Самарқанд давлат университети жиноят ҳуқуқий фанлар кафедраси
Самарқанд давлат университети жиноят ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири
Қурбонов Давлат Равшанович
+998915560707 davlatkurbonov75@bk.ru
Давлат Қурбонов юридик фанлари доктори. 1997 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. 2022 йилдан махсус жиноят фанлар кафедраси мудири. 2008 йилда “Жиноят қонунчилигини либераллаштириш шароитида жиноий жавобгарликни қўллаш муаммолари” мавзусида номзодлик, 2021 йилда “Шахснинг озодлигига қарши қилмишларнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Фаолияти давомида “Жиноят ҳуқуқи”, "Жиноят процессуал ҳуқуқи", "Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар", "Жиноят процессида далиллар назарияси муаммолари", "Ижро ишини юритиш", "Юридик хизмат", "Инсон ҳуқуқлари" фанларидан маъруза матнларини тузган. Бугунги кунгача 51 дан ортиқ илмий, илмий-услубий ишлари нашр этилган. 2 таси ўқув, 1 та услубий қўлланма муаллифи. 18 мақоласи ОАК рўйхатидаги журналларда, 6 мақоласи халкаро журналларда, 15 та мақоласи республика журналларида нашр қилинган.
Жиноят ҳуқуқий фанлар кафедраси аъзолари
|
Муқумова Муслима Зиёдуллаевна
Муслима Муқумова юридик фанлари номзоди, доцент. 2005 йилда “Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлашнинг хусусиятлари” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва 2008 йили 12.00.08 – «Жиноят ҳуқуқи ва криминология; жиноят-ижроия ҳуқуқи» ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонида тасдиқланган. Фаолияти давомида 120 дан ортиқ илмий ва ўқув-услубий ишлар муаллифи. 5 монография, 1 рисола, 2 ўқув қўлланма ва 10 га яқин услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунги қадар 2 Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда ҳам илмий мақолалар эълон қилган. |
|
![]() |
Эсанов Азамат Эсиргапович Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Эсанов Азамат Самарқанд давлат университетида 2025-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У 2025-йилда 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи, жиноят-ижроия ҳуқуқи ва 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар) ихтисосликлари бўйича “Алкогол маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш жиноятлари учун жавобгарлик” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Эсанов Азамат 25 дан ортиқ илмий мақола муаллифи бўлиб, унинг 4 дан ортиқ илмий мақолалари Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро илмий базаларга кирувчи журналларда чоп этилган. |
![]() |
Қиличев Носирбек Жасур ўғли Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. У Самарқанд давлат университетида 2025-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Қиличев Носирбек 25 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
|
Нурмуҳаммедов Улуғбек Абдураҳманович
Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети махсус ҳуқуқий фанлар кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида 1 мақола муаллифи. |
|
![]() |
Садриддинова Латофат Ҳусниддин қизи Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. У Самарқанд давлат университетида 2025-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2025-йилда у 12.00.09 — Жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси ихтисослиги бўйича “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини апелляция тартибида кўриб чиқишни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга эришган. Садриддинова Латофат 25 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
![]() |
Умаров Джамшид Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. У Самарқанд давлат университетида 2023-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
|
![]() |
Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси ҳақида Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси 2024-йил 4-сентябрда ташкил этилган. Кафедрада 18 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади. Жумладан, 8 нафар профессор, 2 нафар доцент, 2 нафар PhD ва 6 нафар ассистент иш олиб бормоқда. Бакалавриат таълимида ўқитиладиган фанлар:
|
|
Кафедрада магистратура мутахассислиги бўйича 2 та йўналиш мавжуд: Мутахассислик: 70420101 — Адвокатлик фаолияти
Мутахассислик: 70420113 — Жиноят қонунчилигини қўллаш назарияси ва амалиёти
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар
















