Облокулов Дилшод Тожиевич

  •  Қабул вақти: Душанба, Пайшанба (14:00-15:00)
  •  Телефон: +99866 239 1079
  •  Электрон почта: irossu1420@gmail.com

Биография

1978 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган.

1993-1997 йй. - Ўзбекистон-Туркия тижорат лицейи талабаси.

1998-2002 йй. - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз филологияси факультети бакалаврият босқичи талабаси.

2006-2008 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти инглиз филологияси факультети магистратура босқичи талабаси.

2002-2006 йй.- Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўлими Офис координатори.

2006-2012 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти халқаро алоқалар бўлими бошлиғи.

2012-2013 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти факултетлараро инглиз тили кафедраси ўқитувчиси.

2013-2017 йй. - Самарқанд давлат университети халқаро алоқалар бўлими лойиҳа координатори.

2017 й. – ҳ.в. - Шанхай университети докторанти, Хитой, докторантура (PhD).

2020 й. – ҳ.й. - Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи.

Халқаро алоқалар бўлими фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш, хорижий илғор тажрибани ўрганиш ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш борасида муайян ишларни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иктисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги назоратидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар ва халқаро иқтисодий алоқаларга доир қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлайди.

Халқаро алоқалар бўлимининг вазифалари

  • Вазирликнинг 2005 йил 13 апрелдаги «Олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тўғрисида»ги 81-сонли буйруғига биноан чет эл сафарларига юборилаётган университетнинг вакиллари ҳужжатларини кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
  • Донор мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг техник ёрдам дастурлари доирасида университетда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мониторингини олиб бориш ва ҳар чоракда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳисобот киритиш.
  • Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари учун лойиҳалар таҳлили асосида семинар, давра суҳбатларини ташкил қилиш.
  • Университетнинг хорижий ҳамкорлар билан тузадиган битим, шартнома ва протоколларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш. Зарурат бўлганда ҳужжатларни тегишли ташкилотлар билан келишиш. 
  • Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва халқаро таълим ташкилотлари ва жамғармалари билан ҳамкорликда таълим соҳасининг устувор йўналишлари бўйича семинар, ўқув куроллари ва илмий-амалий анжуманлар ўтказиш.
  • Хорижий фуқароларни ўқитишдан келиб тушадиган валюта тушумлари ҳақида ойлик, чорак, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сўровларига биноан тайёрлаб бориш.
  • Хорижий ҳамкорлар томонидан стажировка ўташ, малака ошириш, ўқув курсларида қатнашиш, магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун эълон қилинадиган грантлар танловига университет профессор-ўқитувчилари, талаба, магистрант ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларини тавсия этиш.
  • Эълон қилинаётган халқаро грантлар ҳақида ахборот жамлаб тарқатиш ва университет кафедраларига лойиҳалар тузишга кўмаклашиш, ҳамда лойиҳа ижросига бевосита иштирок этиш.
  • Халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирлар, конференциялар, семинарлар ҳақида маълумотларни тўплаш ва факультетга етказиш. Университетда ўтказиладиган анжуманлар ҳақида ахборот тарқатиш, университет веб сайтини янгилаб боришга ёрдам кўрсатиш.