Самарқанд давлат университети рус ва умумий тилшунослик кафедраси

Самарқанд давлат университети
рус ва умумий тилшунослик кафедраси мудири
Абдуллаева Раъно Ҳикматовна
2012 йилдан Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. Республика илмий журналларида 10 га яқин мақолалари эълон қилинган. Шунингдек, 1 ўқув қўлланма, 3 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. 11 дан ортиқ халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда тезислари билан иштирок этган.
Scopus, халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 2 мақоласи эълон қилинган.
https://www.journalppw.com/public/site/images/admin_jppw/journal-img.png
http://journals.tsutmb.ru/go/2587-6953
Рус ва умумий тилшунослик кафедраси аъзолари
![]() |
Ким Светлана Федоровна
Филология фанлари номзоди, доцент. 1992 йилдан буён СамДУ филология факультети рус ва умумий тилшунослик кафедрасида фаолият олиб бормоқда. 200 дан ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. https://znanium.com/catalog/magazines/issues?ref=47f80b0f-0b53-11e9-8613-90b11c31de4c |
|
Хошу Эльмира Небиевна Рус ва умумий тилшунослик кафедраси катта ўқитувчиси. Самарқанд давлат университетида 1972 йилдан буён фаолият юритиб келади. Эльмира Хошу ўз фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 100 га яқин мақолалари чоп эттирган. 10 услубий, 9 ўқув қўлланма муаллифи. Хорижий илмий нашрларда 5, бошқа илмий нашрларда 70 дан ортиқ мақолалар эълон қилган. https://doi.org/10.21070/ijccd2020631
|
|
|
Зубайдуллаев Ибодулло Амриллоевич
Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. 1 ўқув қўлланма, 30 га яқин мақола ва тезислар муаллифи. Шу жумладан, Россия (ВАК) илмий журналларида 3 мақоласи нашр қилинган. Халқаро ҳамда маҳаллий конференцияларда бир қатор мақола ва тезислари билан иштирок этган. |
|
|
Липатова Евгения Валентиновна Евгения Липатова 2016 йилдан бери Самарқанд давлат университети Рус ва умумий тилшунослик кафедрасида фаолият юритиб келади. Бугунги кунда “Рус ва ўзбек тилларининг коммуникатив идиомалари” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 20 га яқин мақолалари эълон қилинган. 8 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуманларда фаол иштирок этади. |
|
|
Дубровская Кристина Андреевна +998937257665 tinadubrovskaya@mail.ru
2019 йилдан “Аёл ҳақидаги гендер стереотиплари дунё лингвистик тасвирининг акси сифатида (рус ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзусида номзодлик диссертацияси устида тадқиқот олиб бормоқда. Педагогик фаолияти давомида 30 дан ортиқ миллий ва халқаро миқёсдаги нашрларда мақолалари эълон қилинган. 1 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. |
|
|
Расулова Камола Юнусжоновна Самарқанд давлат университети Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. Айни пайтда номзодлик диссертацияси устида ишламоқда. Педагогик фаолияти давомида 30 дан ортиқ миллий ва халқаро миқёсдаги мақолалари нуфузли журналларда чоп этилган. 1 ўқув қўлланма муаллифи. |
|
|
Ҳақбердиева Сайёра Фармановна
Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ассистенти. 2014 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. Фаолияти давомида республика ва халқаро миқёсдаги илмий нашрларда 20 га яқин мақолалари эълон қилинган. Бир нечта ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Халқаро, республика илмий анжуманларида фаол иштирок этиб келади.
|
|
|
Қушмаматова Ситора Қаҳрамоновна
СамДУ Рус ва умумий тилшунослик кафедраси ўқитувчиси, ассистент. 2013 йилдан буён мазкур кафедрада ишлаб келмоқда. Фразеология ва маданиятлараро мулоқот билан бевосита боғлиқ бўлган қиёсий тилшунослик соҳасида илмий тадқиқот олиб боради. Ситора Қушмаматованинг халқаро ва республика миқёсидаги илмий журналларда 10 дан ортиқ мақола ва тезислари эълон қилинган. |
|
![]() |
Гулшана Мамадалиева Гулшана Мамадалиева 2023 йилдан рус ва умумий тилшунослик кафедрасида фаолият олиб бормоқда. Таржимашунослик, лексикология ва бадиий адабиёт матнларида окказионал янгиланишлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда. Гулшана Мамадалиеванинг 10 дан ортиқ мақолалари ва тезислари халқаро ва республика журналларида чоп этилган. |
![]() |
Тимур Бенюминович Радбиль (Россия Федерацияси) филология фанлари доктори, профессор. 1998 йилда В.В. Виноградов номидаги Россия Тил институти ҳузуридаги филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун «Андрей Платоновнинг бадиий прозасида ижтимоий-сиёсий лексика» мавзусида диссертацияни ҳимоя қилди. Мутахассислик: 10.02.01 «Рус тили». 2006 йилда Москва Педагогика Давлат Университетида филология фанлари доктори илмий даражасини олиш учун «Бадиий таҳлилида тилнинг аномалиялари» мавзусида диссертацияни ҳимоя қилди. 2015 йилда Т.Б. Радбиль «Амалий филология» (45.04.01 Филология йўналиши) магистратура дастурини, 2018 йилда эса «Лингвокриминалистика» дастурини яратди. Т.Б. Радбиль, шунингдек, ННГЎ курслари веб-сайтида кенг тингловчилар учун мавжуд бўлган «Рус тилида миллий менталитет» онлайн курси муаллифидир. «Лингвистик аномал ҳолатлар рус тилида: типология муаммосига» (2006) мақоласи учун «Россия тилида илмий ёритилган тил» журнали мукофоти совриндори. Махсус ютуқлар: * Россия Табиий Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси * Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлигининг фахрий ёрлиғи (2014 й.) * Нижний Новгород вилояти губернаторининг фахрий дипломи (2015 й.) * "ННГЎ хабарномаси" журнали таҳрир ҳайъати аъзоси (ВАК). * "Илмий мулоқот" журнали таҳрир кенгаши аъзоси (Web of Science / ВАК) * ННГЎ ҳузуридаги Д 999.061.03 Диссертация кенгаши аъзоси Илмий ва ўқув-услубий фаолият: 324 та илмий ва ўқув-услубий ишлар чоп этилган (улар орасида 4 та монография, 9 та жамоавий монографияда бўлим, SCOPUS ва "Web of Science" халқаро илмий базаларида индексланган нашрларда 29 та мақола, ВАК рўйхатига киритилган нашрларда 65 та мақола, 3 та ўқув қўлланма). Т.Б. Радбильнинг ишлари чет элларда — Германия, Бельгия, Испания, Чехия, Словакия, Польша, Хорватия, Венгрия, Хитой, Япония, Латвия, Литва, Эстония, Беларусь, Украина, Қозоғистонда чоп этилган. Хирш индекси (РИНЦ) – 37 Хирш индекси (SCOPUS) – 1 Хирш индекси (Web of Science) – 4 Персентиль – 1 Меҳмон профессор сифатида Т.Б. Радбиль 2012 йилда М. Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида (Чимкент ш., Қозоғистон); 2014 йилда Беларусь Давлат Университетида (Минск ш., Беларусь), 2017 йилда – Масарик Университети (Брно ш., Чехия), 2019, 2020 ва 2021 йилларда – М. Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетида (Чимкент ш., Қозоғистон) маърузалар ўқиди. |
![]() |
Сдобников Вадим Витальевич Профессор. У таржимашунослик, таржима дидактикаси, маданиятлараро мулоқот назарияси ва стилистика соҳалари бўйича етук мутахассис ҳисобланади. 2016 йилда “Коммуникатив вазият таржима стратегиясини танлаш учун асос сифатида” мавзусида филология фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини ҳимоя қилган. Илмий фаолияти давомида Россия ва хорижда 2 та монография, 4 та дарслик ҳамда 157 та илмий мақола муаллифи бўлган. РИНЦ базасида 115 та мақоласи чоп этилган, 900 дан ортиқ иқтибосга эга, Хирш индекси — 9. У Россия Таржимонлар уюшмаси бошқаруви раиси, Россия Ёзувчилар уюшмасининг Нижний Новгород бўлими раҳбари, шунингдек, Д212.163.01 диссертация кенгаши аъзоси ҳисобланади. Ўқитадиган фанлари қаторига “Таржима назарияси”, “Стилистика”, “Таржиманинг амалий курси”, “Тижорат таржимаси”, “Техник таржима” ва “Таржимада ахборот технологиялари” киради. У Россия Федерацияси Умумий ва касбий таълим вазирлигининг миннатдорчилиги (1997), Россия Федерацияси Таълим ва фан вазирлигининг Фахрий ёрлиғи (2012) ҳамда НДЛЎ Фахрий ёрлиғи (2017) билан тақдирланган. “Н. А. Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистик университети хабарномаси” ва “Мосты. Таржимонлар журнали” таҳририяти аъзоси ҳисобланади. 2024 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келмоқда. Шахсий саҳифа: https://lunn.ru/page/sdobnikov-vadim-vitalevich |
![]() |
Рус ва умумий тилшунослик кафедраси тарихи Рус ва умумий тилшунослик кафедраси 1939 йилда ташкил этилган. Кафедра фаолияти аввалида профессор А.В. Соколов. Раҳбарлигида 2 нафар доцент, 3 ўқитувчи. Ўтган вақт давомида кафедрани В.А. Краснов (1944-1945), К.Э. Гаккаев (1945-1947), С.Д. Липкин (1948-1956), профессор И.М. Багрянский (1956-1964), Л.И. Роизензон (1964-1977), доцент А.Г. Ломов (1977-1999), унинг ўрнига доцент Р.А. Ряснянская, доцент Х.Н.Абдуллаев, проф. Э.А. Малиновский каби олимлар мудирлик қилган. Профессор Малиновский раҳбарлигида кафедрада бешта ҳудудий илмий конференциялар ўтказилди. Кафедра аъзолари мунтазам равишда турли илмий конференцияларда қатнашиб келадилар: Халқаро славянлар конгресси (2008 йил – Малиновский Э.А.), Фразеология бўйича халқаро конференция (Германия, Польша, Россия, 2004-2008, Малиновский Э.А.), МАПРЯЛ (Малиновский Э.А., Бабаҳўжаев А.Б.) орқали. Денисенко О.А., Ряснянская Р.А., Абдуллаев Х.Н., Барсикян С.А. 2010-2014) кабилар шулар жумласидан. 2016 йилдан ҳозирги күнга қадар кафедрага катта ўқитувчи Кристина Дубровская мудирлик қилиб келмоқда. Кафедра бугунги кунга дунёнинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик қилади. Кафедранинг 3 нафар ўқитувчиси Бошқирд давлат университетининг аспирантура босқичига ўқишга кирган. |
![]() |
2021 йилда иккита кафедра - рус тилшунослиги ва рус тили кафедралари бирлаштирилиб, факультетлараро рус тили кафедраси деб номланди. Бугунги кунда кафедрада 29 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда, улардан 2 нафари профессор, филология фанлари доктори – Малиновский Э.А. ва Тамбов шаҳридан таклиф этилган мутахассис Антонина Щербак ва 3 нафари доцент (Тўрахўжаева Р.К., Зикратов В.В. – Олтой ўлкасидан таклиф этилган мутахассис, Усманова С.Ю.), 10 нафар катта ўқитувчилар. Кафедра профессор-ўқитувчилари турли илмий йўналишлар бўйича маърузалар ўқийди, магистрлик диссертациялари ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилади, иқтидорли талабалар билан мунтазам равишда ишлайди, уларнинг илмий мақолаларини республика ва халқаро миқёсдаги турли тўпламларда нашр этиб келади. Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари: Бакалавр: 1. 60230101 – Филология ва тил ўқитиш (рус тили) 2. 5120100 – Филология ва тил ўқитиш (рус тили) 3. 5112500 - Чет тил гуруҳларида рус тили Магистратура: 4. 70230101 - Тилшунослик (рус тили) |
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар







