Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2026 йил 5 сентябрь куни соат 14:00 да бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

  1. Рустамов Миржалол Азамат ўғлининг 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича «Мураккаблашган содда гапларнинг синтактик-семантик хусусиятлари» мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертациясининг ҳимояси.

  2. Турли масалалар.

Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Бўстонсарой кўчаси, 93-уй. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, 2-ахборот-ресурс маркази фаоллар зали.