Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Фил.02.03 рақамли  Илмий кенгаш асосидаги Бир марталик Илмий кенгашнинг йиғилиши 2022 йил 14 июл соат 10:00  ва 14:00 да бўлиб ўтади.

Кун тартиби:

1.  Хўжақулов Сирожиддин Холмаҳматовичнинг 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти) ихтисослиги бўйича  “XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошлари тожик адабиётида лирик жанрларнинг тадрижий такомил тамойиллари (анъана ва новаторлик)” мавзуидаги филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси.

2. Эшонқулов Жуманазар Шаъбоновичнинг 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти) ихтисослиги бўйича  “Муҳаммадсиддиқ Ҳайрат ва ХIХ аср охири – ХХ аср бошида тожик шеърияти анъаналари”  мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси.

3.Ҳар хил масалалар.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони 15, Самарқанд давлат университети, Бош ўқув биноси 1-қават, 105-хона.