Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.F.02.02 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 26 ноябрь куни соат 10:00 ва 14:00да бўлиб ўтади.

    Кун тартиби:

    1. Чўлиева Васила Эркиновнанинг “Баҳоуддин Валад ва Жалолиддин Румий фалсафасида инсон муаммоси: қиёсий-аналитик таҳлил” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси иши ҳимояси.

    2. Норов Тажи Омоновичнинг “Алишер Навоий онтологик қарашларининг фалсафий-концептуал таҳлили” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси иши ҳимояси.

    3. Ҳар хил масалалар.

    Манзил: Cамарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15. Самарқанд давлат университети Тарих факультети, 1-қават, 105-хона.