2022 йилнинг 16 декабрь санасида Шарқий Европа офиси директори Тобиас  Стйдеманн Берлин эркин университетида магистратура ва аспирантура ўқишга кириш бўйича семинар ўтказади. Тақдимот рус тилида олиб борилади

    Тадбирда талабалар, тадқиқотчи ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишлари мумкин.

    Семинарда қуйидагилар ҳақида маълумот берилади:

    Германия университетининг магистратурасида ўқишни давом эттириш имкониятлари;

    магистратурага ўқишга кириш учун номзодларга қўйиладиган талаблар;

    аспирантурада ўқиш имконияти ва абитуриентларга қўйиладиган талаблар;

    олимлар учун мавжуд бўлган илмий грантлар;

    абитуриент ва унинг оила аъзоларининг Берлин эркин университетида ўқиш муддатини молиялаштириш имкониятлари.

    Семинар филология факультети, 39-хонасида, соат 15:00 да бошланади.