- олий таълим жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қисман, жорий ўқув йилидан бошлаб тўлиқ кредит-модуль тизимига ўтказилди. Асос сифатида Европанинг ECTS (European Credit Transfer and Accumulation System) тизими қабул қилинди;

    - мазкур 2 та стандарт – “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар” ва “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори” 2021/2022 ўқув йили бошлангунига қадар ЮНЕСКО томонидан жорий этилган “Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси” (ТХСК 2011) ҳамда “ТХСК: Таълим ва касбий тайёрлаш соҳалари” (ТХСК-С 2013) асосида қайта ишлаб чиқилди, тасдиқланди ва Давлат рўйхатидан ўтказилди;

    - ўқув режа ва ўқув дастурлар таянч олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши амалиёти бекор қилинди. Олий таълим муассасаларига академик мустақиллик берилиб, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб барча ўқув режалар ва ўқув дастурлар ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан мустақил ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши тартиби жорий этилди.

    - янги стандартлар ва малака талаблари асосида кредит-модуль тизимига мос равишда ОТМлар томонидан 625 та бакалавриат таълим йўналиши ва 634 та магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режалар ҳамда 4,7 мингдан зиёд ўқув дастурлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

    - таълим жараёнига олий таълим муассасаларидан олинадиган турли ҳисобот ва маълумотлар сонини кескин камайтириш, уларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш, бошқарув тизимини рақамлаштириш мақсадида Рақамли университет лойиҳаси доирасида “Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими” (HEMIS — Higher Education Management Information Systems) ишлаб чиқилди. Ушбу ахборот тизими “Маъмурий”, “Ўқув”, “Илмий” ва “Молиявий” жараёнларини бошқариш модулларини ўз ичига олади.

    - 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб босқичма-босқич олий таълим муассасаларида жорий этиш орқали:

    ✔️“Ўқув жараёни” модулида гуруҳ журнали, дарс жадвали, имтиҳонлар жадваллари, талабанинг рейтинг дафтарчаси, ўзлаштириш қайдномалари, давомат ҳисоботлари, диплом ва академик маълумотномалар рақамлаштирилди;

    ✔️“Маъмурий жараёни” модулида олий таълим муассасаси структураси, талабалар контингенти ва уларнинг ҳаракати, профессор-ўқитувчилар таркиби тўғрисидаги маълумотларни юритиш ҳамда ҳисоботларни тайёрлаш рақамлаштирилди;

    ✔️“Илмий жараён” модулида профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалари, мақолалари ва илмий-услубий нашрлари, илмий изланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда ўқитувчилар ва кафедраларнинг илмий рейтингини баҳолаш масалалари рақамлаштирилмоқда;

    ✔️“Молиявий жараён” модулида талабаларнинг QR-кодли тўлов-шартномаларини шакллантириш, талабаларга электрон кўринишда тақдим этиш, шартнома тўловлари мониторингини юритиш, талабаларга стипендия белгилаш тўғрисидаги маълумотлар тизим орқали амалга оширилади. Молия вазирлигининг “ЎзАСБО” ахборот тизими билан ахборот алмашинуви йўлга қўйилади;

    - 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб барча давлат олий таълим муассасаларида талабалар ўқув варақаси, рейтинг дафтарчаси, академик маълумотнома, дарс жадвали, давомат ва ўзлаштиришга оид маълумотлар, тўлов-контракт шартномалари рақамлаштирилди.

    Ахборот тизими асосида шакллантирилган маълумотлар базалари Молия вазирлигининг “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри”, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ягона меҳнат тизими”, Солиқ қўмитасининг “Ижара” тизими, Ёшлар ишлари агентлигининг “Ёшлар дафтари”, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Геоахборот тизими”, Халқ таълим вазирлигининг “attestat.edu.uz” тизимига интеграция қилиш натижасида:

    ➖ Молия вазирлиги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва таълим кредити берилаётган талабалар тўғрисидаги маълумотларни олиш;

    ➖ Халқ таълими вазирлиги битирувчиларни олий таълим муассасаларига кирганлигини мониторинг қилиш;

    ➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги битирувчиларни ишга жойлашиш мониторингини юритиш;

    ➖ Солиқ қўмитасининг “Ижара” тизими орқали ижара берувчилар учун талабалар билан электрон шартнома тузиш каби имкониятларга эга бўлди.

 

    Электрон ҳукуматнинг ягона идоралараро тармоғи билан интеграция қилиш натижасида талабаларнинг ўқиш жойидан маълумотнома сўраш амалиёти бекор қилинди.