Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи ДСc.03/2025.27.12.ФМ/Т.09.03 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2026-йил 2-ноябр куни 09:00 да бўлиб ўтади.
Кун тартиби:
1 Тошмуқумов Беҳзод Жуманазар ўғлининг 05.09.02 – Геотехника (Асослар, пойдевор ва ер ости иншоотлари. Грунтлар ва тоғ жинслари механикаси) ихтисослиги бўйича “Статик ва динамик кучлар таъсирида қияликлар яқинидаги замин грунтларининг мустаҳкамлиги ва турғунлигини тажрибалар йўли билан аниқлаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) диссертация ишининг ҳимояси.
2. Ҳар хил масалалар.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, Механика лабораторияси биноси, 103-хона.