Самарқанд давлат университети санъатшунослик кафедраси

Самарқанд давлат университети санъатшунослик кафедраси мудири
Муллажонова Нигина Жамоловна
+99890 197-11-79 mullajonovanigina@samdu.uz
Доцент, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети санъатшунослик кафедраси мудири.
Муллажонова Нигина Жамоловна — санъатшунос, Ўзбекистон Ижодий рассомлар уюшмаси Академияси аъзоси ҳамда Россия Ижодий рассомлар уюшмаси аъзоси. Унинг илмий ва ижодий фаолияти тасвирий санъат, санъатшунослик тадқиқотлари ҳамда санъат таълими йўналишларини қамраб олади.
Бугунги кунга қадар 500 дан ортиқ санъат асарини яратган. Республика ва халқаро журналларда 50 дан зиёд илмий мақолалари чоп этилган. Шунингдек, 3 та ўқув-услубий қўлланма ва 3 та ўқув қўлланма муаллифи.
https://openconference.us/index.php/ysc/article/view/22
https://www.researchgate.net/publication/351131085_APPLIKACIA_-_SREDSTVO_RAZVITIA_TVORCESTVA_DETEJ_DOSKOLNOGO_VOZRASTA
https://www.grsu.by/glavnaya/intactivity/priglashennyj-professor.html
https://www.openconference.us/index.php/ysc/article/download/22/21
http://yidaiyilu.snnu.edu.cn/info/1015/1023.htm
https://znanio.ru/media/millatlararo-totuvlik-va-diniy-bagrikenglik-ozbek-xalqining-yuksak-qadriyatidir-2802038
http://istoki-ggu.ru/archive/101.pdf
https://www.neliti.com/id/publications/407425/the-development-of-children-of-preschool-age-in-the-visual-arts-with-the-applica
https://pps.kaznu.kz/ru/Main/FileShow2/186150/105/3/4644/2021//
Санъатшунослик кафедраси аъзолари
|
Зоҳидов Собирджон Хабибович Собирджон Зоҳидов санъатшунослик кафедраси профессори. Республика ва халқаро журналларда 40 дан зиёд мақолалари нашр этилган. 7 ўқув қўлланма ва 2 дарслик муаллифи. |
|
![]() |
КАЛОНОВ НУРИТДИН ЖУРАЕВИЧ
|
![]() |
ХАМРАКУЛОВ РАВШАН БАХРОНОВИЧ
|
|
Холиқов Жаҳонгир Тўйчиевич Жаҳонгир Холиқов санъатшунослик кафедраси ўқитувчиси. Республика ва халқаро журналларда 22 мақоласи нашр этилган. |
|
![]() |
Хуррамова Баҳора Қодировна Баҳора Хуррамова санъатшунослик кафедраси доценти. Республика ва халқаро журналларда 100 га яқин мақоласи нашр этилган. Бир ўқув қўлланма ва 2 монография муаллифи. |
|
Ходжаев Жалолхон Актамович Жалолхон Ходжаев санъатшунослик кафедраси доценти. Республика ва халқаро журналларда 20 мақоласи нашр этилган. 1 дарслик ва 1 ўқув қўлланма муаллифи. |
|
![]() |
ШОДИЕВА ОЙГУЛ АҲМАДЖОНОВНА Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Санъатшунослик кафедраси ўқитувчиси. |
![]() |
НАРЗИЕВА КУМУШ ҚАҲРАМОНОВНА
|
![]() |
Садикова Ситора-бону Неъматджоновна Архитектура фанлари доктори (DSc), "Санъатшунослик" кафедраси доценти. Бугунги кунда 90 дан зиёд илмий нашр асари, 2 диссертация, 2 ўқув қўлланма ва 3 монография муаллифидир. |
|
Сеит-Энон Амиде Амиде Сеит-Энон санъатшунослик кафедрасида 2021 йилдан буён фаолият юритиб келади. Санъатшунослик кафедраси ўқитувчиси. 10 га яқин илмий ишлар муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 10 га яқин мақоласи чоп этилган. |
|
Истамов Завқиддин Садуллоевич
|
|
![]() |
ҲАҚҚУЛОВ ШЕРЗОД МАҲМАДОЛИ ЎҒЛИ
|
![]() |
Санъатшунослик кафедраси ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июндаги 408-сонли “Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори ҳамда университет Кенгашининг 2021 йил 7 июлдаги 4-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида - “Спорт фаолияти ва санъат” факультети ташкил этилиб, унинг таркибида, “Спорт фаолияти”, “Санъатшунослик”, “Факультетлараро жисмоний тарбия” кафедралари ташкил этилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Самарқанд давлат университети Кенгашининг 2021 йил 7 июлдаги 4-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Муҳандислик графикаси”, “Тасвирий санъат” ҳамда “Мусиқа таълими” кафедралари “Санъатшунослик” кафедраси таркибида шакллантирилди. Санъатшунослик кафедраси университет ректорининг буйруғи билан “Спорт фаолияти ва санъат” факультети таркибида, 2021 йил 3 сентябрдан фаолият кўрсата бошлади. Айни пайтда доцент Н.Ж.Муллажонова кафедра мудири сифатида фаолият олиб бормоқда. Санъатшунослик кафедрасида ҳозирги кунда 33 та профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар. (Шундан 30 таси асосий штатда, 3 таси эса ўриндошлик асосида). Кафедрада талаба ёшларга таълим-тарбия беришда 1 та Ўзбекистон халқ артисти (профессор), 2 та профессор, 7 та доцент, 1 та (PhD) доцент, 1 та Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 3 та катта ўқитувчи, 18 та ўқитувчи фаолият кўрсатиб келишмоқда. Кафедранинг барча профессор-ўқитувчилари илмий изланишда. |
![]() |
Кафедранинг бош илмий тадқиқот мавзуси: «Инновацион технологиялар асосида санъатшунослик ва муҳандислик фанларини сифат ва самарадорлигини ошириш муаммолари» деб номланган. Ҳозирги кунда кафедра профессор-ўқитувчилари ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни олиб бормоқдалар. Кафедра қошида илмий ва ижодий тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. “Мусаввир” тўгарагининг раҳбари катта ўқитувчи Ж.Раҳматов, “Дизайн” тўгарагининг раҳбари Ж.Холиқов, “Амалий санъат” тўгарагининг илмий раҳбари З.Истамов, “Вокалчилар” тўгарагининг илмий раҳбари катта ўқитувчи М.Муродов, “Гулдаста хор жамоаси” тўгарагининг илмий раҳбари О.Шодиева, “Доирачилар” тўгарагининг илмий раҳбари катта ўқитувчи А.Одилов, “Дуторчилар” тўгарагининг илмий раҳбари Д.Саматова ва “Оркестр” тўгарагининг илмий раҳбари Ш.Ҳаққулов. Кафедра таркибига қуйидаги таълим йўналишлари беркитилган
|
![]() |
Ҳамкорлик ишлари: Кафедрада ҳозирги кунда ОТМ ҳамкорликда шартномалар тузилган:
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари:
|
![]() |
|
![]() |
|
![]() |
|
![]() |
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар



























