2023 йилдаги журнал сонлари

2022 йилдаги журнал сонлари

2021 йилдаги журнал сонлари

2020 йилдаги журнал сонлари

2019 йилдаги журнал сонлари

2018 йилдаги журнал сонлари

2017 йилдаги журнал сонлари

2016 йилдаги журнал сонлари

 

Самарқанд давлат университети илмий ахборотнома платформасига ўтиш: axborotnoma.uz

Ҳурматли муаллифлар, мақола муаллиф томонидан қоғозда чоп этилган ва электроншаклда тақдим қилиниши шарт. Мақолада қуйидаги бандлар: УДК, ишнинг номи (ўзбек, рус ва инглиз тилларида), мақола ҳаммуаллифларининг рўйхати (тўлиқ фамилия, исми, отасининг исми –ўзбек, рус ва инглиз тилларида), муаллиф ҳақида маълумотлар: иш жойи, лавозими, почта ва электрон почта манзили; мақола аннотацияси (300 белгигача, ўзбек, рус ва инглиз тилларида), калит сўзлар (5-7, ўзбек, рус ва инглиз тилларида) бўлиши лозим.


МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР!

Мақолаларнинг нашр этилиши учун шартлар нашр этилиши мўлжалланган мақолалар долзарб мавзуга бағишланган, илмий янгиликка эга, муаммонинг қўйилиши, муаллиф томонидан олинган асосий илмий натижалар, хулосалар каби бандлардан иборат бўлиши лозим; илмий мақоланинг мавзуси информатив бўлиб, мумкин қадар қисқа сўзлар билан ифодаланган бўлиши керак ва унда умумий қабул қилинган қисқартиришҳлардан фойдаланиш мумкин; “Илмий ахборотнома” журнали мустақил (ички) тақризлашни амалга оширади.


МАҚОЛАЛАРНИ ЁЗИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШДА ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ ЛОЗИМ:

Мақолаларнинг таркибий қисмларига: кириш (қисқача), тадқиқот мақсади, тадқиқотнинг усули ва объекти, тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси, хулосалар ёки хотима, библиографик рўйхат. Мақола компютерда Microsoft Office Word  дастурида ягона файл кўринишида терилган бўлиши зарур. Мақоланинг ҳажми жадваллар, схемалар, расмлар ва адабиётлар рўйхати билан биргаликда докторантлар учун 0,25 б.т. дан кам бўлмаслиги керак. Саҳифанинг юқори ва пастки томонидан, чап ва ўнг томонларидан - 2,5 см; орийентатсияси - китоб шаклида. Шрифт - Times New Roman, ўлчами - 12 кегл, қаторлар ораси интервали - 1,0; бўғин кўчириш - автоматик. Графиклар ва диаграммалар қуришда Microsoft Office Excel дастуридан фойдаланиш лозим. Матндаги библиографик ҳаволалар (ссилка) квадрат қавсда рўйхатда келтирилган тартибда қайд қилиш лозим. Мақолада фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилиши лозим. Библиографик рўйхат алфавит тартибида - ГОСТ Р 7.0.5 2008 талабларига мос тузилади.

  • Икки ойда бир марта чиқади.
  • “Самарқанд давлат университети илмий ахборотномаси”дан кўчириб босиш фақат таҳририятнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
  • Муаллифлар мақолалардаги фактлар, рақамларнинг ҳаққонийлиги ва имловий-услубий жиҳатларига шахсан масъул.


МАҚОЛАГА ҚУЙИДАГИЛАР ИЛОВА ҚИЛИНАДИ:

  • Йўлланма хати.
  • Эксперт хулосаси.

СамДУ «Илмий ахборотнома» журнали манзили: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15.
Телефон: (8 366) 239-14-07, Факс: (8 366) 239-13-87

E-mail: axborotnoma@samdu.uz