Кафедра мудири

Хайдаров Сафарбой Абдирашитович

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99891 299 86 39
  •  Электрон почта: s-xaydarov@samdu.uz

Биография

1979 йил Самарқанд вилояти  Булунғур туманида туғилган.

1997 йил Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги № 31 умумий ўрта таълим мактабини битирган.

1998-2002 йиллар Самарқанд Давлат университети География факултети талабаси

2002-2004 йиллар Самарқанд Давлат университети География факултети “Табиий география” кафедраси магистранти

2004-2007 йиллар Самарқанд Давлат университети География факултети докторант тадқиқотчи-изланувчиси

2008-2010 - йиллар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ассистент ўқитувчиси

2010-2019 - йиллар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти катта ўқитувчиси

2015-2018 - йиллар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекстон Миллий университети тадқиқотчи-изланувчиси.

2019-2020 - йиллар Самарқанд Давлат университети Гидрометеорология кафедраси (PhD) катта ўқитувчиси

2020 ҳ/в. Самарқанд Давлат университети Гидрометеорология кафедраси доцент в.б.

2020 ҳ/в. Самарқанд Давлат университети Гидрометеорология кафедраси мудири

2005 йилда университет раҳбарияти ва География бўлими деканатининг саъи-ҳаракатлари натижасида гидрометеорология йўналиши бўйича бакалавриатура очилди. Ушбу йўналишнинг очилиши ҳамда мутахассислик фанларни ўқитишнинг сифатини яхшилаш мақсадида 2007 йилда СамДУ илмий кенгаши География бўлими қошида янги кафедра очиш лозим деган қарорга келди ва 2007 йил августда кафедрани очиш ҳақида қарор қабул қилинди. Кафедра очилгандан то 2011 йилгача унга профессор С.Б.Аббосов мудирлик қилди. 2011 йилнинг февралидан то йилнинг охиригача кафедрага проф. А.А.Абдулқосимов мудирлик қилган бўлса, 2011-2016 йилларда кафедрани Қ.С.Ярашев бошқарди. 2016 йил 16 ноябрдан 2020 йил июнь ойига қадар профессор Ш.Т.Ҳолиқулов мудирилик вазифасини бажарган. Бугунги кунда доц С.А.Хайдаров мудирлик вазифасини бажариб келмоқда.

Гидрометеорология йўналиши бакалавриатурасига дастлаб 8 киши қабул қилинган бўлса, кейинчалик бу кўрсаткич 25 тагача кўпайди ва шунга мос равишда кафедранинг ўқув соатлари ҳажми ҳам ошиб борди. 2009 йилдан бошлаб кафедра қошида Қуруқлик гидрологияси мутахассислиги бўйича магистратура фаолият юритмоқда.

2017 йилдан бошлаб 11.00.03-Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё ихтисослиги бўйича кафедрада доктарантура фаолият кўрсатмоқда ва ҳозирда кафедра доктарантурасида 3 нафар таянч докторант илмий изланиш олиб бормоқда. Бундан ташқари кафедрада яна 1 нафар стажер-тадқиқотчи фаолият олиб бормоқда.

Кафедра ташкил этилгандан бошлаб шу кунгача бўлган қисқа давр мобайнида кафедрада 230 дан ортиқ киши бакалавр даражасига ва 40 дан ортиқ киши магистр даражаси эга бўлиб, улар ватанимизнинг турли соҳаларида фаолият юритмоқда.

Кафедрада янги Давлат таълим стандартлари асосида 5140700-гидрометеорология, 5140800-Геология (фаолият соҳаси бўйича) йўналишларида бакалаврлар, 5А141101 – гидрология (ўрганиш объектлари бўйича) магистрлар тайёрланмоқда.

Мустақиллик ғоясини тўғри англаган Гидрометеорология кафедрасининг аҳил жамоаси шу кунга қадар талабаларга замон талаблари даражасида билим бериш, уларни ҳар томонлама билимдон, комил инсон, етук мутахассис қилиб тарбиялаш борасида улкан ишларни амалга оширмоқдалар.

Самарқанд давлат университети «Сув ресурсларидан оқилон фойдланиш ва уни муҳофаза қилиш» бўйича қуйидаги ташкилот ва бирлашмалар билан доимий ҳамкорлик қилади.

1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

2. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

3. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти бошқармаси

4. Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш “Сувчи” жамоат бирлашмаси.

5. Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

6. Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси