Самарқанд давлат университети География ва экология факультети талабалари иштирокида Зарафшон миллий боғида кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш акцияси ташкил этилди.

    Экологик акция давомида талабалар ҳудудни янада ободонлаштириш, яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экдилар.

    Тадбир ёшларда экологик маданиятни юксалтириш, табиатга меҳр-муҳаббат ва масъулият ҳиссини кучайтиришга хизмат қилди. Шунингдек, мазкур ташаббус экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурсларни асраш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш борасидаги амалий ишларга муносиб ҳисса бўлди.