ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг хабарига кўра, UNESCO томонидан хотин-қизлар таълими соҳасидаги илғор лойиҳаларни тақдирлаш мақсадида халқаро танлов эълон қилинди.

Танлов йўналишлари:
• Гендер тенгликни таъминлаш;
• Инклюзив таълим;
• Сифатли таълимни ривожлантириш.

Асосий талаблар:
Тақдим этилаётган лойиҳалар юқоридаги йўналишларда камида 2 йил давомида муваффақиятли амалга оширилаётган ва сезиларли натижаларга эришган бўлиши лозим.

Тақдим этиш муддати:
Мунoсиб номзодлар ҳақидаги маълумотлар жорий йилнинг 20-апрелига қадар университетнинг Халқаро ҳамкорлик бошқармасига тақдим этилиши зарур. Саралаб олинган номзодлар UNESCO National Commission орқали UNESCO online платформасида рўйхатдан ўтказилади.

Батафсил маълумот учун Халқаро ҳамкорлик бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.