Сиан Сзяотун университети университет магистратура ва докторантура босқичи талабалари ҳамда докторантларини Хитойда магистратура босқичи талабалари учун математик моделлаштириш бўйича танловнинг халқаро йўналиши – CПМCМ – УАСР Интернатионал Траcкда иштирок этишга таклиф этади.
Хитойда магистратура босқичи талабалари учун математик моделлаштириш бўйича танлов (Чина Постградуате Матҳематиcал Cонтест ин Моделинг, CПМCМ) Хитойда магистратура босқичи талабалари учун Инновациялар ва амалиёт бўйича танловларнинг миллий тизими – Чина Постградуате Инноватион анд Праcтиcе Cомпетитионс (CПИПC)нинг асосий тадбирларидан биридир. Танлов Хитой олий таълимидан кейинги таълим ассоциацияси (Ассоcиатион оф Чинесе Градуате Эдуcатион, АCГЕ) томонидан Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги (МОЕ) раҳбарлигида ташкил этилади.
Танлов 2003-йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва шу вақт мобайнида 600 000 нафардан ортиқ магистратура ва докторантура босқичи талабаларини бирлаштириб, ёш тадқиқотчиларга амалий ва илмий масалаларни ҳал этишда математик усуллардан фойдаланиш имкониятини яратиб келмоқда.
2026-йилда ушбу танлов Сиан Сзяотун университети (Хиъан Жиаотонг Университй, ХЖТУ) томонидан ташкил этилади. Университетнинг Ипак йўли университетлари алянси (Университй Аллианcе оф тҳе Силк Роад, УАСР) Котибияти сифатидаги ўрни ҳамда кенг халқаро ҳамкорлик тармоғини инобатга олган ҳолда, университет томонидан махсус халқаро йўналиш – CПМCМ – УАСР Интернатионал Траcк ишга туширилмоқда.
Халқаро йўналиш математик моделлаштириш усулларини реал амалий муаммоларни ҳал этишда қўллашга қаратилган. Бунда ижодий ёндашув, жамоавий иш, амалий тадқиқотлар ва инновацион фикрлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Танловда иштирок этиш ёш тадқиқотчиларга қуйидаги имкониятларни беради:
долзарб амалий муаммоларни ҳал этишда математик усуллардан фойдаланиш;
математик моделлаштириш ва амалий таҳлил кўникмаларини ривожлантириш;
тадқиқот олиб бориш ва таҳлилий компетенсияларни такомиллаштириш;
халқаро академик муҳитда ҳамда жамоа таркибида ишлаш;
реал муаммоларга илмий ва инновацион ечимлар ишлаб чиқиш қобилиятини намойиш этиш.
Математик моделлаштириш, амалий тадқиқотлар, инновациялар ва фанлараро илмий ҳамкорликка қизиқадиган магистратура ва докторантура босқичи талабалари танловда иштирок этишга таклиф этилади.
Эътибор беринг: Иштирок этиш мезонлари, рўйхатдан ўтиш тартиби, танловни ўтказиш муддатлари, иштирокчиларга қўйиладиган талаблар ҳамда тақдирлаш тизими бўйича батафсил маълумотлар илова қилинган Партиcипатион Гуиделинес ҳужжатида келтирилган.
Қўшимча маълумот олиш ва иштирок этиш бўйича саволлар юзасидан университетнинг Халқаро ҳамкорлик бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ilova