Фуқаролик ҳуқуқий фанлар кафедраси

Фуқаролик ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири
Ураков Джахонгир Ражабович
Фуқаролик ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири. Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори. Caмарқанд давлат университетида 2022-йилдан махсус-ҳуқуқий фанлар, жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраларида ассистент-ўқитувчи, 2026-йилдан фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келади.
2025-йилда 12.00.07 — Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура ихтисослиги бўйича “Прокуратура органларининг ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасидаги фаолиятини ташкилаштириш масалалари” мавзусида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Ураков Джахонгир фаолияти давомида 1 та ўқув қўлланма, 1 та услубий қўлланма, 30 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.
Фуқаролик ҳуқуқий фанлар кафедраси аъзолари
![]() |
Ғуломов Акмалжон Шукуриллаевич Кафедра профессори, юридик фанлари номзоди. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедрасида 1997-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2005-йилда «Қишлоқ хўжалиги корхоналарига моддий техника хизмати кўрсатиш шартномаларининг турлари ва моҳияти» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва 2010-йилда «Фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ» ихтисослиги бўйича доцент, 2024-йилда профессор илмий унвонида тасдиқланган. Акмалжон Ғуломов фаолияти давомида 1 та дарслик, 5 та ўқув қўлланма, 7 та услубий қўлланма, 2 та монография, 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
![]() |
Арзибекова Хадича Рахмонкуловна Фуқаролик ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида 2021-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2025-йилда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг «Ибратли оила» кўкрак нишони билан мукофотланган. Хадича Арзибекова 30 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. |
![]() |
Ибодуллаев Жахонгир Ибодуллаев Жахонгир — юридик фанлари номзоди, доцент. 1990-йилда «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ва халқ назорати органларининг ўзаро муносабатлари» мавзусида диссертация ҳимоя қилган. 2007-йилда конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ ва молия ҳуқуқи ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган. У узоқ йиллар давомида Самарқанд давлат университетида турли кафедраларда, жумладан, «Умумий ҳуқуқшунослик», «Конституция ва халқаро ҳуқуқ», «Фуқаролик ҳуқуқи» йўналишларида илмий-педагогик фаолият олиб борган ҳамда кафедра мудири сифатида фаолият юритган. Жахонгир Ибодуллаев 2 та ўқув қўлланма, 9 та ўқув-услубий қўлланма ва 50 дан ортиқ илмий ҳамда илмий-оммабоп мақолалар муаллифи ҳисобланади. Ҳозирги кунда «Юридик жавобгарлик муаммолари» мавзуси доирасида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.
|
![]() |
Кувондиков Зокир Облакулович Фуқаролик ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти, юридик фанлари номзоди. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети юридик факультети Фуқаролик ҳуқуқий фанлар кафедрасида 1998-йилдан буён фаолият юритиб келади. 2009-йилда «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини фуқаролик ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари» мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ва 2017-йил «Фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ» ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонида тасдиқланган. Кувондиков Зокир Облакулович педагогик ва илмий фаолияти давомида 2 та дарслик, 1 та ўқув қўлланма, 11 та услубий қўлланма, 2 та монография, 80 га яқин илмий мақолалар муаллифи. |
![]() |
Муҳаммадқулова Паризодабегим Маматжоновна Муҳаммадқулова Паризодабегим Маматжоновна — Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. У 2023-йилдан буён университетда илмий-педагогик фаолият олиб бормоқда. Паризодабегим Маматжоновна 15 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
![]() |
Усмоқулова Мафтуна Вали қизи Усмоқулова Мафтуна Вали қизи — Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси ассистенти. У 2025-йилдан буён университетда илмий-педагогик фаолият юритиб келмоқда. Мафтуна Усмоқулова 5 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. |
![]() |
Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси 2024-йили ташкил этилган. Ҳозирги кунда кафедрада 7 нафар профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Жумладан, соҳасида самарали меҳнат қилмоқда. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан талабаларни замонавий ҳуқуқий билимлар билан қуроллантириш, уларнинг назарий ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, кафедрада илмий-тадқиқот ишлари, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда амалий семинар-тренинглар мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Кафедрада ўқитиладиган фанлар Бакалавриат йўналиши бўйича:
|








