Самарқанд давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси мудири

Сражев Солиддин Неъматович

ssrajev@mail.ru

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1999 йилдан СамДУ қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасида фаолият юритиб келади.

1996 йилда “Кремнийда олтингугурт ва V гуруҳ (мис гуруҳчаси) элементлари ўртасидаги кимёвий боғланган комплекслар ва уларнинг термик нуқсонлар генератсиясига таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида илмий журналларда жами 130 дан зиёд илмий мақолалар нашр қилган. 3 ўқув қўлланма муаллифи. 3 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда илмий мақолалар эълон қилган.

 

Қаттиқ жисмлар  физикаси кафедраси аъзолари

 

Арзиқулов Эшқуват Улашевич

 eshkuvvat@gmail.com

 
 Физика фанлари доктори , профессор.
СамДУ қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасида 1992 йилдан бери фаолият юритиб келади.
Қаттиқ жисмлар физикаси, яримўтказгичлар физикаси, йўналишида илмий тадқиқотлар олиб боради. 1992 йилда шу 01.04.10 – яримўтказгичлар ва диелектриклар физикаси ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

 

Ғуломали Ғуломов 

g.gulyamov@mail.uz 

 Физика- математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасида 1992 йилдан бери фаолият юритиб келади.
 1992 йилда “Кислород–октаедр типидаги ёйиқ фаза ўтишли сегнетоелектрикларнинг акустик хусусиятларини ўрганиш” мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
Ғуломали Ғуломов  фаолияти давомида 1 ўқув қўлланма, 5 услубий қўлланма, 20 дан ортиқ илмий мақолалар  эълон қилган.

 

link

 

Эшбеков Аъзамкул Анорбоевич   

eshbekov@mail.ru

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1992 йилдан ҳозирги вақтгача СамДУ қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. 1995 йилда “Паст температураларда олинган шишаларда ион алмашинув жараёнлари ва радиасион нуқсонларни текшириш” номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Аъзамкул Эшбеков илмий фаолияти давомида 2 ўқув қўлланма, 8 услубий-қўлланма, 12 хорижий ва республика  илмий журналларда мақолалар ва бошқа турдаги  130 га яқин илмий ишлар эълон қилган, 2  муаллифлик гувоҳномасига эга. Шунингдек, олим бугунга қадар 6 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. 

https://scholar.google.com/scholar?

Салохитдинов Фазлитдин

salofazliddin0@gmail.com

Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Самарқанд давлат университетида 2003 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. 1989 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Фазлитдин Салохитдинов ўз фаолияти давомида 2 дарслик, 4 ўқув қўлланма ва 64 илмий мақола чоп эттирган.

Ахроров Субхон Қурбонович
 +99891 2978849
s-axrorov@samdu.uz

 

    Субхан Ахроров Физика-математика фанлари номзоди (PhD), доцент. 1994 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритади. 2021 йилдан бери Самарқанд давлат университети  қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси мудири. 1979 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг электроника илмий-тадқиқот институтида “Исследование состояния и локализации примесных атомов в кристаллической решетке монокристаллов Мо,W и Си методами ионной и электронной оже-спектроскопии” мавзусида, 01.04.04 – электроника физикаси, шу жумладан квант электроникаси ихтисослиги бўйича  физика-математика фанлари номзодлик диссертациясини  ҳимоя қилган. Сўнгги йилларда  ҳаммуаллифликда  40 дан зиёд илмий услубий мақолалар чоп эттирган, шулардан 6 таси ОАК эътироф этган илмий журналларда эълон қилинган. 1 таси услубий қўлланма муаллифи. 2 муаллифлик гувоҳномаси соҳиби. 

   DOI: 10.15407/mfint.44.08.1003  

Шерматов Бахран Нурмаматович

b.shermatov.@mail.ru


Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Шароф Рашидов номидаги СамДУ қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасида 1981 йилдан буён ишлайди 
1990 йилда “ KTiOPO4  оиласига мансуб ва  баъзи бир титанатли кристалларни термооптик усулда органиш” мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 
Баҳран Шерматов илмий фаолияти давомида 4 услубий – қўлланма, 14 та хорижий ва республика  илмий журналларда мақолалар ва бошқа турдаги  90 га яқин илмий ишлар эълон қилган.  Шунингдек, олим бугунга қадар 5 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолaлар чоп этган.

 

Тошбоев Туйчибой Убаевич

t.toshboyev@gmail.com

 

 

Физика – математика фанлари номзоди, дотцент.

Самарқанд давлат университети қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасида 1989 йилдан буён фаолият юритиб келади. 1998 йилда “Кремнийда олтингугурт билан никел, кобалт, руҳ киришма элементларининг ўзаро таъсири ва уларнинг термик ишлов бериш жараёнидаги ўрни” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Туйчибой Тошбоев фаолияти давомида 5 та услубий қўлланма, хорижий илмий нашрларда 11 ва бошқа журналларда 17 га яқин илмий ишлар эълон қилган.

https://scholar.google.com/citations?user=t5maZykAAAAJ&hl=ru

https://scholar.google.com/citations?user=t5maZykAAAAJ&hl=ru

https://scholar.google.com/citations?user=t5maZykAAAAJ&hl=ru

Қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси ҳақида
 
СамДУда қаттиқ жисмлар физикаси соҳасида мутахасисслар тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар 1975 йилда шу номдаги кафедра ташкил қилингандан кейин бошланган.  Қаттиқ жисмлар физикаси кафедраси 1975 йилда “Оптика ва спектроскопия” кафедраси қошида ЎзФА академиги А.Қ.Отахўжаев ва доцент А.Носировлар ташаббуси ҳамда Санкт Петербург Физика-техника институти олимлари академик А.Г.Смоленский, проф. В.В.Лемановларнинг бевосита кўмаги билан ташкил қилинган.
Кафедрада ўқув ва илмий ишларни дастлаб ташкил этиш Санкт Петербург, Москва, Тарту, Тошкент каби шаҳарлардаги илмий марказларда таҳсил олган илмий ходимлар томонидан амалга оширилди. Доцентлар А. Н. Носиров, С. М. Муродов, Ф. Р. Ахмеджанов, катта ўқитувчи И. А. Аветисян, З.Х.Рахимов ассистентлар М. М. Ахмеджанова, В. С. Ким кафедранинг биринчи профессор-ўқитувчиларидир, айнан улар дастлаб кафедрада  қаттиқ жисмлар физикасининг илмий муаммолари билан самарали шуғуллана бошлаганлар. Кафедранинг ўқув ва илмий фаолиятини ташкил этишда техник ходимлар Б. Р. Намозов, А. Ж. Қораев, Ғ.Ғуломов ва З. Ходжаеваларнинг муносиб ҳиссалари бор. 

Дастлаб кафедрани 1985 йилга қадар доцент Абдуҳаким Носиров бошқарди.  1985-1993 йилларда доцент С.М.Муродов, 1993-1996 йилларда доцент Ф.Р.Ахмеджанов,1996-2011 йилларда  доцент    Э. У. Арзиқулов,  2011-2013 йилларда доцент С.Қ.Ахроров, 2014-2020 йилларда доцент    Э. У. Арзиқулов кафедрага мудирлик қилган, 2021 йилдан буён қаттиқ жисмлар физикаси кафедрасини яна доцент С.Қ.Ахроров бошқариб келмоқда.       
Кафедрада дастлаб “Кристаллография”, “Кристаллофизика”, “Кристаллоакустика”, “Металлар физикаси”, “Диелектриклар физикаси”, “Қаттиқ жисмлар физикаси”, “Қаттиқ жисмлар оптикаси ва спектроскопияси”, ”Квант электроникаси”, “Ўта юқори частотали электроника”, “Гуруҳлар назарияси ва унинг қаттиқ жисмларга тадбиғи” каби фанлардан маърузалар ва ўқув лабораториялари ташкил этилди.  Замонавий асбоблар билан жиҳозланган илмий лабораториялар яратилди ва ҳорижий илмий  марказлар билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.   

Академик Ш. О. Алимов ташаббуси билан замонавий соҳа бўлган электроника соҳасини ривожлантириш мақсадида дастлаб кафедра қошида 1987 йилдан бошлаб “Физикавий электроника” ва 2003 йилдан бошлаб эса “Ярим ўтказгичли асбоблар ва микроелектроника” соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бошлаб юборилди. 

Ҳозирги кунда кафедра республикамиз ОЎЮлари ва ИТИ билан ўқув ва илмий тадқиқот соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан Тошкент Давлат Техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети билан кафедрада тайёрланаётган бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари учун ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув-услубий ҳамда замонавий илм соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйилган. “Фотон” ОАЖ, “Физика-Қуёш” ИИБ, Ядро Физикаси институти, “Материалшунослик” ва “Ион-плазма ва лазер технологиялари” илмий-тадқиқот  институтлари билан ҳамкорликда замонавий электроника ва физика муаммоларини тадқиқ қилиш борасида ишлар бажарилмоқда. Бундан ташқари бу ташкилотлар базасидаги илмий лабораториялардан кафедрада таҳсил олаётган талабаларнинг танишув, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўташда фойдаланилмоқда.
1994 йилдан бошлаб, кафедра қошида 5521700-“Электроника ва микроелектроника” йўналиши бўйича бакалавлар тайёрлаш бошланди ва бугунга қадар бу соҳада 800 га яқин малакали электроника муҳандислари тайёрланди. Битирувчиларимизнинг кўпчилиги вилоятимиз, республикамиз ва ҳаттоки ривожланган чет мамлакатлардаги турли нуфузли ташкилотларда асосан электроника соҳасида муҳандис сифатида фаолият кўрсатиб келмоқдалар.
Ҳозиргача қаттиқ жисмлар физикаси соҳасида 2 нафар фан доктори, 12 нафар фан номзодлари етишиб чиққан.

Шу билан бирга кафедра халқаро илмий марказлар ва ОЎЮлари билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Жумладан Российа ФА Сибир Бўлими Ярим ўтказкичлар физикаси институти, Ломоносов номидаги МДУ, Қозон физико-техника институти, Вухан университети (Хитой), Нагоя университети (Япония), Харков радиотехника институти (Украина), Уппсала университети (Швесия), Латвия университети (Латвия) билан ҳар томонлама мустаҳкам алоқалар ўрнатган.

Кафедрада 5521700 – Электроникава микроелектроника, 5111000 – Касб таълими (5310800 – электроника ва асбобсозлик (электроника ва микроелектроника)), 5440100 – Физика ва 5А521701 –Қаттиқ жисмли электроника, микроелектроника, 5А521709 –Касб-ҳунар фанларини ўқитиш методикаси (электроника ва микроелектроника), 5А140203–Гелиофизика ва қуёш энергиясидан фойдаланиш йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5032-сон қарори ҳамда 2022 йил 13 январдаги “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-82 қарори асосида СамДУда физика факултети негизида Муҳандислик физикаси институти ташкил этилиши муносабати билан кафедра 2022 йилдан бошлаб 60712000-Электрон аппаратураларни ишлаб чиқариш технологияси ва 60711200 - Электроника ва асбобсозлик(тармоқлар бўйича) таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар, 70711201 - «Электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича)» мутахасислиги бўйича магистрлар тайёрлашга киришди.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар ўқув дастурлари
Бакалавриат
• Электроника ва сигналларни қайта ишлаш
• Қаттиқ жисмлар физикасига кириш
• Амалий электроника
• Виртуал лабораториялар яратиш услубияти 
• Алтернатив энергия манбалари
• Технологик жараёнларни автоматлаштириш
• Электр инжиниринг
• Энергетик ресурслар физикаси
• Ярим ўтказгичлар физикаси
• Ярим ўтказгичли асбоблар физикаси
• Электроникага кириш
Магистратура
• Физиканинг замонавий тадқиқот усуллари 
• Қуёш энергетикаси материаллари физикаси 
• Яримўтказгичларниниг оптик ва фотоелектрик хоссалари 
• Қуёш батареялари физикаси ва технологияси 
• Қаттиқ жисмларда диффузия ҳодисаси
• Қуёш энергетикаси материаллари параметрларини аниқлаш усуллари
• Кўп қатламли фотосезгир структуралар

Кафедра ҳаётидан лавҳалар