"Seeds for the Future" - Ҳуавеи компаниясининг глобал дастури бўлиб, корпоратив ижтимоий масъулиятни бажариш доирасида амалга оширилади.

    "Seeds for the Future" 8-лойиҳаси старт берилганини эълон қилади ва техника мутахассислиги йўналишидаги (СТEМ) таълим муассасаларининг юқори (3-,4-) босқич талабаларини танловда иштирок этишга таклиф этади. Аризалар 10 октябрга қадар қабул қилинади. 

    Ариза топшириш учун талабалар қуйидагиларни тақдим этишлари керак:

    - СВ (инглиз тилида)

    - Видео - ўзини таништириш (инглиз тилида)

    - Нима учун дастурга аъзо бўлишни хоҳлаётганингизни тушунтирувчи иншо (инглиз тилида)

    - Ўқув ютуқларингиз ҳақида маълумот (транссрипт)

    - Курслар, тренинглар, нашр этилган мақолалар ва бошқаларни тугатганлик сертификатлари.

    Ҳужжатлар тўпламини университетнинг seeds@samdu.uz почтасига юборинг. 

    Танловнинг биринчи босқичидан ўтган талабалар Ҳуавеи вакиллари билан суҳбатга таклиф қилинади. Суҳбат, шунингдек, кейинги лойиҳа инглиз тилида амалга оширилади. Суҳбат натижаларига кўра, энг яхши талабалар 2022 йил ноябрь ойида бошланадиган дастур иштирокчиларига айланади.

    Дастур ҳақида батафсил маълумотларни ушбу ҳавола https://www.huawei.com/uz-uz/news/uz/2022/uzbekistan-seeds-for-the-future-2022-start, ёки Самарқанд давлат университетининг халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилиш орқали олишингиз мумкин.