Белгород давлат миллий тадқиқот университети 16.09.2022 дан 18.09.2022 гача бўлиб ўтадиган “Талабалар илмий жамияти” халқаро ёшлар форумида иштирок этиш учун танлов ўтказмоқда.

    Тадбирдан кўзланган мақсад таълим ва фан вазирлиги грантини амалга ошириш доирасида олий ўқув юртларининг илмий, инновацион, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фаол ёшлар вакилларининг учрашуви учун мулоқот майдонини ташкил этган ҳолда талабалар илмий жамиятларини ривожлантиришдир.

    Форумда 18 ёшдан ошган талабалар ва магистрантлар иштирок этишлари мумкин. Форум 2 хил шаклда анъанавий ва масофавий (онлайн) шаклда ўтказилади. Иштирок этишни хоҳловчилар 5-сентябргача  қуйидаги https://forms.yandex.ru/u/630378b7c61c186898fb4537/ ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

    Форумда иштирок этиш мутлақо бепул. “Nezhegol” дам олиш мажмуасида турар жой ва кунига уч марта овқатланиш харажатлари мезбонлар томонидан тўлиқ қоплаб берилади.

    Батафсил: https://bsuedu.ru/bsu/info/structure/detail.php?ID=216653

    Ташкилий қўмита билан боғланиш учун: NIRS@bsu.edu.ru,  (4722) 30-13-00 * 21-10, (4722) 30-10-34

    Форумга оид барча саволларга https://t.me/ForumSNO дан жавоб олишингиз мумкин.