Хорижий тиллар кафедраси мудири
 Тоирова Дилфуза Файзуллаевна
Филология фанлари доктори (DSc), профессор


Филология фанлари доктори (DSc), профессор. Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси мудири. 2018 йилда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган, 2020 йилда доцент илмий унвонига эга бўлган, 2023 йилда фан доктори (DSc) илмий даражасини ҳимоя қилган ҳамда 2025 йилда профессор илмий унвонига сазовор бўлган.
120 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишлар, 2 дарслик, 3 монография ҳамда 3 дастурий гувоҳнома муаллифидир.
10 дан ортиқ мақоласи Scopus ва Web of Science базаларига кирувчи илмий журналларда ҳам нашр этилган.
https://www.scopus.com/authid/detail.uri?authorId=60738022100&origin=recordpage

Акрамова Моҳичеҳра Рустамовна

m.akramova05@gmail.com


Акрамова Моҳичеҳра Рустамовна — инглиз тили фани бўйича катта ўқитувчи. 2006 йилдан буён Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг Хорижий тиллар кафедрасида фаолият юритиб келмоқда.

Илмий-педагогик фаолияти давомида 50 дан ортиқ илмий мақолалар ҳамда 5 та услубий қўлланма муаллифи. Илмий-методик ишлари инглиз тилини олий таълим муассасаларида ўқитиш методикасини такомиллаштириш, талабаларнинг коммуникатив компетентлигини ривожлантириш, касбий йўналтирилган инглиз тилини ўқитиш ва замонавий педагогик технологияларни таълим жараёнига жорий этиш масалаларига бағишланган. Инглиз тили бўйича C1 даражадаги тил сертификатига эга. Педагогик фаолиятида замонавий коммуникатив, интерактив ва рақамли таълим технологияларидан самарали фойдаланади.

Ибатова Амира Шавкатовна
amiraibatova1911@gmail.com

  

Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 2023 йилда 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича «Ўзбек тилида нон ва нон маҳсулотлари билан боғлиқ луғавий бирликлар тадқиқи» мавзусида PhD диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган.
100 дан зиёд илмий мақолалар, 1 дарслик, 2 ўқув-қўлланма, 6 услубий-қўлланма, 1 изоҳли луғат, 1 монография ва Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 3 ЭҲМ дастурлари учун гувоҳномалар муаллифидир. Бундан ташқари, тил билиш даражасини халқаро мезонлар асосида тасдиқловчи C1 даражасини эгаллаган.

Жамолова Турсуной Маъмуржоновна 

 

Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси. Инглиз тилини ўқитиш методикаси, замонавий таълим технологияларини ўқув жараёнига интеграция қилиш ҳамда талабаларнинг чет тилидаги коммуникатив компетенциясини такомиллаштириш масалалари бўйича тадқиқот олиб бормоқда.
Чет тилини билиш бўйича C1 миллий сертификатига эга. 20 га яқин мақоласи халқаро журнал ва конференция тўпламларида эълон қилинган.

Нарзиева Гулноза Акбаровна
ngulnoza1985@gmail.com


Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). «Медиа-интернетда тилнинг миллий-маданий коди (публицистик услуб мисолида)» мавзусида PhD диссертациясини ҳимоя қилган.
Илмий-педагогик фаолияти давомида 40 дан ортиқ мақолалар, 5 та услубий-қўлланма ва Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 3 та ЭҲМ дастурлари учун гувоҳномалар муаллифи. Чет тилини билиш бўйича халқаро даражадаги C1 сертификатига эга.

Исканова Лола Нуридиновна 

 

Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси ўқитувчиси. Инглиз тилини ўқитишнинг замонавий педагогик технологиялари ва интерактив методларидан самарали фойдаланиб, талабаларнинг коммуникатив ҳамда касбий компетентлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
20 дан ортиқ мақоласи халқаро журнал ва конференция тўпламида эълон қилинган. Чет тилини билиш бўйича C1 миллий сертификатларига эга.

Шукурова Рамина Жалолитдиновна
raminashukurova85@gmail.com


Самарқанд давлат университети хорижий тиллар кафедраси катта ўқитувчиси. «Британия дистопик романларининг эволюцияси: ижтимоий, сиёсий ва технологик ўзгаришлар (Наоми Олдерман ва Олдос Хаксли мисолида)» мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. 30 дан зиёд илмий мақолалари, 3 та услубий-қўлланма ва Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 3 ЭҲМ дастурлари учун гувоҳномалар муаллифи. Чет тилини билиш бўйича халқаро C1 сертификатига эга.