Мазкур танлов шоир ва ёзувчилар ҳаёти, ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

    Танловга қатнашмоқчи бўлган талабгорлар Низом билан танишган ҳолда керакли барча ҳужжатлари (Низомнинг 3-боби 13-бандида кўрсатилган меъёрий ҳужжатлар) билан 19 апрель куни, соат 09:30 да  Маънавий ва маърифий ишлар бошқармасига (собиқ Чет тиллар институти биноси 315-хона) келиши сўралади.

    Маълумот учун, танловнинг республика ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин учун - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган «Спарк» енгил автотранспорт воситаси, махсус диплом ва статуэтка;

2-ўрин учун - 30 миллион сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;

3-ўрин учун -15 миллион сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка.

    Танлов низоми билан тарнишинг (pdf)