“Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида “Оролбўйи эзгу ният элчилари” халқаро конференцияси ҳамда “Оролбўйига эко-таълим саёҳатлари” ҳафталиги бўлиб ўтди.

    Лойиҳа доирасида “10 минг қадам” пиёда юриш акцияси, дарахт экиш тадбирлари ва ёшлар экофестиваллари ташкил этилди. Мазкур ташаббуслар аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатга масъулиятли муносабатни шакллантиришга қаратилди.

    Халқаро тадбирда Самарқанд давлат университети География ва экология факультети доценти Султон Суяров бошчилигида факультет талабалари ҳам фаол иштирок этдилар.