Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти хорижий ўқитувчилари
Проф. Др. Ариндам Баник Иқтисод фанлари доктори, профессор. Ариндам Баникнинг асосий илмий йўналишлари халқаро савдо ва хизматлар, глобал молиявий номутаносиблик, молия бозорлари ва тўлов тизимларининг тузилиши ва ташкил этилиши, технологиялар трансфери, бозорлар ва иқтисодиётнинг стратегик таҳлили, корпоратив бошқарув, молия секторидаги ислоҳотлар ҳамда иқтисодий ўсишни такомиллаштириш масалаларига бағишланган. У 2024-йилдан буён Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида профессор лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Профессор Ариндам Баник 200 га яқин маҳаллий ва халқаро илмий журналларда мақолалар эълон қилган. Шунингдек, Palgrave Macmillan, Springer ва University Press Limited нашриётлари томонидан чоп этилган бир нечта китоблар муаллифи ҳисобланади. У Global Business Review менежмент журнали муҳаррири ва таҳририят аъзоси. Scopus ва Web of Science базаларида индексланган журналларда 10 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган. |
|
![]() |
Проф. Др. Золтан Кароли Лакнер Золтан Кароли Лакнер — аграр иқтисодиёт (agrárökonómia / agricultural economics) соҳаси бўйича Венгрия Фанлар Академияси докторлик дипломига эга олим. 2024-йилдан бошлаб Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Рақамли иқтисодиёт кафедрасида профессор лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Профессор Лакнер рақамли иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган магистрантларга Эконометрика–2 фанидан дарс беради. Шунингдек, кафедра тадқиқотчиларига илмий изланишларда замонавий эконометрик моделлардан фойдаланиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келади. Олим томонидан 350 дан ортиқ илмий мақолалар, 16 та дарслик ва ўқув қўлланмалар ҳамда халқаро маълумотлар базаларида 174 дан ортиқ мақолалар чоп этилган. “Scopus” базасидаги мақолаларига 3465 дан ортиқ иқтибос келтирилган бўлиб, H-индекси 28 га тенг. “Web of Science” базасида 168 дан ортиқ мақолалари эълон қилинган, иқтибослар сони эса 2800 дан ортиқни ташкил этади. Мазкур базадаги H-индекси 24 га тенг. Профил ҳаволалари: |
![]() |
Зайченко Ирина Михайловна Зайченко Ирина Михайловна — иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент илмий унвонида. 2025-йилдан бошлаб рақамли иқтисодиёт кафедрасида доцент лавозимида ишлаб келмоқда. Санкт-Петербург политехника университетида “Менежмент” йўналишлари бўйича асосий таълим дастурларига раҳбарлик қилиб келади. Доцент Зайченко Ирина Михайловна Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Рақамли иқтисодиёт кафедраси магистрантларига “Ахборот бизнес иқтисодиёти” ва “Рақамли бизнесни бошқариш” фанларидан маъруза ва амалий машғулотлар ўтишни режалаштирган. Олим томонидан 200 дан ортиқ илмий нашрлар чоп этилган ҳамда унинг илмий ишларига 1400 дан ортиқ иқтибослик келтирилган. Олим 6 та монография, 29 та ОАК тан олган журналлардаги мақолалар ва 40 та Scopus халқаро базасига кирувчи мақолалар муаллифи. |