Самарқанд давлат университети

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси​ мудири

Кипчаков Баҳодир Баҳридинович

bahodirkipchakov@gmail.com

Профессор Баҳодир Кипчаков 1995-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2012-йилда педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олган. 2022-йилдан буён Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси профессори. 2024-йилдан Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб боради.

Унинг халқаро илмий журналларда 12 ҳамда республика илмий журналларида 14 мақоласи эълон қилинган. 120 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 1 дарслик, 7 ўқув қўлланма, 1 монография, 2 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. “Яккакураш элементлари бўлган ҳаракатли ўйинларни ёш курашчиларнинг ўқув-машғулот жараёнида қўллашнинг педагогик асослари” мавзусида тадқиқот олиб боради.

Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси​ аъзолари

 

Орифжон Раупов.

+ 99893 729 23 23 orifjon.raupov@mail.ru

Доцент Орифжон Раупов илмий-педагогик фаолияти давомида жисмоний маданият ва спорт соҳасида олиб борилаётган ишларининг илмий-назарий жиҳатларини чуқур асослашга бағишланган 2 та ўқув қўлланма, 1 та услубий қўлланма, 3 та услубий кўрсатма, 4 та ОАК тасарруфидаги ва 4 та халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этган. 80 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

У “Методы обучения по избранным видам спорта” номли ўқув қўлланма, “Спортда ҳаракат фаолияти физиологияси ва жисмоний сифатларни ривожлантирувчи омиллар” номли услубий қўлланма муаллифи. Фаолияти давомида қатор мақолалари халқаро нашрларда — “Modern science and higher education are foundation of science and development”, “The role of physical culture in the education of a developed generation” ҳамда “Section: Physical culture and methods of education” каби мақолалари Web of Scientist: International Scientific Research Journal (WOS) хорижий журналларида чоп этилган.

Исаев Негмат Исломович

negisayev@gmail.ru

Катта ўқитувчи. 1998-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради.

2024-йилдан Самарқанд давлат университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси сифатида фаолият олиб бормоқда.

“Жисмоний тарбиядан спортга” номли услубий қўлланма муаллифи. 20 дан ортиқ мақолалари билан халқаро ва республика илмий анжуманларида иштирок этган.

Тошмуродов Отабек Эркинович
 +998904604676  otoshmurodov74@mail.ru

Отабек Тошмуродов — Самарқанд давлат университети доценти. 2001-йилдан Самарқанд давлат университети Жисмоний маданият факультетида фаолият олиб боради.

2019-йилда “Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган. 2025-йилда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. Унинг халқаро илмий журналларда 10 та ҳамда республика илмий журналларида 8 та мақоласи эълон қилинган. Шунингдек, 3 та ўқув қўлланма, 2 та ўқув-услубий қўлланма, 1 та услубий тавсиянома ва 1 та дарслик муаллифи. Асосий илмий йўналиши — ёш курашчиларнинг ҳаракат кўникмаларини шакллантириш ҳисобланади.


https://slib.uz/en/edition/file-view?id=529 
https://www.elibrary.ru/item.asp?id=44266308
https://ijiemr.org/downloads/Volume-10/ISSUE-10
https://inovatus.es/index.php/ejine/article/view/965 

Обланазаров Фахриддин Асадович

foblanazarov@mail.ru  

Самарқанд давлат университети доценти. 2014-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради.

2025-йилда “Жисмоний тарбия спорт машғулотлари ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган.

Республика илмий журналларида 8 та мақоласи эълон қилинган. 30 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 1 та ўқув қўлланма ва 2 та услубий қўлланма муаллифи.

У бошқарган университет спорт клуби “Универсиада-2016” ва “Универсиада-2020” спорт мусобақаларида фахрли III-ўринни эгаллаб, Президент совғаси билан тақдирланган.

Султанов Рустам Тураевич

+998990410605 Rustamsultanov372@gmail.com

Рустам Султанов 2013-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради.

2024-йилдан Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ассистенти.

Халқаро илмий журналларда 8 та ҳамда Республика илмий журналларида 10 та мақоласи эълон қилинган. 14 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 2 та ўқув қўлланма ва 3 та услубий қўлланма муаллифи.

13.00.04 — Жисмоний тарбия спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича «Ўқув-машғулот босқичида ёш баскетболчиларнинг координацион қобилиятларини ривожлантиришда интеграл ёндашув асослари» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларининг электрон манзиллари:

Умаров Комил Мажитович
+998933373732 umarovk349@gmail.com

Комил Умаров Самарқанд давлат университети доценти. 2014-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради.

2024-йилда “Жисмоний тарбия спорт машғулотлари ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган.

Халқаро илмий журналларда 15 та ҳамда Республика илмий журналларида 5 та мақоласи эълон қилинган. 40 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 2 та дарслик, 6 та ўқув қўлланма ва 5 та услубий қўлланма муаллифи. Унинг асосий илмий йўналиши ёш волейболчиларнинг ҳаракат фаоллигини ривожлантиришда акробатик машқлардан фойдаланиш ҳисобланади.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларининг электрон манзиллари:

  1. https://vniifk.ru/content/vsn/2020/VSN_5-2020.pdf

  2. https://repo.journalnx.com/index.php/nx/issue/view/3

  3. http://lesgaft-notes.spb.ru/ru/node/21038

  4. https://cejsr.academicjournal.io/index.php/journal/issue/view/25

  5. https://slib.uz/en/edition/file-view?id=530

  6. https://reserchjet.academiascience.org/index.php/rjai/issue/view/3

 

Элмурод Турсункулов Аззамкулович
+998981118721 tursunqulovelmurod7@gmail.com

Доцент Элмурод Турсункулов Самарқанд давлат университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доценти. 2013-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2022-йилда Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича PhD илмий даражасини олган.

Унинг Scopus базасига кирувчи журналларда 2 та, халқаро илмий журналларда 6 ҳамда республика илмий журналларида 16 та мақоласи эълон қилинган. 70 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 3 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи.

Ёш олим «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини бошқариш механизмлари такомиллаштириш» мавзусида тадқиқот олиб боради.

Мамазиятов Дониёрбек Бахтиёрович
+998979197920 mamaziyotovdonyor@gmail.com

Доцент Дониёрбек Мамазиятов 2007-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2021-йилдан Самарқанд давлат университети спорт фаолияти кафедраси ассистенти. 2021-йилда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. 2022-йилдан Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доценти лавозимида фаолият олиб боради.

Унинг халқаро илмий журналларда 7 та ҳамда республика илмий журналларида 9 та мақоласи эълон қилинган. 50 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 2 та ўқув қўлланма, 2 та ўқув-услубий қўлланма муаллифи.

«Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимида Олимпия билимларининг илмий услубий асосларини шакллантириш» мавзусида тадқиқот олиб боради.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларининг электрон манзиллари:

 

 

Марданов Нодир Жамолович
+998 99 941 54 82 nmardonov51@gmail.com

Доцент Нодир Марданов 2013-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2024-йилдан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг халқаро илмий журналларда 5 та, республика илмий журналларида 10 та мақоласи эълон қилинган. 30 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 1 та ўқув қўлланма ва 1 та услубий қўлланма муаллифи. Асосий илмий йўналиши — ўқувчи ёшларни умумий жисмоний тайёргарлигини оширишда ахборот технологияларининг ўрни.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларининг электрон манзиллари:

 

Отабоев Муродулло Исломович
+998913133703 otaboyev@samdu.uz

Муродулло Отабоев 2021-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради.

2024-йилдан Самарқанд давлат университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг халқаро илмий журналларда 3 та ҳамда республика илмий журналларида 4 та мақоласи эълон қилинган. 10 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 1 та ўқув қўлланма ва 1 та услубий қўлланма муаллифи.

Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларининг электрон манзиллари:

Мирзаев Лазиз Талипович
+998904749964 mirzayevlaziz892@gmail.com

Мирзаев Лазиз Талипович — Самарқанд давлат университети ассистенти. 2018-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради.

2024-йилдан Самарқанд давлат университети Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ассистенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг Республика илмий журналларида 4 та мақоласи эълон қилинган. 2 та халқаро ҳамда 1 та маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. 2021-йилдан 13.00.04 – Жисмоний тарбия спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ихтисослигида «5–6-синф ўқувчиларни волейбол спорт турига саралашда махсус жисмоний тайёргарлик воситасидан фойдаланишнинг механизмлари» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Унинг Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларининг электрон манзиллари:

 

Давранов Толмас Тоштемирович
+998979161788 tolmas1988ped@gmail.com

2016-йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради. 2022-йилдан Самарқанд давлат университети факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида ўқитувчи-ассистент лавозимида ишлаб келмоқда.

2023-йилдан Самарқанд давлат университети мустақил изланувчиси.

13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича PhD диссертация мавзуси: «Замонавий педагогик ёндашувлар асосида ўқувчиларнинг жисмоний тарбия самарадорлигини ошириш технологиялари» (бошланғич синф ўқувчилари мисолида) мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

Унинг халқаро илмий журналларда 1 та ҳамда республика илмий журналларида 2 та мақоласи эълон қилинган.

Унинг Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларининг электрон манзили:

 

Эрматов Шерзод Саидович
+998995903129 ermatov_sherzod@samdu.uz

Шерзод Эрматов – Самарқанд давлат университети доценти. 2007-йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият олиб боради.

2023-йилда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган. 2024-йилдан спорт фаолияти кафедраси доценти лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг халқаро илмий журналларда 5 та ҳамда республика илмий журналларида 5 та мақоласи эълон қилинган. 50 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. Шунингдек, 1 та дарслик, 2 та ўқув қўлланма, 1 та ўқув-услубий қўлланма ва 1 та монография муаллифи. «Иқтидорли болаларни футболга саралашнинг илмий-методологик асослари» мавзусида тадқиқот олиб боради.

Унинг Scopus ва Web of Science базаларидаги илмий мақолаларининг электрон манзиллари:

  1. https://researchedu.uz/wp-content/uploads/2022/03/CONFERENCE-2022-1.pdf

  2. https://eajss.uz/informative-physical-training-tests-for-the-selection-of-children-for-football/

  3. https://journal.bilig.uz/isepsmj/article/view/788/765

  4. https://doi.org/10.59251/2181-1296.v4.1342.1296

  5. https://drive.google.com/file/d/1Dee4QaLOLl7uVkp1LjVXxN5X9ov_lE1/view?pli=1

 

Қурбонов Акбар Асланович
 akbarkurbanov1961@gmail.com    +99892730721

Доцент Қурбонов Акбар 1985-йилдан Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедрасида фаолият олиб боради.

2025-йилда «Жисмоний тарбия спорт машғулотлари ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси» ихтисослиги бўйича доцент илмий унвонини олган.

Унинг республика илмий журналларида 8 та мақоласи эълон қилинган. 50 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган. 1 та ўқув қўлланма, 2 та услубий қўлланма ва 1 та услубий тавсиянома муаллифи.

 

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Бакалавр

  • Баскетболни ўргатиш методикаси
  • Волейболни ўргатиш методикаси
  • Жисмоний тарбия, спорт назарияси ва услубияти
  • Спорт педагогик маҳоратини ошириш
  • Кураш назарияси ва услубияти
  • Спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш ва хакамлик қилиш
  • Психология ва спорт психология
  • Якка кураш, координацион ва циклик спорт турлари бадий гимнастика (қизлар учун)
  • Танланган спорт тури назарияси ва услубияти (Волейбол. Баскетбол. Қўл тупи. Кураш. Енгил атлетика)
  •  
  • Жисмоний тарбияа ва спорт педагогикаси
  • Болалар ва ўсмирлар спорт асослари
  • Спорт туризми
  • Жисмоний тарбия ва спорт менежменти
  • Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси
  • Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси
  • Спорт ва ҳаракатли ўйинлар ўқитиш методикаси
  • Кураш турлари ва уни ўқитиш методикаси
  • Жисмоний маданият назаряси ва методикаси
  • Спорт махоратни ошириш
  • Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанини ўқитиш методикаси
  • Қўл жанги ва уни ўқитиш методикаси
  • Чақириққа қадар бошлагғич тайёргарлик фани ўқитишда педагогик технологиялари

  Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар