Бруней-Даруссалам ҳукумати 2022-2023 ўқув йилида Халқаро талабаларга бакалавр ва магистратура босқичида таҳсил олиш учун грантлар ажратган. Мазкур таълим гранти ўқиш, яшаш, овқатланиш, халқаро авиачипталар ва ўқув материаллари билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳамда тиббий суғурта ва ойлик стипендияни ўз ичига олади. Грант доирасида таҳсил олиш 2022 йил июль-август ойларида бошланади.

    Танлов билан боғлиқ батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: http://www.mfa.gov.bn/Pages/bdgs/bdgs2022.aspx

    Номзодларнинг танлов учун тўлдирилган анкеталари applybdgs2022@mfa.gov.bn электрон манзилига юборилиши зарур. Ҳужжат топшириш муддати 2022 йил 15 февраль.

    Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53,  irossu1420@gmail.com