Берлин Вакиллар Палатаси Таълим Жамғармаси Иккинчи Жаҳон уруши давридаги собиқ иттифоқчи мамлакатлардан келган аспирантлар ва докторантларга, шунингдек, Берлин университетида ўқиш ёки Берлиндаги илмий муассасаларда тадқиқот олиб боришни истаган олимларга стипендиялар таклиф этади.

    Биз барча таълим йўналишлари бўйича ўқиётган талабалар ва олимларни ариза топширишга самимий таклиф қиламиз!

    Жамғарма 2026/27 ўқув йили учун 15 та грант ажратади. Грант миқдори: аспирантлар ва докторантлар учун ойига 1 100 евро, постдокторантлар учун эса 1 630 евро.

  • Ариза топширишнинг охирги муддати – 2025 йил 15 декабрь.
  • Дастур муддати – 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 31 июлгача.

    Қўшимча маълумот: parlament-berlin.de