Давлат ОТМларга ўқишни кўчириш учун онлайн ариза топшириш бошланди

2025/2026-ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:
-
Узурли сабабларга кўра (https://lex.uz/uz/docs/-6070845) республика ҳудудидаги бир давлат олий таълим муассасасидан бошқа давлат олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида кўчириш – transfer.edu.uz;
-
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш – my.uzbmb.uz орқали амалга оширилади.
Аризалар 2025-йил 5-август (шу куни ҳам)гача қабул қилинади.
Ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш масалалари бўйича фуқароларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш учун телефон: (66) 239-11-75.