Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Россия Федерацияси “Executive Master in Public Management” (раҳбар кадрлар учун давлат бошқаруви курси) курсига очиқ танлов

   Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг (“РАНХиГС”) Давлат бошқаруви олий мактаби “Executive Master in Public Management” (раҳбар кадрлар учун давлат бошқаруви курси) курсига очиқ танловни эълон қилади. Дастурда иштирок этиш учун танлов жорий йил октабрь ойидан бошланади.

    Курслар 9 ой давом этади, МДҲ давлатларининг фуқаролари учун ўқув курслари текин. Курслар қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:

    -  Давлат хизматчилари;

    - Давлат иштирокидаги компанияларнинг топ-менежерлари;

    - Ижтимоий соҳа раҳбарлари (университетлар, маданият муассасалари ва бошқалар);

    - Иқтисодиётнинг давлат сектори раҳбарлари.

    Номзодларга қўйиладиган талаблар:

    - МДҲ аъзоси бўлган давлат фуқаролиги;

    - Рус тилида эркин мулоқот қила олиш;

    -Олий маълумот дипломига эга бўлиш;

    - Дастурни батафсил ўрганиш учун келажакдаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаси ҳақида фикрга эга бўлиш.

    Рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

    - Ариза;

    - Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (диплом);

    -Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг тегишли тартибда тасдиқланган рус тилига таржимаси (ёки рус тилига таржимасининг нусхаси), тўлиқ рус тилида расмийлаштирилган ҳужжатлар бундан мустасно;

    -Паспорт нусхаси;

    - Суръат.

    Курс тўғрисидаги батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволадан олишингиз мумкин https://open-empm.ru/CIS, қўшимча маълумот учун халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат этишингиз мумкин.