Самарқанд давлат университети

Бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги кафедраси мудири

Нурмаматов Мехриддин Қаҳрамонович

+99893-999-51-49 mehriddinnur@gmail.com

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 2022 йилда “Аҳолининг меҳнат бозорида бандлигини моделлаштириш асосида меҳнат муносабатларини автоматлаштирилган тартибга солиш тизими” мавзусида PhD диссертатсиясини ҳимоя қилган. 2024 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги кафедрасида ишлаб келмоқда.

1 ўқув қўлланма, 2 услубий қўлланма, 4 муаллифлик гувоҳномалари, 50 дан ортиқ мақола ва тезислар муаллифи. Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 7 мақоласи эълон қилинган.

https://ieeexplore.ieee.org/author/37089785594

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=58178752000

https://scholar.google.com/citations?hl=ru&user=xB6eZAsAAAAJ

https://www.webofscience.com/wos/author/record/HDN-4917-2022

DOI: 10.1109/ICAC3N56670.2022.10074149

 

 

  

Компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедраси аъзолари

 

Лутфиллаев Махмуд Хасанович

el_kitob@rambler.ru

Физика-математика фанлари номзоди, доцент, педагогика фанлари доктори. 1989 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологиялар марказининг устувор йўналишлари дастури асосида жами 8 лойиҳада иштирок этмоқда. Махмуд Лутфиллаев раҳбарлигида 60 га яқин мултимедияли электрон дарсликлар биология, физика, информатика, инглиз тили фанларидан ва 40 дан ортиқ виртуал лабораториялар яратилган. Бундан ташқари олим  томонидан ишлаб чиқилган “Умуртқасизлар зоологияси” предметидан компьютер имитацион моделлари асосида 24 та виртуал лабораториялар яратилган ва ўқув жараёнларида фойдаланилмоқда.

Махмуд Лутфиллаев Германияда чоп этилган 2 монография муаллифи. Scopus маълумотлар базасига кирувчи хорижий нашрларда 3 та мақоласи чоп этилган.

Scopus ва Web of Science базаларидаги эълон қилинган илмий мақолалар электрон манзиллари:

​​https://www.ijitee.org/portfolio-item/l31811081219/
 https://archive.american-issue.info/index.php/asj/article/view/86 

https://american-issue.info/zhurnaly-ojs/%e2%84%9646-2021/

Туҳтамуродов Нозир Улмас ўғли

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори, 2024 йилда “Сингулярлик шароитларида маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш алгоритмлари” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган. 6 йилдан ортиқ Software Engineering соҳасида тажрибага эга, ҳозирда EPAM халқаро компаниясида Senior Software Engineer сифатида ва 2025 йилдан бошлаб Самарқанд Давлат Университетида “Бошқарув назарияси ва Ахборот хавфсизлиги” кафедрасида ишлаб келмоқда.

  1. EdTechда 2 та муваффақиятли стартап лойиҳаларни Tech Lead сифатида ишлаб чиққан (marsit.uz платформаси ва atomika.uz платформаси).
  2. FinTechда 1 та халқаро лойиҳада иш олиб бормоқда.
  3. atomika.uz EdTech платформаси асосчиларидан бири.
  4. marsit.uz’нинг CRM ва LMS тизимларини 0 дан ишлаб чиққан. Ҳозирда 3000 дан ортиқ ўқувчилар ўқимоқда.

Нозир Туҳтамуродовнинг SCOPUS базасида эълон қилинган илмий ишлар рўйхати: https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57463572800

Сардор Мамарасулов
 mamarasulovsardor@gmail.com  

Mobile: +99899-328-54-92

Сардор Мамарасулов – компьютер фанлари ва технологиялари бўйича фан доктори (DSc). У 2025 йилда Хитойнинг Шарқий Хитой Нормал Университетида (East China Normal University, Shanghai) “Сунъий интеллект ва мультимодал маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

У 2014 йилда Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг “Дастурий инжиниринг” йўналишини бакалавр сифатида, 2018 йилда Пекин Технология Институтини (Beijing Institute of Technology) магистр даражасида тамомлаган. Сардор Мамарасулов “Chinese Government Scholarship”, “Shanghai Government Scholarship” ва “Stipendium Hungaricum” каби нуфузли халқаро грантлар ғолиби ҳисобланади.

Илмий фаолияти давомида у сунъий интеллект, чуқур ўрганиш, deepfake аниқлаш, аудио-биометрик хавфсизлик ҳамда блокчейн асосида ахборот ҳимояси йўналишларида тадқиқотлар олиб борган. Унинг илмий ишлари халқаро нуфузли журналларда чоп этилган бўлиб, ҳозирда 6 та мақоласи SCI базасида эълон қилинган.

Киямов Жасур Ўткирович
 +99893 352 51 40
z.kiyamov@spbu.ru

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2024 йилда “О проблемах оптимизации и безопасности для многоуровневой виртуальной сети” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган. 2022 йилдан бошлаб Санкт-Петербург давлат университетида, 2025 йилдан эса Самарқанд давлат университетининг “Бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги” кафедрасида фаолият юритиб келмоқда.

Муаллиф 2 та ўқув қўлланма, 2 та услубий қўлланма ва 2 та муаллифлик гувоҳномасига эга. Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 20 та мақоласи нашр этилган.

Илмий профиллари:
Scopus ID: https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57221666023
ORCID: https://orcid.org/0000-0002-8623-1090
ResearcherID: https://www.webofscience.com/wos/author/record/GXF-0177-2022

Ахатқулов Соҳобиддин Абирқулович

akhatkulov@gmail.com

Физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 2015 йилда “On Conjugations of Circle Homeomorphisms with Break and Critical Points” мавзусида физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2017 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети компьютер илмлари ва технология фанлари кафедрасида ишлаб келмоқда.  
Соҳобиддин Ахатқулов илмий фаолияти давомида Scopus ва Web of Science базаларида индексланган илмий журналларда 18 мақола эълон қилган.
Соҳобиддин Ахатқуловнинг  Scopus ва Web of Science базаларида эълон қилинган илмий мақолалари электрон манзиллари:

 

https://doi.org/10.1063/1.4980971            

http://dx.doi.org/10.1088/1361-6544/aa6d94   

http://dx.doi.org/10.17576/jsm-2017-4608-21

https://doi.org/10.1063/1.4995825

 http://doi.org/10.12732/ijpam.v112i3.3

http://doi.org/10.1215/20088752-2019-0014   

http://doi.org/10.12732/ijam.v32i2.2

https://doi.org/10.1007/s40840-017-0535-3

Жаббаров Жамолиддин Синдорович

jamoliddin.jabbarov@mail.ru

Жамолиддин Жаббаров техника фанлари  бўйича  фалсафа доктори. 2014 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. 2023 йилда “Мураккаб фрактал тузилишли тиббий тасвирларни рақамли ишлаш усуллари ёрдамида геометрик моделлаштириш” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Фаолияти давомида хорижий илмий нашрларда 18, бошқа илмий нашрларда 60 га яқин мақолалар, 1 ўқув ва 3 услубий қўлланмалар муаллифи.

Шунингдек, олим бугунга қадар Scopus, Web of Science нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда 5 дан ортиқ ва бошқа нашрларда 70 дан ортиқ илмий мақолалар эълон қилган.

Жамолиддин Жаббаровнинг Scopus, Web of Science ва бошқа нуфузли халқаро базага кирувчи журналларда чоп этилган мақолалари:

Сафаров Рустам Абдуллаевич

Rustammix.rs@gmail.com

Техника фанлари бўйича  фалсафа доктори, доцент. 2025 йилда “Тасвир таркибий ортиқчалиги хоссалари асосида микрообектлар идентификатсияланишини мақбуллаштирувчи усуллар” мавзусида PhD диссертатсиясини ҳимоя қилган. 2015-йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда.

50 га яқин илмий ишларнинг муаллифи. 20 мақоласи Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда эълон қилинган.

https://scholar.google.com/citations?user=4_j3BZ4AAAAJ&hl=ru

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57967217000

https://orcid.org/0000-0002-6092-2408

10.1109/RusAutoCon52004.2021.9537567

https://doi.org/10.1063/5.0118857

https://iopscience.iop.org/article/10.1088/1742-6596/1791/1/012099/meta

https://doi.org/10.1109/RusAutoCon49822.2020.9208164

https://doi.org/10.1063/5.0074019

https://doi.org/10.1109/ICISCT50599.2020.9351483

https://doi.org/10.1007/978-3-030-68004-6_22

https://doi.org/10.1109/AICT55583.2022.10013633

https://doi.org/10.1063/5.0124901

https://iopscience.iop.org/article/10.1088/1742-6596/2373/7/072030/meta

https://doi.org/10.1109/ICIEAM57311.2023.10139033

https://doi.org/10.1201/9781032684994

https://doi.org/10.1109/SmartIndustryCon57312.2023.10110801

https://doi.org/10.1007/978-3-031-36115-9_44

https://doi.org/10.1109/RusAutoCon58002.2023.10272756

https://doi.org/10.1063/5.0074018

https://doi.org/10.1109/RusAutoCon54946.2022.9896243

https://doi.org/10.1007/978-3-031-53488-1_24

Соззад Ҳоссаин

sazzad69@gmail.com

https://www.professorsazzad.com

Компьютер фанлари ва инжиниринги бўйича фалсафа доктори, профессор. 2009 йилда АҚШ нинг Портланд давлат университетида “Квант схемалар учун классик ва квант қидириш алгоритмлари ва Квант Оракулларини оптималлаштириш” мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган. 2025 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги кафедрасида ишлаб келмоқда.

Соззад Ҳоссаин муаллифлигида 3 ўқув қўлланма, 30 дан ортиқ мақола ва тезислар чоп қилинган. Соззад Ҳоссаин раҳбарлигида 50 дан ортиқ битирув малакавий ишлари, 1докторлик диссертацияларига муваффақиятли раҳбарлик қилган.

10 дан ортиқ мақоласи Scopus базаларида индексланган журналларда эълон қилинган.

Соззад Ҳоссаин илмий ишларининг электрон манзили:

https://www.amazon.com/Fourth-Industrial-Revolution-Beyond-Proceedings/dp/9811980314

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57221034456

https://doi.org/10.1007/978-981-19-2445-3

https://orcid.org/0000-0002-7473-8185

Курбанова Шахноза Мавляновна

shaxnozak1983@gmail.com

2018 йилдан Самарқанд давлат университети компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедрасида ассистент лавозимида фаолият  кўрсатиб келмоқда.

Шахноза Курбанова фаолияти давомида Scopus ва Web of Science халқаро базаларга кирувчи илмий нашрларда 2, шунингдек, республика илмий журналларида 8 га яқин мақолалари эълон қилинган. Халқаро ҳамда республика илмий-амалий конференцияларида 10 дан ортиқ тезислари билан иштирок этган.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларнинг электрон манзиллари:

https://bit.ly/46Fs4y3
https://bit.ly/3T3qLWB
http://dx.doi.org/10.31838/jcr.07.11.180
http://s-o-i.org/1.1/TAS-05-85-161
http://t-science.org/arxivDOI/2020/05-85.html
https://bit.ly/47ZEzFO

Хафизова Шаҳноза Ғуломовна

xafizovashahnoza@samdu.uz

2023 йилдан бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги кафедрасида ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект йўналишида тадқиқот олиб боради. 10 дан ортиқ мақолалари халқаро ва республика журналларида эълон қилинган.

Тожиев Маъруф Рузикулович

mrtojiyev6886@gmail.com

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2024 йилда “Видеотасвирда майдонлар яхлитлиги бузилиши ва ёруғлик интенсивлиги ўзгариши асосида хавф-хатарларни аниқлаш” мавзусида PhD диссертатсиясини ҳимоя қилган. 2025 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда.

40 га яқин мақолалар муаллифи. 2 Scopus базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган.

https://scholar.google.com/citations?user=wVe8cgsAAAAJ&hl=ru

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57967217000

https://orcid.org/0000-0002-8852-2449

 

Сатторов Қувондиқ Мавлонович

sattarovquvondiq@samdu.uz, quvondiqsattarov87@gmail.com

2022 йилдан компьютер илмлари ва технологиялари фанлари кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Қувондиқ Сатторов илмий соҳада  бўлакли узлуксиз дифференциал тенгламалар ечимлари ва таълимда ахборот технологияларини тадбиқ этиш йўналишларида илмий тадқиқот олиб боради. Фаолияти давомида 2 халқаро журналларда мақола ва тезислар эълон қилган.

Парманов Бекруз Зокир ўғли
bekruzparmanov@gmail.com 


2024-йилдан Бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Бекруз Парманов илмий соҳада “Тиббиётда спектрофотометр маълумотларини интеллектуал таҳлил қилиш учун махсус математик модел ва алгоритмлар ишлаб чиқиш” мавзусида илмий изланиш олиб бормоқда. Бекруз Парманов фаолияти давомида 1-та ўқув қўлланма, 1-услубий қўлланма 3-та хорижий ва 1-та республика журналларида илмий мақолалар эълон қилган.


https://scholar.google.com/citations?hl=ru&user=VYK6km0AAAAJ 
https://www.researchgate.net/profile/Bekruz-Parmanov

Эсанов Отбек Олимжон ўғли
esanovotabek688@gmail.com | esanov_otabek_olimjon_ogli@mail.ru

2025-йилдан буён Самарқанд давлат университети “Бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги” кафедрасида ассистент лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Отбек Эсанов илмий фаолиятини сунъий интеллект йўналишида олиб бормоқда. У “Видео маълумотларни хулосалаш алгоритмларини ишлаб чиқиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Фаолияти давомида 20 дан ортиқ республика ва халқаро журналларда мақола ва тезислари эълон қилинган. Шунингдек, Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 7 та ЭҲМ учун дастурий таъминот гувоҳномаларининг муаллифидир.

2024-йилда “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

 

«Бошқарув назарияси ва ахборот хавфсизлиги» кафедраси


Кафедра Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети (СамДУ) Интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультети таркибида фаолият юритади. Кафедрада бакалавриат ва магистратура босқичларида қуйидаги фанлар ўқитилади: Ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик асослари, криптография усуллари, Машинали таълимда оптималлаштириш методлари, Компьютерни ташкил этиш, ўрнатилган тизимлар, булутли ҳисоблаш, информатика ўқитиш методикаси, дастурлаш асослари, тизимли таҳлил ва модел қуриш, ўйинлар назарияси ва бошқалар.

Илмий йўналишлар:
Маълумотларни таҳлил қилиш ва ишлов бериш, мураккаб фрактал тузилмали тиббий тасвирларни рақамли ишлаш, таълим жараёнини бошқариш тизимлари, машинали ўқитишда оптималлаштириш муаммолари, махсус криптографик алгоритмлар ишлаб чиқиш каби соҳалар.

Нашрлар ва ютуқлар:


Кафедра аъзолари Scopus ва Web of Science индексларидаги журналларда мақолалар эълон қилган ҳамда халқаро конференцияларда фаол иштирок этмоқдалар.

Амалиёт ва ҳамкорлик:
Битирувчилар ахборот хавфсизлиги, киберхавфсизлик, криптография, тизим таҳлили, дастурий инжиниринг, таълим ва илмий тадқиқот соҳаларида фаолият юритиш имкониятига эга. Кафедра қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади:

  1. Вилоят ММТБга қарашли умумтаълим мактаблари

  2. SamSOFTLINE

  3. Cyber AREA

  4. Samarkand Antep Gilam

 

 

Халқаро ҳамкорлик:
Малайзиянинг Terengganu университети, University Utara Malaysia ҳамда Ҳиндистоннинг Jamia Millia Islamia университетлари билан илмий алоқалар ўрнатилган.

2024–2025 ўқув йили:
32 та видео машғулот яратилган ва YouTube’га жойлаштирилган.

Кафедра ҳаётидан лавҳалар