Кафедра мудири

Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич

  •  Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача
  •  Телефон: +99890 503 14 47
  •  Электрон почта: faysullayev72@inbox.ru

Биография

1989-1994 йй. – Самарқанд давлат университети  талабаси.
1994-1994 йй. – Самарқанд давлат университети ассистенти. 
1994-1998 йй. – Самарқанд давлат университети аспиранти.
1998-1999 йй. – Самарқанд давлат университети ассистенти.
1999-2002 йй. – Тошкент кимё-технология институти докторанти
2002-2007 йй. – Самарқанд давлат университети ассистенти
2008-2018 йй. – Самарқанд давлат университети  доценти
2018-2020 йй. –  Физикавий ва коллоид кимё кафедраси  профессори  
2020 й. ҳ.в. –     Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири

Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси 2020 йилда ташкил этилди. 
Айни вақтда кафедрага техника фанлари доктори профессор Н.И.Файзуллаев раҳбарлик қилмоқда.
Кафедра ходимлари бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари билан халқаро, республика ва минтақавий конференцияларда фаол иштирок этмоқдалар. 
Ўтиладиган фанларни ўқув қўлланмалари билан таъминлаш борасида талайгина ишлар қилинган бўлиб, кафедра ходимлари томонидан 4 та дарслик, 10 дан ортиқ ўқув қўлланма ва 4 та монография ёзилган. Кафедрада ўқитиладиган барча фанлар бўйича ўқув қўлланмаларининг электрон вариантлари, маърузалар матнлари тайёрланган ва платформага жойлаштирилган. Кафедранинг салоҳияти: 3 нафар профессор-ўқитувчилардан 2 нафари илмий даражага эга. Шундан бир нафари фан доктори ва бир нафари фан номзодидир.  1 нафари Нью-Йорк ФА нинг фаол аъзосидир.
Кафедрада 2020 йили 22 та СКОПУС ва 2 та Web of science базасига кирувчи журналларда ҳамда 50 дан ортиқ юқори ИМПАКТ ФАКТОРЛИ журналларда илмий ишлар чоп эттирилди, профессор-ўқитувчи ва талабаларнинг ишлари халқаро ва Республика микёсидаги конференцияларда эълон қилинмоқда.

Кафедрада 
Кафедрада 5320400 – Полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси ихтисослик бўйича докторантура фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фан ўқув дастурлари
Бакалавр йўналиши
Умумий кимёвий технология 
Умумий таълимнинг хуқуқий асослари ва миъёрий ҳужжатлари 
Кимёвий технология асослари 
Кимёвий инжиниринг жараёнлари ва қурилмалари 
Полимер моддалар технологияси 
Ишлаб чиқариш амалиёти