Туркиянинг Истанбул университетида Эрасмус+ Кредит Мобилити грантининг  ходимлар алмашинуви доирасида бир нафар ходим 2023 йил июль ойида бир ҳафталик стажировка танловни эълон қилади…

    Самарқанд давлат университети ва Туркиянинг Истанбул университети билан Эрасмус+ Кредит Мобилити илмий ходим ва талабалар алмашиншинуви гранти доирасида университетда фаолият олиб бораётган турк кили ўқитувчилари учун 2023 йил июль ойида бир ҳафталик стажировка танловни эълон қилади. Илмий сафар давомида турк тилини билим даражасини аниқлаш борасида Истанбул университети мутасаддилари билан тажриба алмашиш ва ўқитиш методлари билан танишиш назарда тутилган.    

    Танлов иштирок этиш истагини билдирган турк тили ўқитувчилари орасидан 1 нафар ходим учун сафар харажатлари Эрасмус+ К171 гранти ҳисобидан қопланади.

    Танловда университетда турк тили мутахсислиги бўйича фаолият кўрсатаётган, камида 2 йиллик тажрибага эга ва 45 ёшдан ошмаган ходимлар  бўлиши шарт.

    Талаб этилган ҳужжатлар:

  1.   Университет раҳбари номига ариза
  2.  Илмий сафар бўйича амалга ошириладиган режа 
  3.  Паспорт нусхаси
  4.  СВ/Ресуме

    Ҳужжат топшириш муддат 2023 йил 25-февраль  

    Батафсил маълумотни университет Халқаро ҳамкоркик бошқармасидан олиш мумкин. Мурожаат учун тел.: 66 2403853, irossu1420@gmail.com