Эрасмус+ Европа Иттифоқининг Болония жараёнининг Миллий экспертлар гуруҳига номзодлар учун танлов ўтказмоқда.

    Эксперт унвонига даъвогарлар қуйидаги тоифаларга жавоб бериши керак:

1. Инглиз тилини юқори даражада билиш;

2. Халқаро тажрибага эга бўлиши;

3. ECTS кредит-модул тизимини яхши билиш.

    Танловда иштирок этиш учун номзодлар 2022-йил 18-ноябргача neo@erasmusplus.uz шунингдек, параллел равишда xab@edu.uz  электрон манзилларига қуйидаги ҳужжатларни юборишлари керак:

1. Evropass форматида инглиз тилида резюме (CV);

2. Инглиз тилидаги мотиватсия хати (1 саҳифадан ошмаслиги керак)

    Танловда экспертликка даъвогарларни олий таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларида фаол иштирок этганлиги, ушбу соҳада долзарб вазифалардан хабардор бўлиши, гендер ва ёш баланси, экспертнинг мутахассислиги инобатга олинади.