Баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин республика давлат олий таълим ташкилотлариаро талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича аризалар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси — transfer.edu.uz ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 2026-йил 10-январдан 20-январгача (шу куни ҳам) онлайн тарзда қабул қилинади (рўйхатдан ўтказилади).

    Университет комиссияси 2025/2026-ўқув йили баҳорги семестр ўқув машғулотлари бошланишидан олдин талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш бўйича рўйхатдан ўтган аризаларни ўз ваколати доирасида кўриб чиқади.

    Махсус ишчи гуруҳ 2025/2026-ўқув йили баҳорги семестри бошланишидан олдин талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш масалалари юзасидан фуқароларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб беради.

    Кўриб чиқиладиган аризалар 2026-йил 10-февралга қадар таҳлил қилиниб, якуний қарор қабул қилинади ва натижаси бўйича ариза муаллифи махсус электрон платформа орқали хабардор қилинади.

    Университет ишчи гуруҳига (66) 239-17-40 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.