Жанубий Кореяда ўқиш учун стипендия дастури (2026-ўқув йили)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Жанубий Кореянинг Донгдук аёллар университети (Dongduk Women’s University) махсус грант дастурлари бўйича ҳужжатлар қабулни эълон қилди:
Таълим йўналишлари:
• Бакалавриат: “Silk Road Korean Studies” (Ипак йўли корейашунослиги).
• Магистратура: “K-Silk Road Turkic Studies” (К-Ипак йўли туркий тадқиқотлари).
Танловда университетнинг илмий ходимлари, докторантлари, магистрантлари ва талабалари иштирок этишлари мумкин. Номзодлар тақдим этилган ҳужжатлар таҳлили асосида танлаб олинади.
Бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинган стипендия совриндорларига ҳар семестр учун ўқиш тўловидан 50% чегирма ва бошқа имтиёзлар берилади (батафсил маълумот иловаларда).
Ҳужжат топшириш тартиби:
-
Муддат: 2026-йил 12-январга қадар.
-
Топшириш усули: www.uwayapply.com (https://www.uwayapply.com/) портали орқали онлайн тарзда.
Ҳужжатларга қўйиладиган талаблар:
Барча ҳужжатлар инглиз ёки корейс тилларига нотариал тасдиқланган таржимаси билан тақдим этилиши шарт.
Стипендия дастури бўйича барча саволлар билан intl@dongduk.ac.kr электрон почта манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

