ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

ЮНEСКО ташкилоти 2025 йил учун Барқарор ривожланиш таълими соҳасида Окаяма мукофотини эълон қилди. Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадини қамраб олган камида икки йилдан буён амалга ошаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жамият ривожланиши, иқлим ўзгариши, анъанавий маданий мерос, маданий хилма-хиллик ва инклюзия каби соҳалардаги илғор тажрибалар бўйича лойиҳалар танловга тақдим этилиши мумкин.
Мукофот икки кишига ҳар бир лойиҳа учун 3000 (уч минг) АҚШ доллари миқдорида берилади.
Танлов тўғрисидаги батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада мавжуд: https://www.city.okayama.jp/kurashi/0000070653.html.