Кафедра мудири

 

  •  Қабул вақти: Чоршанба, шанба соат 14:30
  •  Телефон: + 99893 729 23 23 
  •  Электрон почта:  orifjon.raupov@mail.ru

Биография

1974-1978  йй. - Тожикистон давлат жисмоний тарбия институти талабаси.

1978-1979 йй. - Тожикистон давлат университети жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси

1979-1987 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси

1987-1992 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси

1992-2012 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доценти

2012-2013 йй. - Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси

2013-2015 йй. – Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доцент вазифа бажарувчиси

2015-2017 йй.- Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси доцент вазифа бажарувчиси

2017-2018 йй.- Самарқанд давлат университети факултетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси

2018-2021 й.й. - Самарқанд давлат университети факултетлараро жисмоний маданият ва спорт кафедраси доценти, кафедра мудири.

2021 йил ҳ.в. –  Самарқанд давлат университети Спорт фаолияти ва санъат факултети Факултетлараро жисмоний маданият кафедраси доценти, кафедра мудири.

 

Самарқанд давлат университети жисмоний тарбия  ва спорт кафедраси  1927 йилда ташкил топган.

2015 йилда кафедра Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт, 2021 йилда Факультетлараро жисмоний маданият кафедраси деб қайта номланди.

Факультетлараро жисмоний маданият кафедрасида 6 штат бирлиги мавжуд: 2 та доцент Р.А.Қосимова, О.К.Раупов, катта ўқитувчилар спорт устаси номзоди А.А.Курбанов, Н.И.Исоев, 2 та ўқитувчи-ассистент: спорт клуби раиси ўринбосари Ф.Обланазаров, Л.Т.Мирзаевлар фаолият курсатмоқдалар.  Кафедранинг илмий салоҳияти 33,3 %ни ташкил қилади.

«Жисмоний маданият ва спортни таълим йўналлишларига асосан дарс жараёнида ташкил этиш» бош мавзуга мос ҳолда кафедрада бир қанча илмий тадқиқот ишлари амалга оширилди. Бу ишлари бугунги кунда жисмоний маданият ва спорт соҳасида долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу муаммоларни ўрганиш жисмоний маданият ва спорт соҳасини ҳар томонлама такомиллаштиришда муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади. Шуни назарда тутган ҳолда кафедранинг бир катор профессор-ўқитувчилари бош илмий мавзу бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориб уни натижаларга кўра илмий мақолалар, услубий қўлланмалар чоп этишмоқда. Жисмоний маданият ва спорт соҳасида устивор йўналишлардан бири ҳисобланиб талабаларни соғлом турмуш тарзига йўналтиришга ва спорт натижаларини яхшилашга катта ёрдам беради.

Кафедрада илмий техника дастурлари доирасида бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари натижалари ўқув жараёнига жорий этиб келинмоқда.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари бош мавзудан келиб чиққан ҳолда бир қанча илмий тадқиқот ишларини олиб бориб, жисмоний маданият бакалавриат йўналиши бўйича  мутахассислар тайёрлаш тизимига илмий тадқиқот натижаларини тадбиқ этмоқда.

Жумладан: доцент Р.А.Косимова  «Сузиш ва уни ўқитиш методикаси» ўқув қўлланма, шу фан бўйича «Дастур», «Кул тупи(гандбол) ва уни ўқитиш услубияти» услубий қўлланма, «Жисмоний тарбия ассослари ва методикаси” ўқув кулланма, «Туризм» дарсликларни тайёрлаб талабалар билимини бойитиб бормоқда. Катта ўқитувчилар Н.И.Исаев «Жисмоний тарбиядан спортга» услубий қўлланма, Б.Б.Кипчоков томонидан «500 харакатли ўйинлар», «Қўйи синф ўқувчилари жисмоний тарбиясида якка кураш элементлари бўлган  ҳаракатли ўйинларни ўтқазиш услубияти» услубий қўлланма чоп этишган, доц.О.К.Рауповни “Методы обучения по избраным видам  спорта” ўкув кулланма, А.А.Қурбонов билан хаммуалифликда “Спортда ҳаракат фаолияти физиологияси ва жисмоний сифатларни ривожлантирувчи омиллар» услубий қўлланма, ўқитувчи Ф.Обланазаров томонидан “Ҳалқаро Олимпия ҳаракати” услубий қўлланмаси хам нашр этилган.