Эшмуродова Зарифа Рахмонбердиевна

zarifa.eshmurodova@gmail.com

2003.19.08 – 2007.03.07 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти талабаси

2006.15.11 – 2008.04.09 йй. - Самарқанд шаҳар 43-мактаб ўқитувчиси

2007.15.09 – 2009.08.07 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти магистранти

2008.25.03 – 2008.01.07 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти факультетлараро чет тиллар кафедрасида ўқитувчи

2009.25.08 – 2011.26.03 йй. – Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 12-мактаб ўқитувчиси

2011.01.04 – 2011.22.07 йй. – Тошкент вилояти Қибрай тумани 13-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси

2011.02.09 – 2012.31.08 йй. - Самарқанд вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  институти тил ва адабиёт таълими кафедраси ўқитувчиси

2012.03.09 – 2018.29.10 йй. – Самарқанд давлат университети роман - герман тиллари кафедраси ўқитувчиси

2018.29.10 – 2019.03.01 йй. -  Самарқанд давлат университети ахборот-ресурс маркази электрон ахборот ресурс бўлими мудири

2019.03.01 – 2020.31.12 йй. - Самарқанд давлат университети роман - герман тиллари кафедраси ўқитувчиси

01.01.2021 – 2023.01.02 йй -  “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети таянч докторанти

2023.01.02 – ҳ. в. - Хорижий мутахассислар ва талабаларни жалб этиш бўлими бошлиғи

Хорижий мутахассислар ва талабаларни жалб этиш бўлими ва унинг вазифалари:

- ҳар бир ўқув йили давомида университет таълим жараёнига хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан олимлар, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимларни қисқа ва узоқ муддатга соҳа йўналишлари бўйича маърузалар, семинар-тренинглар, давра суҳбатларини олиб бориш мақсадида мутахассисларни жалб этиш ишларини ташкил этиш ва уларни рўйхатини шаклланитиш;

- таклиф этилган хорижий мутахассисларни факультетларда фаолиятини ташкил этиш учун зарурий хужжатларни тўплаш, керакли бўлимларга етказиш, меҳнат шартномасини имзога тайёрлаш ва масъул бўлимларга етказиш;

- хорижий мутахассисларни ташрифига доир келиш-кетиш харажатлар ва шу турдаги ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари, зарур ҳужжатларни тўплаш ва университет масъул бўлимларига етказиш;

- ҳар ўқув йили бошлангунга қадар университетда хорижий талабаларни таҳсил олиши учун яратилган имкониятлар, таълим йўналиши билан боғлиқ барча маълумот берувчи кўргазмали материаллар тайёрлаш ва университет веб саҳифасига жойлайтириш;

- хорижий талабаларни университетга қабул қилиш билан боғлиқ барча расмий ишларни ташкил этиш;

- хорижий профессор-ўқитувчи, илмий ходим ва талабаларга виза расмийлаштириш ва ТИВ консуллик болимларига  тақдим этиш, шунингдек, ташриф буюрган хорижликларни университет ётоқхоналарига жойлаштириш ҳамда яшаш манзилларига мутасадди органлар орқали ўз вақтида расмийлаштириш ишларини ташкил этиш. Зарурат бўлганда ушбу хорижлик мутахассис ва талабаларнинг визаларини узайтириш;

- университетда фаолият олиб бораётган хорижий профессор-ўқитувчиларни дарс жараёнига ёки маданий тадбирлар билан боғлиқ ишларга жалб этиш;

- университетда таҳсил олаётган талабалар (бакалавриат, магистрант, алмашинув дастурлар, докторантлар) тўғрисида маълумотлар тўплаш, папкаларга жойлаштириш, хорижий талабаларни бакалавриат, магистратура босқичларига қабул қилиш бўйича ташкилий ишларни бажариш, ҳужжатларни тайёрлаш, университет веб саҳифасида малумотлар базасини шакллантириш, тегишли бўлимларга етказиш ва имзога тайёрлаш;

- хорижий давлат олий талим муассасалари билан мунтазам равишда таҳсил олиш учун, алмашинув дастурлари орқали жалб қилиш ишларини ташкиллаштириш, университет фаолияти билан боғлиқ барча таълим, маданий тадбирларга жалб этиш ишларини олиб бориш.