Хасанов Аскар Забиевич

+998979273733  

askar_hasanov@mail.ru.

Техника фанлари доктори, професор Аскар Хасанов Ўзбекистон Республикаси Геотехника жамияти президенти. Маданий мерос объектларини сақлашнинг геотехник муаммолари бўйича халқаро техник кенгаш аъзоси. 1996 йилдан Нью-Йорк геология фанлари Академиясининг аъзоси. 2012 йилда Геотехника соҳасидаги илмий - амалий ишлари учун Н. М. Герцеванов номидаги, Россия тупроқ механикаси, Геотехника ва пойдевор қурилиши жамияти медалига сазовор бўлган.

2022 йилда Геотехника соҳасидаги илмий-амалий ишлари учун Т. Ж. Жунисов, Қозоғистон Геотехника жамияти медалига сазовор бўлган.

2022 йилда Геотехника соҳасидаги илмий-амалий ишлари учун Россия, Сибир Геотехниклари ширкатининг медали билан тақдирланган.

Ҳозирги вақтда у СамДУ "назарий ва амалий механика" кафедраси мудири бўлиб, айни пайтда "Геофундаментпроект" МЧЖ лойиҳа-қидирув институтига раҳбарлик қилади, у эрда Ўзбекистон ҳудудида саноат ва фуқаролик мақсадлари учун мураккаб, баъзан ноёб лойиҳалар амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг мураккаб муҳандислик - геологик шароитларида барпо этилган 300 дан ортиқ пойдевор лойиҳалари ва 10 дан ортиқ патентлар  муаллифи. Професор Аскар Хасанов рахбарлигида Ўзбекистон геотехника муаммоларига бағишланган 3 дан ортиқ республика ва 5 дан ортиқ халқаро конференциялар ўтказган. Бир қатор ўқув ва услубий кўрсатмалар муаллифи.

  1. https://www.issmge.org/publications/publication/foundations-on-artificial-bases-stabilized-by-vertical-armo-elements-vae-with-a-seismic-protective-damping-layer
  2. https://doi.org/10.1201/9780429351860
  3. https://yo-1.ct.ntust.edu.tw:8887/tgssp/file/16ARC/file /ATC7-010.pdf
  4. https://www.issmge.org/publications/publication/alternative-concepts-of-the-theory-of-strength-of-sand-soil

Назарий ва амалий механика кафедраси аъзолари

 

Дусматов Олимжон Мусурмонович

dusmatov62@bk.ru

Физика-математика фанлари доктори, профессор. 1988 йилдан буён назарий ва амалий механика кафедрасида фаолият юритиб келади. 2000 йилда “Математическое моделирование выброзащитных систем методами графов связи и их исследование” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Олимжон Дусматов фаолияти давомида 3 ўқув қўлланма, 3 монография, 15 услубий қўлланма, хорижий ва бошқа турдаги журналларда 100 га яқин илмий ишлар эълон қилган. 

doi:10.1088/1757-899X/1030/1/012069

doi:10.1088/1742-6596/1921/1/012097

doi.org/10.1007/978-3-030-79983-0_20

Абдуллаев Обид

abdullayev@inbox.ru

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1977 йилдан буён назарий ва амалий механика кафедрасида фаолият юритиб келади. 1994 йилда “Мураккаб шаклдаги чизиқли эластиклик назарияси масалаларини аралаш чекли элементлар методи ёрдамида ечиш усули” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Обид Абдуллаев  1 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма, хорижий ва бошқа турдаги журналларда 40 га яқин илмий ишлар эълон қилган.

Буранов Худояр Маҳмадиярович

xmburonov@gmail.com

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2000 йилдан буён назарий ва амалий механика кафедрасида фаолият юритиб келади. 2010 йилда “Гистерезис типидаги эластикдемпферловчи характеристикали ва суюқликли бўғинларга эга бўлган тебранишлардан ҳимояланувчи системаларнинг устуворлиги” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Худояр Буранов фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 6 услубий қўлланма, хорижий ва бошқа турдаги журналларда 40 га яқин илмий ишлар эълон қилган.

Нишонов Ўткир Анжибоевич

utkirn1978@mail.ru

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Назарий ва амалий механика кафедрасида 2002 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2019 йилда “Қобирғали пластинка ва сферик қобиқларнинг ночизиқли деформацияланиши” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Ўткир Нишонов фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 3 услубий-кўрсатма ва 40 га яқин илмий мақола ва тезислар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://doi.org/10.1051/e3sconf/202126402018

UDC 624.044 DOI: 10.34910/MCE.116.13

Худайбердиев Зокир Бозорбоевич

xudoyberdiyevz@mail.ru

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), кафедра доценти. СамДУ Муҳандислик физикаси институти назарий ва амалий механика кафедрасида 2012 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2019 йилда "Уч қатламли композит пластинканинг ностационар тебранишлари" мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Зокир Худайбердиев фаолияти давомида 3 ўқув қўлланмалар, хорижий ва бошқа турдаги журналларда 35 га яқин илмий ишлар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 2 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

doi:10.1088/1755-1315/614/1/012061

https://doi.org/10.1063/5.0118588

 

Исмоилов Элбек Абдирашитович
E-mail: eismoilov.samsu@gmail.com

 

СамДУ Муҳандислик физикаси институти Назарий ва инженерлик механикаси кафедрасида 2012 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

2026 йилда «Трансверсал-изотроп цилиндрик қатлам ва қобиқларнинг қовушқоқ суюқлик билан ўзаро ностационар таъсирлашуви» мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Элбек Исмоилов меҳнат фаолияти давомида 3 та ўқув қўлланма ҳамда хорижий ва республика илмий журналларида чоп этилган 30 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бугунги кунга қадар Scopus ва Web of Science халқаро илмий маълумотлар базаларига кирувчи журналларда 10 дан ортиқ илмий мақоласи эълон қилинган.

Scopus: www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57221223780

DOI:

 

Исмоилов Хурсандбек Фарҳодович
E-mail: kh.ismoilov89@gmail.com

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

СамДУ Муҳандислик физикаси институти Назарий ва инженерлик механикаси кафедрасида 2018 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

2026 йилда «Доиравий конуссимон қобиқнинг деформацияланувчи муҳит билан ўзаро ностационар таъсирлашуви» мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Исмоилов Хурсандбек Фарҳодович меҳнат фаолияти давомида 2 та услубий кўрсатма ҳамда хорижий ва республика илмий журналларида чоп этилган 25 тадан зиёд илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бугунги кунга қадар Scopus, Web of Science ва Google Scholar халқаро илмий маълумотлар базаларида индексланган журналларда илмий мақолаларини эълон қилган.

Scopus: www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=59473011800

Google Scholar: scholar.google.com/citations?user=o71rGM4AAAAJ&hl=en

Абдураззақов Жамшид Норбутаевич

abdurazzoqovjamshid2688@gmail.com

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). Самарқанд давлат университети муҳандислик физикаси институти назарий ва амалий механика кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият юритиб келади. 2022 йилда “Доиравий силиндрик эластик қобиқ ва стерженларнинг ночизиқли симметрик тебранишлари” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Абдураззақов Жамшид фаолияти давомида 1 дарслик, 20 га яқин илмий мақола ва тезислар эълон қилган.

Хайдарова Камола Ҳакимовна
E-mail: xaydarovakamolaxakimovna@gmail.com

 

СамДУ Муҳандислик физикаси институти Назарий ва инженерлик механикаси кафедраси ассистенти. 2024 йилдан буён мазкур кафедрада фаолият юритиб келмоқда.

Ҳозирги кунда «В.З. Власовнинг вариацион принципи асосида эластик муҳит қатламида жойлашган тўсиннинг кучлар таъсирида динамикасининг таҳлили» мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиш жараёнида.

Камола Ҳакимовна меҳнат фаолияти давомида 1 та ўқув қўлланма ҳамда хорижий ва республика илмий журналларида чоп этилган 35 га яқин илмий ишлар муаллифи ҳисобланади. Шунингдек, бугунги кунга қадар Scopus ва Web of Science халқаро илмий маълумотлар базаларига кирувчи журналларда 8 та илмий мақоласи эълон қилинган.

Scopus: https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=60581932100

Google Scholar: https://scholar.google.com/citations?user=DrzJ_BAAAAAJ&hl=ru

Худайбердиева Шоҳсанам Махмуджон қизи

xudoyberdiyevash@gmail.com

Кафедра ассистенти. 2018 йилдан буён СамДУ назарий ва амалий механика кафедрасида фаолият юритиб келади. “Доиравий конуссимон қобиқлар ва стерженларнинг қовушоқ сиқилувчан суюқлик билан ўзаро ностатционар таъсирлашуви” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертация иши бўйича илмий изланиш олиб бормоқда.

Худайбердиева Шоҳсанам фаолияти давомида 4 хорижий ва 9 республика журналларида илмий мақола ва тезислар эълон қилган.

Назарий ва амалий механика кафедраси тарихидан

Назарий ва амалий механика кафедраси Самарқанд давлат университетининг тарихий кафедраларидан биридир. 1946 йилда профессор И.С.Куклес ташаббуси билан назарий механика кафедраси, 1950 йилда механика бўлими ташкил этилган. Кафедрада фаолият олиб борган И.С.Куклес, физика-математика фанлари доктори профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги (1960 й.) даражасига эга бўлади.

Турли йилларда назарий механика кафедрасида И.С.Куклес, Х.Р.Рахимов, И.И.Широв, Н.А.Тубасов, М.Б.Гукямухов, И.М.Дорфман, А.Ф.Жютунжи, Б.У.Усмонов, Л.М.Кучеренко, Э.Н.Руденко, А.М.Матвиенко Т.Н.Нуров, Ж.Қаюмов, О.М.Дўсматов, Р.Ш.Индиаминов, А.Тилавов, Ф.А.Амирқулова, Ф.Сатторов, М.Рахматовлар фаолият кўрсатишган.Механика бўлимидан академик Т.Ш.Ширинкулов, профессорлар: Ф.Б.Бадалов, К.Ш.Бобомуродов, Ҳ.Т.Тўраев, А.И.Латипов, Ж.Акилов, Б.Х.Хўжаёров, Х.Х.Худойназаров, О.М.Дўсматов ва бир қанча фан номзодлари дотцентлар етишиб чиқдилар.

1977-1995-йилларда кафедрани дотцент Т.Н.Нуров, 1995-2013 йилларда техника фанлари доктори, профессор Х.Х.Худойназаров, 2013 2018 йилларда доцент Ш.Д.Бердиевлар бошқариб келишди. 2018 йилдан бошлаб кафедрага профессор Х.Х.Худойназаров кафедра мудири этиб тайинланди. Ҳозирги кунда кафедрада 10 нафар профессор-ўқитувчи фаолийат олиб боради.

Халқаро ҳамкорлик: Кафедра ташкил этилган кундан бошлаб унинг аъзолари чет давлатлар олийгоҳларига мунтазам равишда илмий сафарларда бўлиб келмоқда. Бу анъана ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Кафедра аъзолар ЎзР ФА, Москва ДУ, Томск ДУ, Калифорния университети (АҚШ), Окланд университети (Янги Зеландия) олимлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқдалар.

Кафедра аъзолари материалларнинг аниқлаштирилган физик-механик характеристикаларини ҳисобга олишга асосланган, конструкция ва унинг элементларининг, айниқса, модда структурасининг регулярлиги бузилган локал зоналарда, кучланган-деформатсияланганлик ҳолати тўғрисида  аниқ маълумот берувчи экспериментал-назарий, янги, мукаммаллаштирилган  методларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, текис ва фазовий системаларда  арматураларни оптимал жойлаштириш ва эффектив лойиҳалаш методлари, ўраб турувчи деформатсияланувчи муҳит, ички ва ташқи идеал ва қовушоқ суюқликлар билан ўзаро таъсирлашувчи силиндрик қатлам, қобиқ ва стерженларнинг ўққа нисбатан симметрик ва симметрикмас тебранишлари назарияларини яратиш билан шуғулланадилар.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари

Бакалавр

  • Назарий механика
  • Туташ муҳит механикаси асослари
  • Материаллар қаршилиги
  • Деформатсияланувчи қаттиқ жисм механикаси
  • Суюқлик ва газ механикаси
  • Амалий механика (Қурилиш механикаси)
  • Ҳисоблаш механикаси ва компютер инжиниринги
  • Аналитик механика
  • Гидродинамика
  • Пластиклик назарияси
  • Ҳисоблаш механикаси
  • Амалий механика
  • Пластинка ва қобиқлар назарияси

Магистратура

  • Махсус фанларни ўқитиш методикаси
  • Ҳисоблаш механикаси
  • Конструктив элементлар тебранишлари (стерженлар)
  • Конструктив мустаҳкамлик ва унинг физик хусусиятлари
  • Пластинка ва қобиқлар назарияси
  • Пластик назарияси масалаларини математик моделлари
  • Туташ муҳитларда тўлқин тарқалиши
  • Аналитик механиканинг танланган боблари
  • Қатламли структуралар механикаси
  • Конструктив элементлар тебранишлари (пластинкалар, қобиқлар)
  • Суюклик ва газ  механикасининг танланган боблари (гидродинамика масалаларини математик  моделлари)
  • Композитлар механикаси
  • Қовушоқ-эластиклик ва силжувчанлик масалаларини математик моделлаштириш

 

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар