Инновация ва технологиялар трансфери маркази
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ИННОВАЦИЯ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТРАНСФЕРИ МАРКАЗИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 7-майдаги “Иқтисодиёт соҳаларига инновациялар механизмларини жорий этишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли қарори ҳамда 2019-йил 11-январ куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессия йиғилиши 3-сонли Баёнининг 41-бандига асосан илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, инноватцияларни трансфер қилиш, инноватцион фаолиятни ривожлантириш, университет ва ишлаб чиқаришнинг самарали ҳамкорлигини ташкиллаштириш, хорижий университетларнинг таълим услубиёти ва илғор педагогик технологияларни ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Самарқанд давлат университетида “Халқаро инноватция ва технологиялар трансфери” маркази ташкил этилди.
Марказнинг расмий номи: Самарқанд давлат университети “Инновация ва технологиялар трансфери” маркази.
Марказнинг расмий сайти: http://transfer.samdu.uz/
Самарқанд давлат университети “Инновация ва технологиялар трансфери” марказининг бошлиғи физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Файзиев Бекзоджон Муртазаевич
+998 (97) 915-10-78, fayzievbm@samdu.uz

Инновация ва технологиялар трансфери марказининг асосий вазифалари
Марказнинг асосий мақсади инновацион фаолиятни ривожлантириш, университет ва ишлаб чиқаришнинг самарали ҳамкорлигини ташкиллаштириш, илмий-тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш.
СамДУ базасида инновацион ва технологик кичик корхоналар ва компаниялар ташкил этиш ҳамда грантлар асосида маблағларни жалб қилиш. Хорижий университетларнинг таълим услубиётини ва илғор технологияларни республика олий таълим муассасаларига жорий қилиш.
Илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, истиқбол технологияларни баҳолаш ва маркетинг орқали интеллектуал мулкни бошқариш.
Тайёр ишланмалар ва технологиялар бўйича маълумотлар базасини шакллантириш.
Ишлаб чиқариш корхоналари билан грантлар ва контрактларни жалб қилишга кўмаклашиш, интеллектуал мулкни бошқариш борасида маслаҳатлар бериш.
Инновацион фаолиятни ривожлантириш ва технологияларни трансфер қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.
Технологияларни тижоратлаштириш масалалари бўйича семинар ва конференсиялар ташкил қилиш.
Технологиялар трансфери соҳасини самарали фаолияти мақсадида қўшимча ресурсларни жалб қилиш.
Ёш мутахассисларни илмий-техник соҳаларга жалб қилиш учун шароитлар яратиш.
Технологияларни трансфер етиш соҳасида, инновацион лойиҳаларни бизнес режаларни тайёрлаш, ИТИ натижаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, потенсиал инвестирларни излашда консултатив хизматлар кўрсатиш.
Патент-лицензион, инноватцион тадбиркорлик ва технологиялар трансфери бўйича таклифлар тайёрлаш ва кириш.
Интеллектуал мулк объектлардан фойдаланиш, уларни яратиш, ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалалар тўғрисида ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Инновация фаолиятини жадаллаштиришга кўмаклашиш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш мақсадида маҳаллий ва хорижий технологиялар трансферини ташкил етиш.
Минтақанинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини тез ва самарали ҳал қилиш учун илмий хизмат кўрсатишни ташкил етиш ва инноватцион лойиҳаларини шакллантиришда кўмаклашиш.
Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Университетни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, ишлаб чиқариш корхоналаридан маълумотлар олиш.
Университет раҳбариятига интеллектуал мулк объектларини яратиш, ҳимоя қилиш ва тижоратлаштириш фаолиятлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни киритиш.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актлари талабларининг ёки интеллектуал мулк соҳасида келишилган мажбуриятларнинг бузилиши кузатилганда, уларни бартараф етиш учун зарур бўлган чораларни кўриш тўғрисида раҳбариятга маълумот бериш.
Ўз компетентлик доирасида ва раҳбариятнинг топшириғига асосан СамДУ номидан ташқи ташкилотлар билан иш олиб бориш.

