Самарқанд давлат университети социология кафедраси
Самарқанд давлат университети
социология кафедраси мудири
ТАГИЕВА ГУЛСУМ ГАФУРОВНА
Социология фанлари доктори (DSc), доцент. Тагиева Гулсум Гафуровна — социология ва ижтимоий иш соҳаларида фаол илмий изланишлар олиб бораётган олима. У 2019 йилда “Халқ билан мулоқотда ижтимоий ҳамжиҳатлик тамойилларини такомиллаштириш” мавзусида фалсафа доктори (PhD), 2025 йилда эса “Ўзбекистонда ижтимоий таъминот тизимини ривожлантириш: социологик таҳлил” мавзусида социология фанлари доктори (DSc) илмий даражаларини қўлга киритган.
Илмий фаолияти давомида ижтимоий ҳамжиҳатлик, ижтимоий таъминот тизими, ёшлар, оила ва гендер социологияси ҳамда иқтисодий социология йўналишларида тадқиқотлар олиб борган. Унинг муаллифлигида 3 та монография, 2 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма ва 10 га яқин ўқув-услубий қўлланмалар нашр этилган. Шунингдек, 100 дан ортиқ илмий мақолалари, жумладан, Scopus ва бошқа нуфузли халқаро илмий журналларда эълон қилинган ишлари мавжуд.
Ҳозирги кунда Социология кафедраси мудири вазифасини бажариб келмоқда.
Социология кафедраси аъзолари
|
Хужанов Зафар Бектимирович Социология ва ижтимоий иш кафедраси ассистенти (PhD). Самарқанд давлат университети социология кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳолини камбағалликдан чиқариш омиллари” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. 2 та ўқув қўлланма муаллифи. Бугунга қадар 20 дан ортиқ илмий мақолалари маҳаллий ва хорижий илмий нашрларда эълон қилинган. |
|
|
Наврузов Ойбек Эгамқулович Социология кафедраси ўқитувчиси. Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедрасида 2007 йилдан буён фаолият юритиб келади. “Ўзбекистон ёшларида таълим қадриятларини шакллантиришнинг ижтимоий омиллари” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. 1 та ўқув қўлланма муаллифи. Бугунга қадар 20 дан ортиқ илмий мақолалари хорижий илмий нашрларда эълон қилинган. |
|
|
Эшмуродов Набилло Ибодулло ўғли Социология кафедраси ўқитувчиси. Самарқанд давлат университети социология ва ижтимоий иш кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ҳозирги кунда “Аҳолининг заиф қатламларига йўналтирилган ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг механизмларини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Фаолияти давомида 10 га яқин илмий мақолалар эълон қилган. |
|
|
Гавҳар Баракаева Лукмоновна Самарқанд давлат университети, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети, социология кафедраси ассистенти . Айни вақтда "Ўзбек миллий анъаналарида соғломлаштириш жараёни ва унинг шахс эстетик онги шаклланишига таъсири” илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. |
|
|
Хайдарова Хилола 2025 йилдан буён Самарқанд давлат университети Социология кафедраси ассистенти. Ҳозирги вақтда "Шаҳар экотизимини бошқаришнинг социал омиллари (Самарқанд шаҳри мисолида)" мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Хилола Хислатовна 4 та услубий кўрсатмаларнинг муаллифи. Бугунга қадар 9 та республика 3 та халқаро илмий мақолалари илмий нашрларда ва 50 га яқин тезислари конференция тўпламларида эълон қилинган.
|
|
![]() |
Социология кафедраси ҳақида Самарқанд давлат университети Социология кафедраси 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб «Социология кафедраси» номи билан фаолият юритган. 2017–2020 йилларда «Ижтимоий фанлар кафедраси», 2020–2025 йилларда «Социология ва ижтимоий иш кафедраси» номида фаолият олиб борган. 2025 йил 10 ноябрдан бошлаб яна «Социология кафедраси» номи билан фаолият кўрсатмоқда. Кафедра аъзолари Ҳиндистон, Россия, Қозоғистон ва АҚШ олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада Қозоғистон Республикаси Ал-Фаробий номидаги Миллий университети профессори Гулмира Сериковна Абдрайимова, АҚШнинг Юта штат университети Социология, антропология ва жиноий адлия кафедраси профессори Эрин Труэт Хофман ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси профессори, социология фанлари доктори Б. Каримов фаолият юритмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 10 га яқин дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрланган. Шунингдек, 5 дан ортиқ монография, 10 дан зиёд илмий тўплам, 200 га яқин илмий мақола ва 100 дан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар чоп этилган. |
![]() |
Ҳозирги кунда кафедрада «Янги Ўзбекистонда социал тадқиқотларни ташкил этишнинг долзарб масалалари» мавзусида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бакалавриат фанлари
|



