Самарқанд давлат университети

дастурий инжиниринг кафедраси мудири
Юсупов Озод Раббимович

 +99899 0814012   ozod200707@mail.ru 

    Озод Юсупов техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 2013 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. 2020 йилдан Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси мудири. 2020 йилда “Кўзнинг рангдор пардаси тасвири бўйича шахсни биометрик идентификациялаш алгоритмлари” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Унинг Scopus, Web of science халқаро базаларга кирувчи илмий журналларда 2 ҳамда республика илмий журналларида 15 га яқин мақолалари эълон қилинган. Шунингдек,  1 дарслик, 3 ўқув қўлланма муаллифи. Олим асосан турли компьютерли кўриш, тасвирларга ишлов бериш, тимсолларни таниб олиш ва биометрик технологиялар каби илмий йўналишларда тадқиқотлар олиб боради. 

https://ieeexplore.ieee.org/document/9581040
https://ieeexplore.ieee.org/document/8884441
https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85118971956&origin=resultslist&sort=plf-f
https://www.scopus.com/record/display.uri?eid=2-s2.0-85075310555&origin=resultslist&sort=plf-f

 

                                                                               Дастурий инжиниринг кафедраси аъзолар

 

Қобилов Сами Солиевич

kobsam@yandex.ru

Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси доценти. 1979 йилдан бери Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият юритиб келади. Олим техника фанлари бўйича “Ахборот тизимларини итератив лойиҳалаш ва унинг дастурий ташкил қилиниши” мавзусидаги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Сами Қобилов фаолияти давомида 1 дарслик, 7 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 5 Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. Унинг асосий илмий йўналиши дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, локаллаштириш, компьютер лингвистикаси, табиий тилларга ишлов бериш ҳисобланади.

https://link.springer.com/chapter/10.1007/978-3-030-87802-3_53
https://ieeexplore.ieee.org/document/9368822
https://iopscience.iop.org/article/10.1088/1742-6596/1546/1/012097
https://link.springer.com/chapter/10.1007/978-3-030-60276-5_42
https://link.springer.com/chapter/10.1007/3-540-46562-6_27

Туракулов Искандар Нуруддинович

Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси доценти. 1986 йилда техника фанларининг қаттиқ жисмлар механикаси ихтисослиги бўйича “Ҳаракатланувчан юкламаларни қатламли пластинкаларга таъсири” мавзусида фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

 Искандар Туракулов фаолияти давомида 3 амалий дастур яратиб, патентларни қўлга киритган.  Шунингдек, 13 дастурий маҳсулот учун гувоҳнома олган, 8 ўқув, услубий қўлланмалар муаллифи. Республика ва халқаро илмий журналларда бир қатор мақолалари чоп этилган.  Олим дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, локаллаштириш, компьютер лингвистикаси, табиий тилларга ишлов бериш йўналишида илмий тадқиқот олиб боради.

Бабажанов Балтабай Бекчанович
 b.babajanov.59@gmail.com

Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси доценти.
2007-йилда физика-математика фанлари бўйича “Деформацияланувчи қаттиқ жиҳозлар механикаси” ихтисослиги бўйича “Уч қатламли стерженларнинг динамик кучлар таъсиридаги тебранишлари” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида 5 та дастурий маҳсулот учун гувоҳнома олган, 5 та услубий қўлланма ва 3 та ўқув қўлланма муаллифи. Республика ва халқаро илмий журналларда қатор мақолалари чоп этилган. Олимнинг илмий изланишлари уч қатламли стерженларнинг динамикаси ҳамда дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш йўналишларига қаратилган.

 

Назаров Умарали Абдувахабович
 umaralin@rambler.ru

Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси доценти, физика-математика фанлари доктори.
1991-йилда Тюмень давлат университетида “Қаттиқ ёки суюқ заррачали газли аралашмаларда ностационар зарба тўлқинлари” мавзусида физика-математика фанлари номзоди илмий даражасини ҳимоя қилган.
2022-йилда Самарқанд давлат университетида “Турли кўринишдаги трубалардаги газли аралашмаларда зарбал и ва детонацион тўлқинларни сонли текшириш” мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, физика-математика фанлари доктори илмий даражасини олган.

Илмий фаолияти давомида 2 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма ҳамда 100 дан ортиқ илмий-услубий ишлари чоп этилган. Scopus базасига кирувчи журналларда 15 та илмий мақоласи нашр этилган.

У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011-йил 17-май ва 2021-йил 24-майдаги фармонларига биноан таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига – 20 йил” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига – 30 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланган.

Мелиев Фарход Фаттоевич

farhodmeliev84@gmail.com


Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси доценти. 2018-йилдан бошлаб университетда турли лавозимларда фаолият юритиб келади. Техника фанлари бўйича “Гистологик тасвирларга дастлабки ишлов бериш ва таниб олиш алгоритмлари” мавзусида диссертация ҳимоя қилган.

Мелиев Фарход Фаттоевич фаолияти давомида 5 та ўқув ва услубий қўлланмалар яратган. Ҳозиргача Scopus базасига кирувчи конференция ва журналларда 4 та мақоласи эълон қилинган.

Асосий илмий йўналишлари сифатида дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш, рақамли тасвирларга ишлов бериш, машинали ўқитиш ва маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш йўналишлари ҳисобланади.

Абдурахмонов Муҳаммад Сулаймон ўғли
 mukhammad0603@gmail.com

Самарқанд давлат университети дастурий инженерия кафедраси ассистенти.

Муҳаммад Абдурахмонов фаолияти давомида 4 та илмий мақола чоп этган. Шунингдек, “Дастурлашдан масалалар тўплами” ва “Дастурлаш усуллари ва парадигмалари” номли ўқув қўлланмалар муаллифи ҳисобланади. У 2 та дастурий маҳсулот учун гувоҳнома ҳам олган.

Ҳозирда у спутник тасвирларда булут артефактларини аниқлаш, машинавий ўқитиш ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Шадиев Усмон Рамазонович
55@(usmon5mail.ru)

Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси доценти. У 2019-йилда физика-математика фанлари ихтисослиги бўйича “Панжарадаги тўрт заррачали Шредингер операторининг спектрал хусусиятлари” мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Шадиев Усмон фаолияти давомида республика ва халқаро илмий журналларда 50 дан ортиқ мақолалари чоп этилган. У 2 та ўқув қўлланма ва 2 та услубий қўлланма муаллифи, шунингдек, 3 та дастурий маҳсулот учун гувоҳнома олган.

2023–2025 ўқув йиллари давомида Интеллектуал тизимлар ва компютер технологиялари факультетида илмий ишлар ва халқаро муносабатлар бўйича декан ўринбосари сифатида фаолият юритиб, 30 га яқин талаба ва ўқитувчиларни хорижга ўқиш ва стажировкака юборишда фаол иштирок этган ҳамда факультет кадрлар салоҳиятига катта ҳисса қўшган.

Раббимов Ғиёсжон
(rabbimov.giyosjon96@gmail.com)

Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти. Раббимов Ғиёсжон магистратура босқичини юқори рейтингли Томск давлат университетида тамомлаб, Самарқанд давлат университетида фаолиятини бошлаган.

Фаолияти давомида бир қатор мақола ва ўқув қўлланмалари эълон қилинган. Жумладан, у “Реал вақтда объектни аниқлаш ва таснифлаш учун компьютер кўриш усулларини қўллаш”, “Конволюцион нейрон тармоқлари (CNN) асосида тиббиёт тасвирларини таҳлил қилиш”, “CycleGAN модели асосида синтетик тиббиёт тасвирларини ҳосил қилиш” каби мавзуларда мақолалар чоп этган.

Ҳозирда илмий фаолиятини “Объектни аниқлаш ва таснифлаш учун компьютер кўриш усулларини қўллаш” мавзусида олиб бормоқда.

Маликов Зиёдулло Абдураим ўғли
(ziyodullo2122@gmail.com)

Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти. Маликов Зиёдулло фаолияти давомида 7 та илмий мақола эълон қилган. “Дастурлашдан масалалар тўплами” ва “Алгоритмлар ва маълумотлар структураси” бўйича ўқув қўлланмалар чоп этган. Шунингдек, 3 та дастурий маҳсулот учун гувоҳнома олган.

Ҳозирда у Компьютерли нигоҳ, Машинавий ўқитиш ва Сунъий интеллект йўналишлари бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Қодиров Аслидиин Асомиддин ўғли
(asliddinqodirov_001@gmail.com)

Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти. Қодиров Аслидиин фаолияти давомида 4 та илмий мақола эълон қилган. “Мобил иловаларни яратиш” ва “Профессионаллар учун Python дастурлаш тили” бўйича ўқув қўлланмалар чоп этган. Шунингдек, 2 та дастурий маҳсулот учун гувоҳнома олган.

Ҳозирда у Шахсни биометрик идентификациялаш, Машинавий ўқитиш ва Сунъий интеллект йўналишлари бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Абдиева Хабиба Собировна
(orif.habiba1994@gmail.com)

Самарқанд давлат университети Дастурий инжиниринг кафедраси доценти. Олима фаолияти давомида ҳар йили республика ва хорижий миқёсда ўтказиладиган илмий анжуманларда ташкилотчи ва иштирокчи сифатида қатнашиб келмоқда.

Абдиева Хабиба Собировнанинг машинавий ўқитиш, компьютерли нигоҳ, нейрон тармоқлар ва тиббиёт тасвирларига ишлов бериш соҳалари бўйича 40 дан ортиқ илмий ишлари мавжуд. Ушбу илмий ишлари жаҳоннинг нуфузли илмий нашриётларида, жумладан Taylor and Francis, AIP Publishing, IEEE Xplore каби нашрларда мунтазам чоп этилиб келмоқда.

Абдиева Хабибанинг Scopus илмий платформасида h-индекси 5, Google Scholar илмий платформасида эса h-индекси 7 га тенг.

Облоқулов Сардор Зайниддин ўғли

sardorchik.2710@gmail.com

Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти. 2021 йилдан СамДУ да фаолият юритиб келмоқда. 

Сардор Облоқулов фаолияти давомида робототехника ва техник жараёнларни автоматлаштириш бўйича бир нечта лойиҳалар яратган ва ҳозирда бу лойиҳалар бўйича ишларни давом эттирмоқда. Ҳозирда тадқиқотчи ушбу лойиҳаларни патентлаштириш устида ишлаш билан бир қаторда IoT тизими бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Бундан ташқари робототехника соҳасини ривожлантириш мақсадида университет талабаларига робототехника бўйича қўшимча курслар ташкил қилиб, уларга таълим бериб келмоқда.

Каримов Ислом Кахрамон ўғли

islom.k1995@gmail.com

Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедраси ассистенти. Ислом Каримов фаолияти давомида 2 мақола эълон қилган. У “Дастурлаш асослари” ва “Алгоритимлар ва маълумотлар структураси” бўйича ўтказилаётган тўгаракларга, “Ёш дастурчилар” ва “Дастурчилар мактаби”га раҳбарлик қилади.

Ислом Каримов Андроид қурилмалар учун бир қанча лойиҳалар ишлаб чиққан (“СамДУ баҳолар”, “Learn UZ” лойиҳалари). Ҳозирги кунда компьютер лингвистикаси, роботехника, IoT технологиялари ва сунъий интеллект бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Кристо Анант

dr.christoananth@gmail.com

Техника фанлари бўйича фан доктори (DSc), профессор. 2022 йилдан бери Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедрасида фаолият юритиб келмоқда.

2017 йилда муҳандислик бўйича докторлик даражасини ҳимоя қилган.

3 миллий даражадаги техник симпозиумларда, 9 миллий даражадаги конференцияларда, 31 илмий мақолаларда, халқаро даражадаги конференцияларда, 56 илмий ва индексланган халқаро журналларда ўрнатилган тизимлар, тармоқлар, рақамли журналларда мақолалар чоп эттирган.

АҚШда 20 халқаро китоб бўлимига ҳисса қўшган ва 7 миллий ва халқаро даражадаги муҳандислик дарсликлари муаллифи.

381 та SCI/ISI/Scopus/Web of Science индексланган халқаро журналлар ва 155 та ҳакамлик, индексланган ва обрўли халқаро журналларнинг таҳририят кенгаши аъзоси.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=57198803549  

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S0929139324004839

https://www.nature.com/articles/s41598-024-66554-4

https://www.nature.com/articles/s41598-024-52727-8

https://www.worldscientific.com/doi/10.1142/S0219477524400558?srsltid=AfmBOopFKMPcHu0UrF3jp_Ve-3bdEmWVGJYgqjXFAey-ePoirPPfTsGb

https://www.worldscientific.com/doi/10.1142/S0219467823400016?srsltid=AfmBOop5tvIt3SVkeJJ1Ylo_goqhsHdP-KcSOJjrWNBCIG4xVSjhWjSQ

link

Валерий Василевич Старовойтов

 

2024 йилдан бери Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Техника фанлари доктори, профессор. Беларус Миллий Фанлар академиясининг информатика муаммолари бирлашган институти бош илмий ходими.

1990 йилдан техника фанлари номзоди, 2000 йилдан техника фанлари доктори даражасига эга бўлган.

5 монографияси чоп этилган Илмий журнал ва конференция материалларида 150 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган, ҳ-индекси 22.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=7004180393

https://link.springer.com/article/10.1134/S1054661824700135

https://ieeexplore.ieee.org/document/10531720

https://www.researchgate.net/publication/374875196_No-reference_quality_assessment_of_medical_images_using_contrast_enhancement

https://scindeks.ceon.rs/article.aspx?artid=1821-32512302032G&lang=en

https://link.springer.com/article/10.1134/S1054661822020195

https://ieeexplore.ieee.org/document/9983762

https://link.springer.com/chapter/10.1007/978-3-030-98883-8_11

Карпенко Анатолий Павлович

 2024 йилдан бери Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Автоматик бошқарув назарияси, математик моделлаштириш, оптималлаштириш усуллари, параллель ҳисоблаш усуллари ва дизайнни автоматлаштириш соҳасида 370 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган. "Ахборот технологиялари" журнали таҳририяти аъзоси. “Информатика ва компьютер инжиниринги” йўналиши бўйича ўқув-услубий кенгаш раиси.

Олим 1980 йилда Москва давлат техника университетида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=36561665200

https://www.mdpi.com/2227-7390/12/3/426

https://link.springer.com/article/10.1007/s11590-023-01971-4

https://www.mdpi.com/2227-7390/10/19/3589

https://link.springer.com/chapter/10.1007/978-3-030-87178-9_25

https://www.sciencedirect.com/science/article/pii/S1877050921010504

https://link.springer.com/chapter/10.1007/978-981-16-1395-1_12

https://link.springer.com/chapter/10.1007/978-3-030-68172-2_

Борзенко Евгений Иванович

2024 йилдан бери Самарқанд давлат университети дастурий инжиниринг кафедрасида фаолият юритиб келмоқда. Физика-математика фанлари доктори, доцент ва Томск давлат университетининг амалий газ динамикаси ва ёниш кафедраси мудири. Шунингдек, Мудофаа ва давлат хавфсизлигини та'минлаш соҳасидаги фан, технологиялар ва таълимни ривожлантириш марказида жойлашган тиббий асбобсозлик лабораторияси катта илмий ходим сифатида фаолият юритади.

https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=55511747615

https://pubs.aip.org/aip/acp/article-abstract/3244/1/060034/3322918/Exploring-the-potential-of-an-exoprosthesis-for?redirectedFrom=fulltext

https://link.springer.com/article/10.1134/S0015462824603073

https://mech.novtex.ru/jour/article/view/1499

https://jacm.scu.ac.ir/article_17686.html

https://link.springer.com/article/10.1134/S0015462822600961

Дастурий инжиниринг кафедраси ҳақида

Кафедра ЎзМУ (Ўзбекистон миллий университети), ТАТУ (Тошкент ахборот технология университети) каби бир қатор университетлар ҳамда ТАТУ қошидаги АКТ илмий-инновацион маркази ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий услубий ишлар олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда кафедрада 1 фан доктори, 8 фан номзоди, 5 ассистент, 2 нафар кабинет мудири фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада 70610101 – Комьпютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича), 70610701 – Сунъий интеллект мутахассислиги бўйича магистратура фаолият олиб бормоқда. Магистрантлар кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари С.Қобилов, И.Туракулов, О.Юсупов, Ж.Уриббоев, У.Шодиев, А.Ахатов, С.Ахатқуловлар раҳбарлигида илмий изланиш олиб бораяптилар. Кафедра профессор-ўқитувчилари “Амалий математика ва информатика”, “Дастурий инжиниринг”, “Комьпютер илмлари ва дастурлаш технологиялари”, “Дастурлаш асослари”, “Алгоритмлар ва маълумотлар структуралари”, “Маълумотлар базасини бошқариш тизимлари”, “Тизимли дастурлаш”, “Маълумотлар базаси технологиялари”, “Ораcле маълумотлар базасини бошқариш тизими”, “Ахборот тизимларини лойиҳалаш”, “Тармоқ операцион тизимлари”, “Маълумотларнинг интеллектуал таҳлили”  каби бир қатор  фанлардан таълим бериб келишмоқда.

Кафедра  аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, ТошпДУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва бошқа хорижлик мутахассис олимлар билан яқин алоқалар олиб бормоқда. Ҳозирда кафедрада  хорижлик профессор Чристо Анантҳ фаолият юритмоқда.

Кафедра қошида “Дастурлаш асослари” номли талабалар ўқув тўгараги ва “Робототехника” ўқув тўгараги фаолият юритади. Кафедранинг иқтидорли талабалари турли хил халқаро ва республика танловида иштирок этиб келмоқда. Кафедра талабалари орасида республика миқёсидаги олимпиадиалар ғолиблари етишиб чиққан.

Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 2 дарслик,   7 ўқув қўлланма, 50 дан ортиқ маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар  яратилган. Шунингдек, 1 та монография, 200 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар нашр этганлар.

Кафедрада бугунги кунда “Маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усул алгоритмлари ва дастурий тизимларни тадқиқ этиш” мавзуси юзасидан илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан дастурлари

Бакалавр

  • Дастурлаш асослари
  • Алгоритмлар ва маълумотлар структуралари
  • Параллел дастурлаш
  • Python дастурлаш тили ва кутубхоналари
  • Маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари
  • Linux операцион тизимида администраторлик
  • Маълумотлар базалари технологияси
  • Тизимли дастурлаш
  • Мобил иловалар яратиш  
  • УМЛ  тилида визуал моделлаштириш
  • Дастурий инжиниринг
  • Дастурий таъминот архитектураси
  • МРП/ЭРП-тизимлар
  • Робототехника учун дастурлаш
  • Маълумотларга норавшан тўпламлар усуллари асосида ишлов бериш  
  • Мобил тизимлар учун дастурлаш
  • Веб иловаларни учун фреймворклар
  • Биг дата ва маълумотлар таҳлили
  • Объектга йўналтирилган дастурлаш технологиялари

Магистратура

  • Булутли ҳисоблашлар
  • Cаsе воситалари ва моделлаштириш
  • Дастурлаш парадигмалари ва технологиялари
  • Мобил иловаларни яратиш технологиялари
  • Python да маълумотларни визуаллаштириш
  • Рақамли тасвирларга ишлов бериш
  • Тасвирларни таҳлил қилиш ва таниб олиш
  • Веб иловаларни яратиш технологиялари
  • Биг дата
  • Чуқур_ўқитиш усуллари
  • Маълумотларни бошқариш ва таҳлил этиш
  • Машинавий ўқитиш
  • Нетрон тармоқлари
  • Веб мининг
  • Рақамларни таҳлил қилиш ва таниб олиш

Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар