Самарқанд давлат университети Умумий физика кафедраси

Самарқанд давлат университети умумий физика кафедраси мудири
Шодиев Зокир Миртозаевич
zokirsho70@gmail.com
Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2008 йилда «Камёб ер металларининг манганитлар ва ўткинчи металлар асосидаги интерметаллик бирикмаларининг юқори температуралардаги магнит хоссалари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Зокир Шодиев фаолияти давомида 1 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 8 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. Бошқа нашрларда 130 дан ортиқ илмий мақолалари нашр этилган.
ҳавола
DOI: https://doi.org/10.15407/mfint.44.02.0151
ҳавола
DOI:10.1007/s11182-021-02414-2
ҳавола
DOI: 10.1007/s11182-016-0637-7
ҳавола
Умумий физика кафедраси аъзолари
|
Қувандиқов Облақул Қувандиқович Физика-математика фанлари доктори, профессор. Педагогика фанлари халқаро академияси аъзоси. Олим 400 дан ортиқ илмий, илмий-услубий, оммабоп мақолалар ва ўқув қўлланмалар муаллифи. Олим раҳбарлигида 1 DSc, 17 PhD диссертациялари ҳимоя қилинган. 200 дан ортиқ мақоласи халқаро ва республика журналларида эълон қилинган. 30 дан ортиқ мақоласи Scopus ва Web of Science маълумотлар базасига кирувчи журналларда нашр этилган. https://aip.scitation.org/doi/pdf/10.1063/5.0127058 https://doi.org/10.1063/5.0127058 https://mfint.imp.kiev.ua/en/abstract/v44/i07/0823.html https://doi.org/10.15407/mfint.44.07.0823 https://mfint.imp.kiev.ua/en/abstract/v44/i02/0151.html https://doi.org/10.15407/mfint.44.02.0151 https://mfint.imp.kiev.ua/en/abstract/v43/i12/1601.html https://doi.org/10.15407/mfint.43.12.1601 https://mfint.imp.kiev.ua/article/v42/i11/MFiNT.42.1499.pdf DOI: 10.15407/mfint.42.11.1499. https://link.springer.com/article/10.1007/s11182-014-0191-0 https://doi.org/10.1134/S106287382470833X https://doi.org/10.1134/S1062873824708675 https://doi.org/10.1134/S1062873824708687 |
|
|
Илхомжон Субханқулов
Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1986 йилда Москва давлат университетида «Электрические, гальваномагнитные и магнитные свойства сплавов переходных металлов с металлоидами в кристаллическом и аморфном состояниях» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1 монография, 1 ўқув қўлланма, 3 ўқув-услубий қўлланма муаллифи. Шунингдек, олим бугунга қадар 10 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. Шу кунга қадар 140 дан ортиқ илмий ишлар нашр этган. https://mfint.imp.kiev.ua/en/abstract/v44/i07/0823.html https://doi.org/10.15407/mfint.44.07.0823 https://mfint.imp.kiev.ua/en/abstract/v43/i12/1601.html https://doi.org/10.15407/mfint.43.12.1601 |
|
|
Хамраев Нурлибой Саъдиевич Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1989 йилда Санкт-Петербург (Ленинград) физика-техника институтида «Ўткинчи металлар ва қотишмаларининг электр ва галваномагнит хоссаларини юқори температураларда ўрганиш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2 монография, 2 ўқув-услубий қўлланмалар ва 100 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар нашр эттирган. Бугунга қадар 5 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи илмий журналларда мақолалар эълон қилган. |
|
|
Салаҳитдинова Майсара Камолидиновна Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2000 йилда «Индий ва темир гуруҳи элементларининг юқори ҳароратлардаги магнит хоссалари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1 муаллифлик гувоҳномаси эгаси. 1 амалий ва 1 фундаментал лойиҳаларга раҳбарлик қилган. 5 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. Шунингдек, олима бугунга қадар 12 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. 150 га яқин мақола ва тезислари чоп этилган. http://www.nait.ru/journals/number.php?p_number_id=3413 DOI: 10.31044 / 1684-579X-2022‑0‑10-3-8 http://vmu.phys.msu.ru/toc/2022/4 https://www.elibrary.ru/item.asp?id=38487634 https://doi.org/10.1007/s00339-018-1592-7 https://doi.org/10.1016/j.jmmm.2018.01.048 0304-8853/_ 2018 DOI: 10.1016/j.jmmm.2018.01.048 https://www.elibrary.ru/contents.asp?id=35481765 https://www.elibrary.ru/contents.asp?id=33744926 https://www.elibrary.ru/item.asp?id=27766848 |
|
![]() |
Грановский Александр Борисович Физика-математика фанлари доктори, профессор. 2021–2022 ўқув йилидан буён Самарқанд давлат университетида хорижий профессор сифатида фаолият юритади. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети профессори. Грановский Александр Борисович илмий фаолияти давомида 10 та ўқув қўлланма, 100 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланма, 10 та монография ва 13 та патент, шунингдек, 350 дан зиёд илмий мақолалар муаллифидир. Асосий мақолалари: Web of Science мақола 2 Web of Science мақола 3 |
![]() |
Исхаков Рауф Садиқович Физика-математика фанлари доктори, профессор. 2024–2025 ўқув йилидан бери Самарқанд давлат университетида хорижий профессор сифатида фаолият юритади. Россия Фанлар академияси Сибир бўлими Физика институти Магнит пленкалар физикаси илмий-тадқиқот лабораториясининг етакчи мутахассиси. У Красноярск техника университети талабаларига физик материалшуносликнинг янги йўналишлари бўйича маъруза курсларини ўқитади. Унинг раҳбарлигида 13 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган. 300 га яқин илмий мақолалар муаллифи. SCOPUS базасида h-индекси – 21. Исхаков Рауф Садиқович ферромагнит наноструктурали қотишмаларнинг (аморф, нанокристалл, нанофаза ва бошқалар) магнит материалшунослиги соҳасидаги танилган мутахассис бўлиб, ҳозирги вақтдаги тадқиқотлари турли технологиялар ёрдамида синтез қилинган наноструктурали ферромагнитларнинг магнит хусусиятларини нанотолалар, кўп қатламли ёки оммавий наноструктуралар кўринишида тавсифлашдан иборат. Мақолалари: |
![]() |
Ховайло Владимир Васильевич Физика-математика фанлари доктори, профессор. 2021–2022 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат университетида хорижий профессор сифатида фаолият юритади. Москвадаги Пўлат ва қотишмалар институти (МИСИС)нинг етакчи мутахассиси. Институт талабаларига «Энергоэффектив материаллар ва технологиялар» ҳамда «Гейслер қотишмаларининг фундаментал ва амалий жиҳатлари» фанларидан маърузалар ўқийди. Ховайло Владимир Васильевич раҳбарлигида 5 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган бўлиб, у 200 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади. SCOPUS базасида h-индекси — 32. У «Российские нанотехнологии» халқаро журнали таҳририяти аъзоси. Унинг ҳозирги тадқиқотлари наноструктурали термоэлектрик материаллар, металл қотишмалар ва бирикмаларнинг магнит хусусиятларини ўрганишга бағишланган. Мақолалари: |
![]() |
Ражабов Рустам Мустафоевич
|
|
Бахтиёр Умурзакович Амонов Физика–математика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент. 2018 йилда «Нодир ер ва ўтувчи элементлар боратларининг юқори ҳароратлардаги магнит хоссалари» мавзусида фалсафа докторлиги (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий-педагогик фаолияти даврида 4 ўқув-услубий қўлланма, 2 библиографик маълумотнома ва 70 дан ортиқ илмий–услубий мақолалар муаллифи. Шу жумладан, 10 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалар эълон қилган. https://mfint.imp.kiev.ua/en/abstract/v44/i02/0151.html DOI: https://doi.org/10.15407/mfint.44.02.0151 https://mfint.imp.kiev.ua/en/abstract/v43/i12/1601.html DOI: https://doi.org/10.15407/mfint.43.12.1601 https://ui.adsabs.harvard.edu/abs/2021RuPhJ..64..956K/abstract DOI:10.1007/s11182-021-02414-2 https://ui.adsabs.harvard.edu/abs/2016RuPhJ..58.1233K/abstract |
|
|
Турниёзов Раҳмат Қаюмович Умумий физика кафедраси доценти. Самарқанд давлат университетида 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келмоқда. 1980 йилда «Критик қатламланиш нуқтасига эга бўлган эритмаларнинг акустик хусусиятларини ўрганиш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Раҳмат Турниёзовнинг 10 ўқув-услубий қўлланмалар муаллифи. 200 га яқин мақола ва тезислари чоп этилган. |
|
|
Курбаниязов Сапарбой
Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1997 йилда «Исследование ИК-спектров поглощения закиси азота и его смесей в газовой и жидкой фазах» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2 ўқув қўлланма, 8 ўқув-услубий қўлланмалар ва 150 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар эълон қилган. Шу жумладан, 2 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалари нашр этилган. |
|
|
Ўмир Зоҳидов Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1983 йилда «Ксантен ва сианин бўёқлари эритмаларидаги молекуляр ўзаро таъсирини спектроскопик тадқиқ қилиш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1 муаллифлик гувоҳномаси, 10 дан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар ва 110 дан ортиқ мақолалари халқаро ва республика журналларида чоп этилган. |
|
|
Исмаил Джаббаров
Физика-математика фанлари номзоди, доцент. СамДУ Муҳандислик физикаси институти умумий физика кафедрасида 1952 йилдан бери фаолият юритиб келади. 1984 йилда «Ер сийрак элементларининг алюмоиттрий монокристаллари иссиқлик ўтказувчанлигига таъсири» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1 электрон дарслик, 1 монография, 3 ўқув қўлланма, 7 ўқув-услубий қўлланмалар ва 180 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар муаллифи. Шу жумладан, 3 та Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда мақолалари эълон қилинган. |
|
|
Имамназаров Даврон Хамраевич Физика-математика фанлари ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD), ассистент. 2022 йилда «Электронная структура и явления переноса парамагнитных сплавов переходных металлов» мавзусида диссертациясини ҳимоя қилган. 20 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. Шулардан 12 таси Scopus ва Web of Science базасига кирувчи журналларда чоп этилган. https://mfint.imp.kiev.ua/article/v44/i07/MFiNT.44.0823.pdf |
|
|
Нуримов Умид Элмуродович СамДУ умумий физика кафедраси ассистенти. 2013 йилдан бери Самарқанд давлат университетида фаолият юритиб келади. Умид Нуримов фаолияти давомида 30 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи. 2 мақоласи Scopus базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. |
|
|
Хомитов Шерзод Асатилло ўғли sherxomitov@gmail.com | sherxomitov@samdu.uz
Илмий-педагогик фаолияти давомида 1 та ўқув қўлланма ва 30 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар муаллифи. Хусусан, Scopus ва Web of Science базаларига киритилган қуйидаги мақолалар эълон қилинган: |
|
|
Қирғизов Собит Эркинбой ўғли Физика–математика фанлари фалсафа доктори (PhD), ассистент. 2025 йилда «Магнит суюқликларнинг магнит хусусиятларини оптик методлар орқали ўрганиш» мавзусида фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий-педагогик фаолияти давомида 20 дан ортиқ илмий-услубий мақолалар муаллифи. Шунингдек, Scopus ва Web of Science базаларига киритилган журналларда қуйидаги мақолалари эълон қилинган: Мақолалари: https://link.springer.com/article/10.1134/S1062873824708687 https://link.springer.com/article/10.3103/S002713492470187X |
|
![]() |
Асроров Шуҳрат Аббосович 2026 йилдан буён Самарқанд давлат университети умумий физика кафедраси доценти. 1992 йилда «Кристалларда ион ҳаракатчанлик ва тартибланиш қонуниятларини акустик усулда ўрганиш» мавзусида физика-математика фанлари номзоди диссертациясини ҳимоя қилган. 14 услубий қўлланма муаллифи. 80 га яқин мақоласи халқаро журнал ва конференция тўпламида эълон қилинган. |
![]() |
Азимов Ўктам Ибодуллаевич +998937294857 2026 йилдан буён Самарқанд давлат университети умумий физика кафедраси катта ўқитувчиси. «Кичик ўлчамли тизимларда экситон-фонон ўзаро таъсири» мавзусида тадқиқот олиб бормоқда. 50 дан ортиқ мақоласи халқаро журнал ва конференция тўпламида эълон қилинган. 20 га яқин услуб қўлланма муаллифи. |
![]() |
Умумий физика кафедраси ҳақида Умумий физика кафедраси 1928 йилда ташкил топган. Бу кафедрага 1928–1953 йилларда проф. А. Н. Текучов, проф. В. С. Титовлар раҳбарлик қилди. 1953–69 йилларда кафедрани проф. М. Мўминов бошқарди. 1982 йил Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коллегиясининг (№9-21) ва 14 августдаги Самарқанд давлат университети ректорининг (№118) буйруқлари асосида ядро физикаси кафедраси кадрлари заҳирасида физика факультети учун умумий физика кафедраси ташкил қилинди ва профессор О. Қ. Қувандиқов шу кафедрага мудир этиб тайинланди. 1985 йил 4 сентябрда СамДУ ректорининг буйруғи (№119) билан кафедрада магнетизм бўйича ихтисослик ташкил қилинди ва шу йилдаёқ унга 10 нафар талаба қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1985 йилги (№42.6) ва Самарқанд давлат университети ректорининг 1986 йил (№4) буйруқлари билан умумий физика кафедраси магнит ҳодисалар физикаси номи билан аталадиган бўлди. 1994 йилда СамДУ ректорининг буйруғи билан бу кафедрага яна умумий физика кафедраси номи берилди. |
![]() |
Ушбу кафедрада бугунги кунда 1 нафар физика–математика фанлари доктори, профессор, 9 нафар физика–математика фанлари номзоди, доцентлар, 2 нафар физика–математика фанлари фалсафа доктори (PhD) ва 1 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Кафедра аъзолари ЎзМУ, ФарДУ, АнДУ, ТошПДУ, ТошДТУ, ГулДУ, БухДУ, ҚарДУ, ТерДУ, Қорақалпоғистон Республикаси ОТМ лари ва республикадаги бошқа олий ўқув юртларидаги турдош кафедралар, Москва давлат университети (Физика факультети, Кристаллография ва кристаллохимия кафедраси, геология ва минералогия кафедраси, магнетизм кафедраси), Москва давлат Ер магнетизми илмий текшириш институти, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати қошидаги Марказий илмий текшириш лабораторияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Материалшунослик илмий текшириш институти, Тожикистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Биоорганика илмий текшириш институтлари ходимлари билан ҳамкорликда илмий ишлар олиб боради. |
![]() |
Кафедра қошида 2021 йилдан «Электромагнетизм» илмий маркази фаолият кўрсатаяпти. Шунингдек, «Ёш физиклар» номли талабалар илмий тўгараги ҳам фаолият юритади. Кафедранинг иқтидорли талабалари турли хил республика танловлари ва фан олимпиадаларида иштирок этиб келмоқда. Кафедра битирувчилари орасида атоқли арбоблар номидаги стипендиялар соҳиблари ва республика миқёсидаги олимпиадалар ғолиблари етишиб чиққан. Кафедра ўқитувчилари томонидан бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар матни, ўқув-услубий қўлланма, мажмуа ва кўрсатмалар яратилган. Шунингдек, 10 дан ортиқ монография, 10 га яқин илмий тўплам, 1000 га яқин илмий мақола ва 100 дан ортиқ илмий оммабоп мақолалар нашр етганлар. Кафедрада бугунги кунда «2/7d.q.r.01860103966 „Ўткинчи ва сийрак ер металлари қотишмаларининг электр, магнит ва галваномагнит хоссаларини қаттиқ ва суюқ ҳолатда ўрганиш“» мавзусида илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. |
![]() |
Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари Бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси
|
![]() |
Магистратура мутахассислиги ўқув режаси
|
Кафедра ҳаётидан фотолавҳалар
-1.jpg)

-4.jpg)
-3.jpg)
-2.jpg)
















