Самарқанд давлат университети Агробиoтехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти Агроекотизимларни бошқариш кафедраси
Самарқанд давлат университети Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти
Агроэкотизимларни бошқариш кафедраси мудири

Ҳазратқулов Шоҳназар Абдусаматоввич
+998990922679 shohnazar.hazratqulov@gmail.com
Шоҳназар Абдусаматоввич Ҳазратқулов 2024 йилдан буён Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти Агроэкотизимларни бошқариш кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
2009 йилда "Компостларнинг карбонатли тупроқлар агрокимёвий хоссалари ва маккажўхори ҳосилдорлигига таъсири" мавзусида қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди илмий даражасини олган.
Германиянинг дунёнинг TOP-100 олий таълим муассасалари қатородан ўрин олган Берлин Humboldt университети докторантурасида таҳсил олган. Ҳозирда "Treatment of Biowaste and Green Waste for Use as Soil Conditioner and Fertilizer in Agriculture" мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
Бугунги кунга қадар Scopus ва Web of Science халқаро илмий базаларида индексацияланувчи Q1 тоифасидаги нуфузли журналларда 3 та илмий мақола ҳамда 1 та дарслик муаллифи ҳисобланади.
https://doi.org/10.3390/agronomy15102296
https://doi.org/10.3390/soilsystems9040117
https://doi.org/10.3390/soilsystems8040109
Агроэкотизимларни бошқариш кафедраси аъзолари
|
Холиқулов Шоди Турдуқулович +998902717792 kholikulov48@mail.ru. Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. 1977 йилда “Мулчалаashнинг тупроқ хоссалари ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини, 1996 йилда "Бўз тупроқлар минтақасидаги суғориладиган тупроқларнинг хосса ва режимларини мулчалаш ва компост қўллаш орқали мақбуллаштиришнинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири" мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олим тупроқшунослик, агрокимё, экология ва атроф-муҳит йўналишлари бўйича илмий тадқиқотларга раҳбарлик қилади. Профессор Шоди Холиқулов Бутунжаҳон тупроқшунослар жамиятнинг X ва XX халқаро конгрессмарида маърузаси билан иштирок этган. АҚШ даги Халқаро Кимёгарлар ассоциацияси, Огайо штати университети “Қишлоқ хўжалигининг глобал исишга таъсирини ўрганиш” халқаро жамиятининг аъзоси ҳисобланади. Олим “Ўзбекистон замини”, “Ўзбекистон география жамияти ахборотномаси”, “СамДУ Ахборотномаси” журналларида таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида фаолият юритмоқда. Шоди Холиқулов 10 дарслик ва ўқув қўлланмалар, 7 монография, 30 дан ортиқ услубий қўлланма ва 320 дан ортиқ мақолалар муаллифи. Олимнинг Scopus ва Web of Science базасида 10 га яқин мақолалар чоп этилган. https://doi.org/10.12911/22998993/141365; https://elibrary.ru/item.asp?id=43283537: |
|
|
Ортиқов Тўлқин Қўчқорович
Биология фанлари номзоди, доцент. 1991 йилда "Нитрификация ингибиторлари қўлланилганда бўз тупроқлар микробиологик фаоллиги ва Vertisillium dahliae Kleb фитопатоген замбуруғининг аҳволи" мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. “Зарафшон водийси тупроқлари гумус ва микробиологик ҳолатини табиий ва антропоген омилларга боғлиқлиги” мавзусида докторлик ишини олиб бормоқда. 2 монография, 7 дарслик, 15 ўқув, услубий қўлланмалар, 370 илмий мақолалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 6 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. https://doi.org/10.1051/e3sconf/202458704001 https://doi.org/10.1051/e3sconf/202458704015 https://doi.org/10.1051/e3sconf/202458704010 |
|
|
Тошкенбоев Отабек Негматович
Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университети агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 2003 йилда “Зарафшон воҳаси тупроқларининг агрокимёвий кўрсаткичларига антропоген омилларнинг таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1 та дарслик, 2 ўқув қўлланмалар муаллифи. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 4 мақоласи эълон қилинган. |
|
|
Пардаев Синдор Бердиёрович
Кафедра ассистенти. Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Шаҳар қаттиқ маиший чиқиндилардан тайёрланган компостларнинг тупроқ хоссалари ва ҳосилдорлигига таъсири” мавзусида тадқиқот олиб боради. Маҳаллий ва хорижий журнал ва илмий тўпламларда 40 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп қилган. Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда 2 мақоласи эълон қилинган. link; |
|
|
Ғўзиев Тошниёз Чўлибоевич
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доценти. Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2006 йилда “Зарафшон воҳаси суғориладиган типик бўз тупроқлари хоссалари ва тамаки ҳосилдорлигига полиэтилен плёнка билан мулчалашнинг таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1 монография, 2 ўқув қўлланма, 4 дан зиёд услубий қўлланмалар ва 60 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи. |
|
|
Бобобеков Исомиддин Нуриддинович
Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университети тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2020 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2006 йилда “Техноген ифлосланган типик бўз тупроқлар таркибидаги оғир металлар миқдорини камайтиришга органик ва минерал ўғитларнинг таъсири (Самарқанд кимё комбинати атрофи тупроқлари мисолида)” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 1 дарслик, 1 ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ ўқув, услубий қўлланмалар ҳамда 70 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 5 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
|
Мамасалиев Илхом Фарҳодович +99897 286 55 71 2025 йилдан буён Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти Агроэкотизимларни бошқариш кафедраси ассистенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, “Тамакининг (Nicotiana tabacum L.) кўчат касалликлари ва улардан ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Бугунги кунга қадар Scopus ва Web of Science халқаро илмий базаларида индексацияланувчи нуфузли журналларда 1 та илмий мақола, 1 та монография, 2 та ўқув қўлланма, ҳамда 1 та дарслик ҳаммуаллифликда чоп этган. |
|
|
|
Холмурзаев Бобур Мансурович
Бугунги кунга қадар Scopus ва Web of Science халқаро илмий базаларида индексацияланувчи нуфузли журналларда 4 та илмий мақола, 1 та монография, 1 та ўқув қўлланма, ҳамда 1 та дарслик ҳаммуаллифликда чоп этган. |
|
Ёқубов Шаҳбоз Мирзоқулович +998999692593 Самарқанд давлат университети агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедрасида 2023 йилдан буён ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Биокўмирнинг ўтлоқи бўз тупроқлар unumdorligining ўзгариши ҳамда маккажўхори ҳосилдорлигига таъсири” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. 3 та услубий қўлланма муаллифи. Халқаро ва республика журналларида 10 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. |
|
|
Холматова Дилфуза Таҳировна
Кафедра ассистенти. Самарқанд давлат университети тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедрасида 2022 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Фаолияти давомида 4 та илмий мақола ва 5 та тезис чоп қилган.
|
|
|
Кубаева Мунира Тошмуродовна +99894-470-74-84 2025 йилдан буён Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. “Анғизга экилган ловиянинг тупроқдаги азот ва гумус ҳолатига таъсири” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. 1 та тавсиянома ҳамда 20 дан ортиқ мақолалар муаллифи. |
|
|
Тўхтаева Садоқат Султон қизи +998932976663 Самарқанд давлат университетида 2026 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2023 йил Самарқанд давлат университети ва Тоттори университети ҳамкорлигида ташкил этилган “Sakura sciences exchange program” иштирокчиси, 2024 йил Венгриянинг “Stipendium Hungaricum” гранти стипендианти, 2026 йил “Future Sustainability” деб номланган Германия, Рамштайн шаҳрида ўтказилган youth exchange program иштирокчиси; Planet Expo Conference: The Future of Water, Hungary (2026). Шунингдек, “Climate change effects on Agricultural crop production in the Pannonian region using extreme climate indicators” мавзусида илмий тадқиқот олиб борган, шу мавзуда магистрлик илмий ишини Венгрияда ҳимоя қилган. |
|
|
Мўминов Фахриддин Қаҳрамонович +998901934351 Самарқанд давлат университети агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедрасида 2022 йилдан буён ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Халқаро ва республика журналларида 10 дан ортиқ мақоласи чоп этилган. |
|
|
Турдиев Ботиржон Азамат ўғли +99899 7514714 botirturdiyev93@gmail.com 2026 йилдан буён Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 2026 йилда 06.01.01-“Умумий деҳқончилик. Пахтачилик” ихтисослиги бўйича “Ингичка толали ғўзани қўшқаторлаб экишда кўчат қалинлигига озиқа мутаносиблигининг тупроқ unumdorligi ва пахта ҳосилдорлигига таъсири” мавзусида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. 1 та монография, 1 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув-услубий қўлланмалар, 20 та илмий мақола ва тезислар чоп этган. |
|
![]() |
Агроэкотизимларни бошқариш кафедраси ҳақида 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Самарқанд давлат университети tarkibida Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти ташкил этилди. Шу билан бирга институт tarkibida “Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш” кафедраси фаолияти йўлга қўйилди ва у 2026 йил июнь ойига қадар ушбу ном bilan фаолият юритди. 2026 йил июнь ойидан бошлаб “Агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш” ҳамда “Тупроқшунослик ва агротехнологиялар” кафедралари негизида “Агроэкотизимларни бошқариш” кафедраси ташкил этилди. |
![]() |
Бугунги кунда кафедрада қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланмоқда:
|




