар қабул қилина бошланди. 2009 йилда ушбу йўналишнинг илк битирувчилари етишиб чиқди. Маълумки, мамлакатимиз илмий тизимида ижтимоий иш нисбатан ёш фан ҳисобланади. Шу сабабли бу фанни ўқитишда айрим қийинчиликлар мавжуд. Жумладан, ижтимоий иш бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш, ишчи дастурлар тузиш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга оид илмий мақолалар чоп этиш ҳамда талабаларни ушбу йўналишдаги янгиликлардан хабардор қилиш зарурати кенг кўламли илмий тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади. |
![]() |
Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий университети профессори М. Ганиева, доцент Н. Латипова, кафедра мудири, доцент И. Негматов ва доцент М. Б. Шеровлар ҳаммуаллифликда 2015 йилда “Ижтимоий иш этикаси” дарслигини яратдилар. Мазкур дарслик Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг “Йилнинг энг яхши дарслиги” номинациясида фахрли 2-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, доцент М. Б. Шеровнинг “Ижтимоий ишнинг ҳуқуқий асослари” ҳамда “Ижтимоий ишда хориж мамлакатлар тажрибаси” номли ўқув-услубий қўлланмалари ҳам нашр этилди. 2019 йил январ ойидан бошлаб доцент И. Негматов кафедра мудири этиб тайинланди. Унинг раҳбарлигида кафедрада 2 та (DSc) ва 4 та (PhD) диссертация ҳимоя қилинди, 10 та дарслик, 20 дан ортиқ ўқув қўлланма, 8 та монография ҳамда 100 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар нашр этилди. Ижтимоий иш кафедрасининг етакчи профессор-ўқитувчилари — И. Негматов, М. Н. Нормаматовa, М. Б. Шеров, Д. Х. Бахриева, М. С. Аббасова, М. У. Тангирова ва Д. Тошпўлатовлар раҳбарлигида иқтидорли талабалар билан илмий изланишлар олиб борилмоқда. |
![]() |
Кафедрада “Ижтимоий соҳа ижодкорлари” илмий тўгараги фаолият юритади. Тўгаракка кафедра доценти М. С. Аббасова раҳбарлик қилади. 18 март — Бутунжаҳон ижтимоий ишчилар куни муносабати билан талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилиб, ғолиб жамоа тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026 йил 11 мартдаги 01/27/2145-сонли хатига асосан, олий таълим муассасаларининг ижтимоий иш йўналишида таҳсил олаётган талабалари 2–3 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида иштирок этдилар. Тадбир кафедра мудири доцент М. Б. Шеров раҳбарлигида ташкил этилди. Бундан ташқари, талабалар 10 дан ортиқ республика илмий журналлари ва конференцияларда илмий мақола ҳамда тезислар билан фаол иштирок этмоқда. |
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар






