30-октябр куни Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти, ПҳД Эрали Эшонқулов 3-курс Сунъий интеллект гуруҳлари талабаларига “Тасвирларнинг геометрик ўзгартиришлари. Геометрик трансформациялар тушунчаси” мавзусида маъруза очиқ дарс ўтади.

Дарс Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар институтининг 205-хонасида (Янги бино), соат 10:30 да бошланади. Очиқ дарсга барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.