Япония ҳукумати ҳамда халқаро ҳамкор ташкилотлар, жумладан UNESCO ва Бирлашган Миллатлар Университети (Токио) ҳамкорлигида 2026 йил учун “Барқарор ривожланиш таълими учун Окаяма мукофоти” халқаро танловига аризалар қабули бошланганини маълум қиламиз.

    Мазкур нуфузли мукофот барқарор ривожланиш учун таълим (БРТ) йўналишида амалга оширилаётган илғор ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган. Танлов доирасида қуйидаги йўналишлардаги ташаббуслар эътироф этилади:

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
  • маданий меросни асраш;
  • жамиятни ривожлантириш;
  • инклюзивлик ва тенг имкониятларни таъминлаш.

    Танлов шартлари:

  • Иштирокчилар фақат ташкилотлар бўлиши мумкин (жисмоний шахслар эмас);
  • Тақдим этилаётган лойиҳа камида 3 йилдан буён амалга оширилаётган бўлиши лозим (2026 йил апрель ҳолатига кўра).

    Мукофотлар:

  • 1–2 та лойиҳа ғолиб деб топилади;
  • Ҳар бир ғолибга 3 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.

    Ариза топшириш муддати: 29 апрель 2026 йил.

    Батафсил маълумот ва ариза топшириш тартиби билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://www.city.okayama.jp/kurashi/0000070653.html

Илова1

Илова2