Самарқанд давлат университети  физикавий ва коллоид кимё кафедраси мудири

Мухамадиев Нурали Қурбоналиевич

+99897 9185450 m_nurali@mail.ru,  m_nurali samdu.uz

    Нурали Мухамадиев кимё фанлари доктори, профессор. 1987 йилда номзодлик, 2012 йилда “Хроматографияда мақбуллаштириш ва идентификациялашнинг физик-кимёвий асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 6 дарслик, 8 ўқув қўлланмалар муаллифи. 450 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган. 1 патент ва 2 дастурий таъминот учун муаллифлик гувоҳномаси олган. 1 фундаментал ва 3 амалий давлат грантларига илмий раҳбарлик қилган.

https://iopscience.iop.org/article/10.1088/1757-899X/1008/1/012033/meta

https://ejmcm.com/article_3091_6a7c86a597532c93c6ac5b8758e4a64e.pdf

http://www.nveo.org/index.php/journal/article/view/2501

 

Физикавий ва коллоид кимё кафедраси аъзолари

 

Тробов Ҳамза Турсунович

t-xamza@samdu.uz

 

Кимё фанлари доктори, профессор. 1994 йил номзодлик, 2019 йилда “Сувли эритмалардан қуйимолекуляр электролитларни ажратиб олишда полимер сорбентлардан фойдаланишнинг физик-кимёвий асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 210 дан ортиқ илмий ва услубий ишлари чоп этилган. 5 ўқув, 11 услубий қўлланмалар, 3 патент соҳиби. Ҳ-индекси 6. “Physical Chemistry”, “Mathematical Chemistry”, “Kolloidnyi Zhurnal”, “Moscow University Chemistry Bulletin”, “Reactive Polymers” каби SCOPUS базасидаги журналларда мақолалари чоп этилган.

 

link

https://journals.vsu.ru/sorpchrom/article/view/3772

https://journals.vsu.ru/sorpchrom/article/view/3832

 

Васина Светлана Михайиловна

s-vasina@samdu.uz

 

Кимё фанлари номзоди, доцент. 1976 йилда “Разработка непрерывного автоматического метода определения углекислого газа  в атмосфере на различных высотах” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 400 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. 1 муаллифлик гувоҳномаси, 3 Ўзбекистон Республикаси патенти, 1 Россия Федерацияси патентига эга. 10 га яқин дарсликлари нашр этилган. 

Халилов Қадриддин Фахриддинович

x-qadri@samdu.uz

 

Кимё фанлари номзоди, доцент. 1987 йилда “Физическая картина течения потока подвижной фазы и эффективность препаративного хроматографического процесса” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1 муаллифлик гувоҳномасини қўлга киритган. 1 дарслик, 3 ўқув, 2 услубий қўлланма ҳамда 4монографиялар муаллифи. 200 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалари республика ва халқаро нашрларда чоп этилган. 3 амалий грантлар соҳиби. 

https://iopscience.iop.org/article/10.1088/1757-899X/1008/1/012033/meta

Хакимов Фируз Халикович

x-firuz@samdu.uz

 

Самарқанд давлат университети физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти. 1974 йилда “Синтез и исследование комплексных соединений рения (В) с алифатическими сульфидами” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2 номдаги дарслик ва 6 ўқув қўлланмалар муаллифи. 270 дан зиёд илмий мақолалари республика ва халқаро нашрларда чоп этилган.

Ташматова Рахима Вахабовна

t-raxima@samdu.uz

 

Кимё фанлари номзоди, доцент. 1987 йилда “Катализ кобольтовым комплексом тетра (п- сульфофенил) порфина окислительно – восстановительных реакций в водной среде”         мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2 номдаги ўқув қўлланмалар муаллифи. 250 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. 1 амалий давлат грантига илмий раҳбарлик қилган.

Фазлиева Нигина Тожиқуловна

f-nigina@samdu.uz

 

Самарқанд давлат университети физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти. 2010 йилдан бошлаб Самарқанд давлат университети физикавий ва коллоид кимё кафедрасида фаолият юритади. 2018 йилда “Электролит системалар хроматографиясининг физик-кимёвий асослари”    мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. 2 номдаги ўқув қўлланма ва 2 монография муаллифи. 60 га яқин илмий мақолалари халқаро ва республика нашрларида чоп этилган.

Мухамадиев Абдуқодир Нуралиевич

mqodir08@mail.ru

 

Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2020 йилда “Мувозанатдаги фаза хроматографиясининг физик-кимёвий асослари” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. 1 дарслик, 1 ўқув қўлланма, 2 монография муаллифи. 70 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган, 2 дастурий таъминот учун муаллифлик гувоҳномаси олган, 1  фундаментал ва 2 амалий давлат грантларини бажаришда иштирок этган.

Рузиев Илёс Хакимович

r-ilyos@samdu.uz

 

Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2021 йилда “Изохинолин қатори моддаларининг юқори самарали суюқлик хроматографияси” кимё фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. 2 ўқув-услубий қўлланмалар муалифи. 1 ўқув қўлланма ва 50 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилган. 2 давлат грантларига аъзо бўлган.

Ишанкулов Алишер Фармонович

i-alisher@samdu.uz

 

Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  2022 йилда “Тиол стабилизаторлар билан модификацияланган гибрид CdSe/ZnS квант нуқталар синтези ва оптик-ўлчам хоссалари”         мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилинган. 70 дан ортиқ илмий ва услубий ишлари чоп этилган. SCOPUS базасидаги юқори импакт факторли журналларда мақолалари чоп этилган. 

https://iopscience.iop.org/article/10.1088/1757-899X/1008/1/012033/meta

Узоқов Жавлон Рустамбоевич

u-javlon@samdu.uz

 

Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2022 йилда “Хроматография учун наносорбентлар ва уларнинг физик-кимёвий хоссалари” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. 70 дан ортиқ илмий ишлари чоп эттирилган. 1 фундаментал давлат грантини бажаришда иштирок этган.

link

Тагирова Машхура Амриддиновна

t-mashxura@samdu.uz

 

Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  2021 йилдан бошлаб физикавий ва коллоид кимё кафедраси ассистенти. 2022 йилда “Нано- ва микроқобиқларда антиоксидант ферментларни иммобиллаш” мавзусида кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. 40 га яқин илмий ишлари чоп этилган.

 

link

https://elibrary.ru/item.asp?id=47184693

link

 

 

 

Найимова Бахора Комилжонзода

n-baxora@samdu.uz

 

Самарқанд давлат университети физикавий ва коллоид кимо кафедраси ассистенти. 2 ўқув қўлланма муаллифи. Республика ва халқаро нашрларда 15 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган.

ФИЗИКАВИЙ ВА КОЛЛОИД КИМЁ КАФЕДРАСИ ҲАҚИДА

 

Кафедра 1933 йилда ташкил этилган бўлиб, уни профессор Н.Колосовский бошқарган. Кейинчалик кафедрага доцент В.Орестов, профессор П.Трофименко ва доцент И.Орестовлар мудирлик қилган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин кафедра 1963 йилда қайта ташкил этилган ва кейинги фаолияти давомида профессор В.Эздаков, доцентлар Р.Кутфитдинов, С.Васина, Н.Мухамадиевлар бошқарган. 2011-2016 йилларда доцент К.Халилов мудирлик қилган. 2016 йилдан бошлаб кафедрага профессор Н.Мухамадиев мудирлик қилмоқда. 1986 йилда кафедрага физикавий кимё ва кимёвий технология номи берилган. Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш максадида кимё факультетида экология бўлими очилиши муносабати билан 1993 йилда кафедра иккита кафедрага бўлинган: Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кимёси (мудир дотс.Кутфитдинов Р.Н.) ҳамда физикавий ва коллоид кимё кафедраси (мудир дотс.Васина С.М.). 1999 йилда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўлимининг тугатилиши муносабати билан 2000 йилда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кимёси кафедраси ҳам ўз фаолиятини тугатади. 2000 йилдан кафедра физикавий кимё ва кимёвий экология деб номланиб, мудирликка доцент Н.Мухаммадиев, 2011 йилда дотцент К.Халилов сайланди. 2013 йилда физикавий кимё кафедраси деб номланди.

Кафедрада хўжалик шартномалари асосида биогеохимия лабораторияси 1958 йилдан то 1990 йилгача фаолият кўрсатган ва катта қийматдаги турли маҳаллий шартномалар бажарилган. Лабораториядан келган даромадлар кафедра ва факультетнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун сарф қилинган. Проф. В.Эздаков, проф. Степанов ҳамда дотс. Р.Кутфитдинов раҳбарлигида Яблочкина Л., Калодинская Л., Широва С., Усманова, А.Хожиевалар фан номзодлиги диссертацияларин ҳимоя қилишган.

70 йилларнинг ўрталарида кафэдрада фосфоритни фосфат ва сулфат кислоталари билан экстракция қилиш жараёнида ҳосил бўладиган қолдиқ сувлар ва фосфогипс қолдиқларини ҳамда бошқа маҳаллий корхоналардан ҳосил бўладиган чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича муайян ишлар олиб борилди. Самарқанд кимё корхонасида экстракцион фосфат кислота ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган айланма сувни электродиализ усулида тозалаб яна ишлаб чиқариш жараёнига корхонага қайтариш усули ишлаб чиқилди. Бу усулда қимматбаҳо реактивлар, асбоб-ускуналар тежалишига ҳамда оқова сувлар тозаланишига эришилган. Кафедра ва лаборатория ходимлари томонидан фосфогипсдан оқловчи қурилиш материаллари, шпаклёвка, қурилиш пасталари, штукатур эритмалари, дераза ойнасига замазка, кислотага чидамли замазка, исциклик изоляцион материаллар, йўл кўрсатгич материаллари ҳамда ювиш воситалари ишлаб чиқарилган. Фосфогипсни қайта ишлаш асосида ҳар хил қишлоқ хўжалик экинларида, жумладан, пахта ва полиз экинларига мелиорант сифатида қўлланиш бўйича тадкиқотлар ва изланишлар олиб борилган.   

Кафедрада кимё мутахассислиги тайёрлашда ўтиладиган асосий фанлардан «Физикавий кимё», «Коллоид кимё», «Моддалар тузилиши», «Йуқори молекуляр бирикмалар кимёси», «Кимёда компютер моделлаш», «Талаба танлови» ва «Махсус курслар» фанлари ўқитилиб келинмоқда. Ўқув жараёнига янги информацион педтехнологияларни жорий этиш, Chem Office, Hyper Chem, Gaussian каби дастурлардан фойдаланиш бўйича давр талаби даражасида ишлар қилинган ва амалга оширилмоқда.Кейинги 10 йилда кафедра профессор-ўқитувчилари ҳаммуаллифлигида 10 та дарслик, 20 та ўқув қўлланма, 12 та монография, 40 дан зиёд услубий қўлланмалар ва 750 дан зиёд илмий ишлар чоп этилди.         Кафедрада бугунги кунда 13 нафар профессор ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан икки нафари кимё фанлари доктори, 3 нафари профессор, 6 нафари доцент, 4 нафари кимё фанлари номзоди доцент, 5 нафари PhD, 1 нафар ассистентлар фаолият кўрсатмоқда. Кафедра илмий салоҳияти 92.3% ни ташкил этади. 

Ўзаро ҳамкорлик доирасида 3 дарслик, 6 та ўқув қўлланма ва 20 дан зиёд илмий мақолалар чоп эттирилган. 4 нафар таянч докторантлар илмий тадқиқотларини Қозон федерал университети ва Қозон миллий тадқиқот технологиялар университетида бажармоқда.

Кафедранинг бош илмий мавзуси - “Табиий ва синтетик материалларни синтез қилиш, текшириш ҳамда қайта ишлашнинг физик-кимёвий усуллари”.        Кейинги 5 йилда кафедрада “Физик кимё - 02.00.04.” ихтисослиги бўйича 7 та фан номзодлиги ва 1 та фан докторлиги диссертациялари муваффақиятли ҳимоя қилинди. Бугунги кунда 3 нафар кафедра ходимлари докторлик диссертациялари устида ишлашмоқда. Шу боис кафедрада “Физик кимё” илмий мактаби шаклланган ва фаолият кўрсатмоқда.

“Физик кимё” илмий мактабининг натижалари:

 Кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг йўналишлари:

  • Хроматографик жараёнларнинг физик-кимёси ва уларни математик моделлаштириш;
  • Ионлар алмашиниш жараёнлари ва уларнинг амалий тадбиқи;
  • Мувозанатда бўлмаган буғ фазаларни тадқиқ этиш;
  • Нанозаррачалар синтези ва уларнинг қўлланилиши;
  • Баъзи д-элементларнинг табиий бирикмалар (сапонинлар, флаваноидлар ва бошқалар) билан ҳосил қилган супрамолекуляр тизимларини тадқиқ этиш;
  • Наноғовак сорбентлар ва катализаторлар синтези ва уларнинг тадқиқи;
  • Хом-ашёлар ва чиқиндиларни қайта ишлаш.

Илмий грантлар асосидаги фаолият

Кафедрада давлат ва халқаро илмий техника дастурлари доирасида фундаментал ва амалий изланишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлар таркибида ёд миқдорини аниқлаш” мавзусидаги 2012-2014 йилларга мўлжалланган 90 млн. сўмлик ИТД-12-64 рақамли ҳамда “Аерозоль заррачаларида ёруғликнинг экстинкциясини, сочилишини ва ютилишини ўлчаш учун резонаторда сўниш лазер абсорбсион спектрометрини яратиш ва ишлаб чиқиш” мавзусидаги 2012-2014 йилларга мўлжалланган 90 млн. cўмлик ИТД-7-12 рақамли давлат грантлари бажарилди.

“Марказий Осиёда токсик моддаларнинг қўлланилишини стабил бошқариш: Атроф муҳит хавфсизлиги учун регионал экосистеманинг модели” мавзусидаги 2012-2014 йилларга мўлжалланган 78.000 еврога режалаштирилган НАТО СфП-983931 рақамли халқаро гранти асосида ҳам илмий фаолият олиб борилди.

Кафедрада “Эфир мойли ўсимликлардан эфир мойларини ажратиш технологиясини мақбуллаштириш ва уларнинг қўлланилиш имкониятларини баҳолаш” мавзусидаги 2014-2017 йилларга мўлжалланган 150.млн. сўмлик А-12-25 рақамли давлат гранти (раҳбари проф.Н.К.Мухамадиев), асосида фаолият олиб борилмоқда. «Маҳаллий хом ашёлар асосида «Зол-гел» технология усулида сорбентлар олиш ва уларнинг хроматографияда қўлланилиши» мавзусидаги 2014-2017 йилларга мўлжалланган 150.млн. сўмлик ОТ-А12-45 рақамли давлат гранти (раҳбари доц.Ш.М.Сайитқулов), «Хроматографик жараёнларни моделлаш, мақбуллаш ва «Ушланиш катталиклари-хоссалари» ўзаро боғлиқликларни ўрганиш ва уларни нанохроматографияда қўлланилиши» мавзусидаги 2014-2017 йилларга мўлжалланган 150.млн. сўмлик ОТ-Ф7-83 рақамли давлат гранти (раҳбари проф.Н.Қ.Мухамадиев), «Аминометиленфосфат кислотаси асосидаги алифатик ва гетероциклик металлар коррозияси ингибиторларининг синтези ва физитк-кимёвий хоссалари» мавзусидаги 2014-2017 йилларга мўлжалланган 150.млн. сўмлик ОТ-Ф7-85 рақамли давлат гранти (раҳбари проф.А.Ж.Холиқов). 

Ушбу грантларда кафедранинг 10 нафар ходимлари иштирок этмоқда. Кафедра ишланмалари билан рэспубликада ўтказилиб келинаётган инновацион ғоялар ва технологиялар ярмаркаларида иштирок этиб келмоқда. Грантларни бажаришда кафедра профессор-ўқитувчиларидан дотс. Халилов Қ.Ф., дотс. Сайитқулов Ш. асс.Мухамадиев А. ва асс.Фазлиева, асс.Рўзиев, асс. Тагирова, асс. Саидов ва техник ходимлар жалб этилган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари, изланувчилар ва талабаларнинг илмий ишланмаларини ҳисобот даврида халқ хўжалигига жорий этиш мақсадида берилган талабнома натижасида “Каттиқ ёқилғини тайёрлаш усули” номли ИАП 2007 0438 рақамли(05.11.2007) 1та патент олинди. Мазкур ишларга магистрантлар ва иқтидорли талабалар ҳам жалб этилмоқда. Кафедрада ҳар йили ИТИ намуналари бўйича 50-70 та илмий ишлар чоп эттилади. Профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг ишлари халқаро (АCС, Питтcон, ИCОН-15, ИМП АC ва ҳ.к.) ва республика миқёсидаги конференсияларга қабул қилиниб келинмоқда. Кафедра олимлари томонидан нафақат республика балки МДҲ, АҚШ, Россия Федерацияси, Олмония, Италия, Исроил каби хорижий давлатларнинг ўқув юртлари ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар